Бошқариш фаолиятида лидерлик, лидер - рахбар социал психологик феноменига катта эътибор берилади. Лидерлик феноменини таҳлил қилишдан олдин авторитет тушунчасини кўриб. чиқиш лозим. Авторитет (лотинча аи1оп1 - хокимият, таъсир кўрсатиш) - социал психологияда -одам, ижтимоий гуруҳ, жамоат ташкилотининг бошқаларга таъсири, бошқа одамлар назаридаги мавқеини англатади. Шахс, гуруҳ ёки ташкилотнинг авторитети қонуний, расмий ёки норасмий, уларнинг норасмий муносабатлар тизимидаги ҳолатига боғлиқ бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда авторитет субъектнинг ижтимоий ролига боғлиқ бўлади, иккинчи ҳолатда унга атрофдаги одамларнинг муносабатига боғлиқ бўлади. Айнан ана шу рол ва муносабатлардан расмий ва норасмий лидерлик тушунчаси келиб чиқади. Лидер - аҳамиятли вазиятларда қолган иштирокчиларнинг хулқига сезиларли таъсир кўрсата оладиган гуруҳ аъзосидир.Б.Д.Парыгин лидер билан рахбар ўртасидаги қуйидаги фарқларни аниқлаган:Рахбар расмий йул билан тайинланади, лидер норасмий йул билан кўтарилади.Рахбарга қонун томонидан ҳуқуқ ва ваколатлар берилган, лидер бундай ҳуқуқ ва ваколатга эга эмас.Рахбар гуруҳ манфаатларини гуруҳлараро муносабатлар тизимида намоён қилади, лидер фаолияти гуруҳнинг ички фаолияти билан чекланган.Рахбар гуруҳ фаолияти учун қонун олдида жавоб беради, лидерда бундай маъсулият йўқ.Лидерлик муаммоси буйича социал психологияда бир неча назариялар мавжуд.Лидерлик - кичик гуруҳдаги динамик жараёнларга тааллуқли бўлиб, гуруҳдаги бўйсуниш ва хукмронлик муносабатларини акс эттирувчи тушунчадир. Лидерлик айни пайтда объектив (конкрет вазиятда гуруҳнинг мақсад ва вазифалари), субъектив (гуруҳ аъзолариниг индивидуал типологик хусусиятлари, қизиқишлари, эхтиёжлари) шунингдек лидернинг гуруҳ фаолиятининг ташаббускори ва ташкилотчиси сифатида харакатлари омилларига боғлиқдир.Лидерлик роли назариясига кўра (америкалик тадқиқотчи Р.Бейлз) лидерлик бу алохида ролни қабул қилишдир. Иккита бир биридан сезиларли фарқ қиладиган лидерлик роли мавжуд. Биринчиси - профессионал роли, бажарилаётган иш юзасидан лидер томонидан билдирилаётган ва пайдо бўлган муаммони хал қилишга мўлжалланган таклиф ва фикрлар. Иккинчиси - «ижтимоий - эмоционал мутахассис» роли, шахслараро муносабатлардаги муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган лидерлик.Гуруҳ фаолиятининг самарадорлиги учун хар иккала лидерлик шаклй мавжуд бўлиши керак.Хусусиятлар назариясига кўра лидерликнинг асосий детерминанти ноёб лидерлик сифатларига эга бўлишдир. Бу назарияга кўра айрим одамлар туғма лидерлик сифатларига эга бўладилар (шунинг учун ҳам бу назариянинг яна бир номи харизматик назария деб аталади).Интерактив назарияга биноан хар қандай гуруҳда лидерликни ким зиммасига олишини башорат қилиш мумкин. Бунинг учун гуруҳ аьзолари характеристикаси, вужудга келган вазият, бажарилаётган вазифа, шунингдек лидерликка номзоднинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганиб, ҳисобга олиш керак.
Лидерлик услуби - лидер ёки рахбар томонидан унга буйсунувчи ёки унга қарам бўлган одамларга таҳсир кўрсатиш учун қўлланиладиган усул ва методлар тўпламидан иборатдир Лидерлик услуби Курт Левин томонидан таклиф қилинган бўлиб у ва шогирдлари томонидан учта услуб ажратилган: авторитар, демократик ва либераль услублар.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |