Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети тарих факултети “тарих” кафедраси


Мавзу: Кавказ ҳудудининг қадимги давр археологияси



Download 275,19 Kb.
bet11/20
Sana13.07.2022
Hajmi275,19 Kb.
#790459
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Жаҳон археологияси Маърузалар матни

Мавзу: Кавказ ҳудудининг қадимги давр археологияси
1.Кавказнинг табиий-географик шароити. Илк ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг шаклланиши.
2.Энеолит даври маданиятлари. Шулавери-шомутепа гуруҳи манзилгоҳлари (Шулаверисгора, Имрисгора ва Арухло И). Манзилгоҳларнинг тузилиши. Хўжалиги ва моддий маданияти.
3.Нахичеван-мил-муган гуруҳи манзилгоҳлари. Култепа манзилгоҳи. Қурилиш. Қабрлар. Кулолчилик ва металларга ишлов бериш.
4.Мил ва Муган даштлари ёдгорликлари. Аликемек тепаси.

Кавказорти ҳудудининг неолит даври археологик ёдгорликларнинг етарли ва нотекис ўрганганлиги сабабли бу ҳудудда ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклларининг қарор топишига доир масалалар ечимини қийинлаштирилади. Ҳудудда ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклининг қарор топиши мил.авв. VI минг йилликда маҳаллий сўнгги палеолит ва мезолит даври маданиятлари тадрижий тараққиёти таъсири натижасида шаклланганлиги, табиий. Неолит даврининг илк босқичларида минтақанинг барқа ҳудудларида овчилик ва термачилик билан кун кечирувчи қабилалар тарқалган. Даврнинг охирларига келиб аҳоли тоғ ҳудудлари ғорларида ҳам, текисликдаги дарё воҳалари бўйларида манзилгоҳлари пайдо бўлади. Минтақа тошга ишлов беришнинг микролит техникаси кенг таралади. Пичоқсимон йирик пластиналар, болталар, мотигалар,ҳаввонча,ёрғучоқ, ўроқ дастаси каби топилмалар мазкур ҳудудда илк деҳқончилик шаклларининг пайдо бўлаётганидан далолат беради. Сапол буюмлар пайдо бўлиб кенг тарқала бошлайди. Мазкур ҳудудда деҳқончилик маданиятининг шаклланишида Яқин Шарқ билан маълум маданий алоқалар муҳим аҳамияти ҳақида фикр юритиш мумкин. Денгиз атрофи ҳудудларида ўзига хос хусусиятлари билан Завказнинг илк деҳқончилик маданиятидан фарқ қилади. Илк деҳқончилик маданияти марказларидан биринчи гуруҳдаги ёдгорликлардан бири Адлерда дарё соҳили ҳудудида жойлашган Нижешилов ёдгорлиги муҳим ўрин эгаллайди. Ёдгорликдан топиб ўрганилган топилмалар орасида трапеция сигментлардан иборат геометрик шакллардан ташкил топган тош қуроллар устунлик қилади. Улар пичоқсимон ва ўроқсимон қуроллар учун қадама вазифасини бажарган. Шунингдек, силлиқлаш техникаси такомиллашади. Ёдгорликдан силлиқланган болта аниқланган. Камон учлари учрамайди. Қадимги қурол яроғлардан бири отиш учун мўлжалланган шарсимон тошлар тошлар топилган. Сапол идишларида нақшлар учрамайди. Ҳайвон суяклари учрамаслиги ўлкада асосан деҳқончилк билан шуғулланганлигидан далолат беради.


Иккинчи гуруҳдаги маконлар сўнгги неолит даврига оид манзилгоҳларда ўз аксини топган бўлиб, улар мил.авв. V минг йилликларга тегишли. Бу турдаги ёдгорликлар Адлер ва Абхазия ҳудудларида аниқланган. Бу даврда геометрик шаклли тош қуроллар учрамайди. Топилмалар орасида мотига ва ёрғучочлар сони кўпчилликни ташкил этади. Бу эса деҳқончилик маданияти тараққиётининг юксалишидан далолат беради.
Кавказорти ҳудудининг кейинги босқич тараққиёти энеолит даври Шулавери-Шомутепа маданияти доирасида тараққий этади. (мил.авв. V минг-IV минг йилликнинг биринчи ярми) Кура дарёси ўрта оқими ҳудудида шимолий варианти тарқалган (Грузиядаги Шулаверисгора, Храмис Дидигора, Арухло; Азорбайжондаги Шомутепа) ва Аракс дарёси водийсида жойлашган жанубий локал маданияти (Нахичаван Кюлтепаси, Аликемектепаси ва бошқалар). Уй-жойлари томи гумбаз шаклли ёпилган айлана шалдаги иморатлар ва хўжалик қурилишларидан иборат. Айрим манзилгоҳлар пастқам деворлар билан ўралган бўлиб, уларда айлана шакдаги ҳовлилар жойлашган. Иморатлар пахса ва хом ғиштдан барпо этилган. Гумбаз тепасида қоллдирилган тешиклар хонада ҳаво айланишини ва ўчоқ тутунларининг чиқиб кетишини таъминлашга хизмат қилган.
Уйлар ораси ва уйларнинг ички томонида бир майитли қабрлар аниқланган. Мурдалар ён томонига ғкжанак ва чалқанча ҳолда кўмилган. Айрим ҳолларда мурдаларга охра сепилган. Айрим қабрларда сапол идишлари, тош мунчоқлар ва обсидиандан ясалган қуроллардан иборат. Сапол буюмларининг шакли содда ва ишланиши қўпол. Буюмлар банкасимон шаклда, кўпчиллиги бочкасимон буюмлар ва косачалардан иборат. Кура гуруҳининг саполлари қорамтир, Араксники эса ёрқин рангда. Ёдгорликлар тараққиётининг охирида қизи ва жигаррангли бўёқларда йўл-йўл ва тўлқинсимон нақлар билан безатилган сапол буюмларининг пайдо бўлиши тадқиқотчи олимлар томонидан Месопотамия билан маданий алоқалардан далолат бериши таъкидланади.
Қисман лойдан ясалган ҳайкалчалар учрайди. Улар асосан Грузиянинг Храмис Дидигора ёдгорлигида аниқланган. Суяк ва шохлардан мотига, бигиз, жуволдиз, игна саполларни пардозлагичлар ва қошиқлар тайёрланган. Кремен ва обсидиандан пичоқ, тўғноғич, тешгич, ўроқ қадамалари ва бошқалар ясалган. Метал буюмлар фақат даврнинг охирги босқичида учрайди. Улар асосан мунчоқлар, бигиз ва қисман пичоқлардан иборат.
Бу маданиятнинг хўжалиги деҳқончиликдан иборат бўлиб, буғдойнинг барча турлари, арпа, сули, нўхат, чечевица, узум етиштирилган. Ерларга мотига билан биргаликда шохдан фойдалангилган. Қурғоқчилҳудудларда сунъий суғориш тизими ривожланади. Деҳқончиликга қўшимча чорвачилик (қўй, эчки, мол, чўчқа) ташкил этиб, одатда ҳайдама шакда бўлган ва ёз ойларида тоғда боқишган. Маҳаллий маданият анъаналари асосида тараққий этган энеолит даври маданияти цивилизация тараққий этган қўшнилари Месопотамия маданий таъсирида тараққий этади.

Download 275,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish