Баённомаси 2019 йил 7-ноябр Касби тумани Раис: Ш. Рахимов Қатнашдилар: Мактаб ммибдў Н. Равшанов, Ёшлар иттифоқи етакчиси Ҳ.Ҳошимов, тўгарак раҳбарлари ва аьзолари. Кун тартибида
Касби туман 38-умумий ўрта таьлим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар ишларини ўрганиш ва тўгарак аьзолари билан ўтказилган сухбат жараёни
БАЁННОМАСИ 2019 йил 7-ноябр Касби тумани
Раис: Ш.Рахимов
Қатнашдилар: Мактаб ММИБДЎ Н.Равшанов,
Ёшлар иттифоқи етакчиси Ҳ.Ҳошимов,
тўгарак раҳбарлари ва аьзолари.
КУН ТАРТИБИДА: 1. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар ишларини ўрганилди ва тўгарак аьзолари билан сухбат ўтказилди.
2. Тўгарак рахбарлари ишини назорат қилиш, ютиқ ва камчиликларини тахлил қилинди.
Сухбат жараёнида: Тўгарак аьзолари билан ўтказилган сухбат жараёнида мактаб директори Ш.Раҳимов нутқ сўзлади. Нотиқ ўз сўзида президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббуснинг яратилиши ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:
Кейинги йилларда юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 2017 йил 30 июнда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшларнинг талаб ва истакларини бирлаштирган холда фаолият олиб бораяпти. Бу жараёнда “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун дастури амал бўлмоқда. Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маьнавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.
Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус мухим ахамият касб этади:
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва саньатнинг бошқа турларига қизиқишларини амалга оширишга, истеьдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ваинтернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Тўртинчи ташаббус ёшлар маьнавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобҳонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таьминлаш масалаларини назарда тутади.
Ш. Раҳимов нутқидан сўнг ўқувчиларни қизиқтирган саволларга Ёшлар етакчиси ва ўқитувчилар жавоб бердилар.
38-умумий ўрта таълим мактаби директори: Ш.Раҳимов Ёшлар иттифоқи етакчиси: Ҳ.Ҳошимов Биринчи ташаббус бўйича ташкил этилган адабиёт фани тўгаракларидан фотолавҳалар