Жануби-шарқий Осиёнинг қадимги давр археологияси.
1. Жануби-шарқий Осиё илк цивилизациянинг шаклланиш шарт-шароитлари.
2.Ҳиндихитой ярим оролидаги бронза давр Фунгнгуен ва Донгдау маданиятлари.
3.Жануби-шарқий Осиёда Донгшон цивилизациясининг шаклланиши ва тарқалган ҳудудлари.
4. Хўжалик хусусиятлари. Моддий маданият. Бронзадан ишланган меҳнат қуроллари. Металларга солинган тасвирлар. Уй-жойлари.
5. Ижтимоий тузилмалар ва маънавий маданият.
Археология фанида Жанубий-шарқий Осиёнинг металл даврларини хронологиясининг аниқ вақтини белгилаш анча мураккаб. Шунга қарамай минтақада бронза даври мил авв. III минг йилликнинг Ҳиндихитойнинг марказий қисмида мустақил тарзда келиб чиққанлиги ва мил авв 2 асрда якунланганлиги тасдиқланган. Улар мон-кхемер тил оиласида сўзлашувчи аустроасиёликлар бўлиб, тоғдан пастга йирик дарё воҳаларига тушишганлар. Мисга ишлов бериш технологиясини ўзлаштирганлар, кейин эса бронза тайёрлашни ўзлаштирганлар ва мил. авв. II минг йилликнинг 2 ярмида бу металлардан оммавий равишда меҳнат қуроллари ясашга ўтганлар. Бу минтақада мис ва руҳ конлари жуда кўп учрайди. Манзилгоҳлардан дегрезлик устахоналари, мотига, плуг тишлари ҳамда тоғли жойларда эса шахталар топилган.
Мил авв. III минг йиллик охири-II минг йилликда Жанубий-Шарқий Осиёда гуруч етиштирувчи маданиятлар тарқалади. Бронза даврида Шимолий Вьетнамнинг бир қисмида, Сицзян ва Янцзи дарёлари ҳавзаларида ва Ўрта Хуанхенинг шимолида ҳамда бутун Ҳиндихитой ярим оролида бир қатор аустроосиё маданиятлари шаклланади. Улар Малакка ярим оролига, Индонезия ва Филиппин архипелагларига таъсир кўрсатадилар. Жанубий-шарқий Осиёнинг бронзага ўтиши йирик дарё соҳилларининг ўзлаштирилиши билан боғлиқ.
Таиланднинг марказида, Тяо Прайи дарёсининг ўрта оқими водийсида бронза даврига оид маданиятлар шаклланган. бу ерда бутун Ҳиндиҳитойнинг металлургия марказларидан бири бўлган Нон Па Вай манзилгоҳи шаклланган. унинг майдони 5 га га яқин бўлиб, икки қатламдан иборат.
Ҳиндихитойда мил авв. III минг йилликнинг 2 ярмида ўзига хос болта мотига пайдо бўлган. Чунки бусиз тропик ўрмонлар воҳаларда деҳқончилик қилишнинг имкони бўлмас эди.
Ҳиндихитойда иккинчи технологик давр мил. авв. 1000 йилларда бронзанинг пайдо бўлиши билан бошланади. Нон Па Вай бронза тайёрлашнинг йирик маркази бўлиб, бу ердан жуда катта миқдорда (50 мингга яқин) сополдан ясалган қолиплар топилган. Бу ердан минақанинг турли бурчакларига тарқатилган. Ундан 500 метр узоқликда яна бир манзилгоҳ (Нон Мак Ла) аниқланган. Унинг аҳолиси ҳам бронза қуйиш билан шуғулланишган. Шунингдек қирғоқбуйи ўз маҳсулотларини аҳолисига чиғаноққа алмаштирганлар.
Бу даврнинг деҳқончилик манзилгоҳлари бир қатор белгилари билан ажралиб туради. Бан Фу Ной қабрстони Кхоа Вонг Прачам водийсининг шимолида жойлашган. Ундаги мурдалар зич қилиб боши шимолий-шарққақаратиб дафн этилган. Қабр катталиги билан ажралиб туради ва интервентларга бой, жумладан ўнлаб сопол идишлар, тош тешалар, тошбақа косаси, фил суягидан ишланган билагузук, кийик шохидан ясалган мунчоқлар ва суякдан тайёрланган балиқ ттиш қармоғи илгакчалари топилган. Жасаднинг оёқларига чўчқанинг олд туёқлари қўйиб қўйилган. Металл буюмлар эса топилмаган.
Ўрта Меконгдан эса 2000 йилларнинг бошларида 49 та бронза даврига оид ёдгорликлар топилган. Фу Лон шахтали мис кони ёдгорлиги бўлиб, бу ерда мил авв. 1750-1425 йилларда фаол тарзда мис қазиб чиқарилган. Банчанг, Бан На Ди ёдгорликларидан металл қуйиш учун тош қолиплар топилган.
Археолог Ч. Горман 1965 йилда Нон Нок Тха манзилгоҳини ва унинг қабрстонини топган. Қазишлар натижасида мис ва рух қуймалари найзанинг бронза пайкони, мис болталар ва рангли сополлар аниқланган. Сополлар орасида конуссимонлар ҳам учрайди.
Қизил дарёнинг ҳавзасида мил. авв. минг йилликнинг 1 ярмида Фунгнгуен, шу минг йилликнинг 2 ярмида эса Донгдау, минг йиллик охирида эса Мун маданиятлари шаклланган. Бу маданиятлар хўжалигининг асосини шоли етиштириш, шунингдек чўққачилик, балиқ тутиш, овчилик ва термачилик ҳам бўлган. Фунгнгуен маданиятининг маданий қатлами 8–9 метргача етади. Сопол идишлар кулолчилик чархида тайёрланган. Ярим бурчакли ямали қабрларда тешача, болта, мотиганинг тош тишлари, дротик ва пайконлар топилган.
Донгдоу маданияти Фунгнгуен маданияти асосида шаклланган. уларнинг керамик комплекслари ҳам ўхшаш, лекин бронзадан ясалган буюмлар бунисида кўпроқ. Мун маданияти (мил авв. II-Iминг йилликлар) Донгдаунинг қардошидир.мун Донгшон мадниятининг ўтмишдоши ҳамдир. Унга хос материаллар асосан сферамонанд кўзалар, таг қисми кенг чашкалар ва ёғоч идишлардан иборат. Барча деҳқончилик қуроллари бронзадан ясалган, жумладан бронза болта, мотига, теша, искана, бигиз, камон ва найза учлари ва дротиклар тайёрланган. Бу ердан бошида париги бор, қулоғининг солинчаки узун ялонғоч одамнинг диний маросимларга мўлжалланган бронза ҳайкалчаси топилган.
Ҳиндихитойнинг тоғолди ҳудудларида бронза бир мунча кечроқ тарқалган ва сўнги неолит анча муддат сақланиб қолган. Банкао маданияти (мил. авв. 2300 1500 йй) бу фикримизга мисол бўла олади. Уннинг асосий хўжалик тури деҳқончилик бўлиб, овчилик, термачилик ва балиқ овлаш ёрдамчи хўжаликдир. Мон ерларида Менамнинг қуйи қисмида жуда йирик (5 га) деҳқончилик манзилгоҳи Кхок Пханом Ди (мил. авв. 2000 1500 йй) қазиб очилган. маданиятнинг сополлари нисбатан содда, бироқ рангли. Якка мурда дафн этилган қисқа грунтли ямали йирик қабрлар топилган.
Жанубий-Шарқий Осиёнинг оролларида бу пайтда ҳамон неолит давом этган, гарчи топилмалар хилма хил бўлсада бронза даври кейинроқ бошланган. Бу ерда шоли, шакарқамиш,сабзавот ва меваларнинг турли хиллари етиштирилган. Чқчқа ва буйволлар боўилган. Аҳоли поядан тикланган тўғрибурчакли уйларда яшаганлар. Ов пайти трубали отқичлардан фойдаланишган. Сополлар секин айланувчи кулолчилик чархида тайёрланган.
Ява ороли сополлари арқонсимон нақш туширилган ва силлиқ бўлган. Малакка оролларидан эса юқорисида доирасимон ушлагичи бўлган қизил кўзалар топилган. Шунингдек, суматролит типидаги йирик чопқисион қуроллар ҳам аниқланган. Камоннинг суякдан ясалган пайкони ва нефритдан иишланган билагузук топилган. Сулавеси ва Сумба ороларидан дафн кўзалар топилган бўлиб, улар аустронейзия халқларининг этномаданий белгиларидан биридир.
Жанубий-Шарқий Осиё бронза даврининг энг муҳим маданияти бу Донгшан маданиятидир. У синфий жамиятидан олдинги ва илк синфий жамиятга оид моддий ва маънавий маданиятлар мажмуасидир. Унга қуйидаги ҳудудлар, жумладан 1) Қизил дарёнинг юқориси ва Дали ороли ҳавзаси, 2) Жанубий Хитой денгизидан шимолдаги ҳудудлар, 3) Филиппин,Тайван, Ява ва Малай ороллари. 4)қуйи Меконгдаги қадимий кхемер ерлари. 5)ўрта Меконг ерлари. 6) Ғарбий Ҳиндихитой, жумладан Иривади ва Салуин дарёлари ҳавзаси. 7)Тяо-Прайи ҳавзаси.
Донгшон маданиятининг илк босқичи мил авв. VIII-VI асрлар бўлса унинг ривожланган босқичи эса мил. авв. V-II асрларни ва сўнги босқичи эса мил. авв. II асрни ўз ичига олади.Шундан кейингина темир даврига ўтилган. У уч минг йил давом этган бронза даври маданиятининг тугалловчи босқичидир.
Иқтисоднинг асосини шоличилик ташкил этган. Дамба ва каналлар тизими шаклланган. Донгшон вакиллари мил авв. 1 минг йиллик ўрталарида тўрт қисмдан иборат омочни яратишган. Шолидан гуручни ажратиб олиш учун худди ҳозиргидек катта ёғоч кели ва оғир ёғоч дастадан фойдаланган. Гуруч ва дон ёғоч идишларда сақланган. Шолидан ташқари сабзовотчилик ва боғдорчилик ҳам тараққий этган. Улар орасидан техник экинлар, хусусан дуккакли экинлар, полизчиликда кўкатлар бўлган. Тадқиқодчилар бу ерда кунгабоқар Донгшон давридаёқ етиштирила бошланган.
Донгшонликларнинг турмуш тарзи қазишлар ва ҳозирги кунимизгача етиб келган қадимий суръатлар натижасида тикланган. Уйлари деворсиз бўлиб тепага бирлаштирилган поядан бинёд қилинган. Полга эса қамиш бўйра тўшалган. Интерьер эса асосон бўйра, ўчоқ, калта мебеллар ва катта идишлардан иборат. Топилган буюмлар ва энг асосийси ёзма манбалар асосида Донгшон маданиятининг ижтимоий тузилиши ва маънавий маданиятини тиклаш мумкин. Ижтимоий ташкилотнинг асосини эркин қишлоқ жамоатчилари- озод жамоатчилардан бўлган жангчилар ташкил этган. Мил авв. III асрга келиб уларнинг сардорларидан ҳукмрон синф шаклланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |