Касби тумани ХТБга қарашли 12-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
30.11.2022 йил Обот юрт МФЙ
Йиғилиш раиси: Мактаб директори Ш.Шарипов
Котиби: ММИБДЎ Л.Шарипова
Қатнашдилар: ММИБДЎ – Л.Шарипова
психолог – И.Азимов ва барча педагог ходимлар
ва 8-11- синф ўқувчилар .
Кун тартибида:
1. 1-декабръ “Бутун жаҳон ОИТС га қарши кураш” куни “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларининг олдини олиш тўғрисида.
Эшитилди:
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори Ш.Шарипов сўзга чиқиб йиғилиш иштирокчиларига йиғилиш масалаларини таништириб ўтди ва бугунги кунда мухтарам Президентимиз томонидан ёшларга жуда катта эътибор берилаётганилигини ҳамда ёшларимиз учун уларнинг униб ўсишлари учун барча шароитлар мухайё эканлигини шундай тинч ва осуда диёрда яшаётган ёшлар бугунги кунда дунёдаги ёшлардан кам эмасликлари хақида хамда гиёхванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзини яратишлари кераклигини тушунтириб ўтди.Шундан сўнг сўз мактабнинг ММИБДЎ Л.Шарипова берилди у ўз сўзида мактаб ўқувчиларининг озодалиги, сарамжон- саришталиги,дарсларга ва тўгарак машғулотларига ўз вақтида қатнашиши,кечалари кўчаларда бесабаб юрмасликлари ҳақида айтиб ўтди.Шунингдек, айрим ўғил болаларни хали ёш бўлишларига қарамасдан ўзларини захарлаётганликларини сигарета ва нос чекиш каби зарарли одатларга ўрганиб бораётганлигини ва мактаб ўқувчиларининг бундай ишларга аралашиб қолмасликлари кераклигини, ўқувчилар иложи борича ўзларини зарарли оқбатлардан ҳоли қилиб оилада ҳам уйда ҳам соғлом муҳитни яратишлари кераклигини, қолаверса бундай зарарли одатлар организмнинг ўсишига, ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини, буни тўғри тушунмаган ўқувчилар ўзларини йилдан йилга захарлаб бораётганлигини айтиб бугунги йиғилишдан олган таъсуроотларини оилада ота – оналарига ака укаларига хам айтиб ўтишлари, тушунтиришлари кераклигини ўқтирди.
Ш ундан сўнг мактаб бошланғич хотин қизлар қўмитаси раиси Х.Қурбонова сўзга чиқиб ўқувчиларнинг мактабдаги одоб-аҳлоқлари, дарсларга мунтазам қатнашишлари,тўгарак машғулотларига ўз вақтида қатнашишлари, уйда хам оилада хам соғлом мухитни яратиш кераклиги, ахлоқсизлик ва бошқа зарарли иллатлар бизнинг ўзбек фарзандларини менталитетларига хам тўғри келмаслиги ҳақида гапириб ўтди. Музокара учун мактаб психологи И.Азимов сўзга чиқиб,ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун олиб борилаетган ишлар ҳақида гапирди.У ўз сўзида дарслар ўз вақтида ва дарс жадвали асосида олиб борилаётганини, фан ва спорт тўгараклари мунтазам равишда ўтказилаётганлигини ундан ташкари ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасида хам мактабда хар куни маънавий – маърифий тадбирлар олиб борилаётганлигини хақида гипириб ўқувчиларимиз пухта билим олишлари учун барча шароитлар яратилганини айтиб ўтди ва 1-декабръ “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш” куни муносабати билан бошланғич синфларда “Мен келажак фарзандиман” мавзусида диктантлар танловини ўтказиш, юқори синфларда “Соғлом оила - соғлом келажак”, “Гиёҳвандлик ёмон иллат”, “ОИТС – аср вабоси” мавзуларида иншолар танловини ўтказиш, “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш” кунига бағишланган “ОИТС касаллигининг дунё бўйича тарқалиши, уни олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ҳамда тадбирлар ўтказиб бориш лозимлигини айтиб ўтди. Юқоридагиларни инобатга олиб, йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Барча синф раҳбарлари “ОИТС касаллигидан сақланинг”, “Гиёҳвандликни олдини олиш” мавзулари бўйича тадбирлар режаси асосида ўқувчилар билан мунтазам иш олиб боришлари белгилаб қўйилсин.
2. 1-декабръ “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш” куни муносабати билан бошланғич синфларда “Мен келажак фарзандиман” мавзусида диктантлар танлови, юқори синфларда “Соғлом оила - соғлом келажак”, “Гиёҳвандлик ёмон иллат”, “ОИТС – аср вабоси” мавзуларида иншолар танловини ўтказиш, “Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш” кунига бағишланган “ОИТС касаллигининг дунё бўйича тарқалиши, уни олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
3. Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш ММИБДЎси Л.Шарипова зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори: Ш.Шарипов
ММИБДЎ: Л.Шарипова
Do'stlaringiz bilan baham: |