Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


-мавзу: Раҳбар қобилиятининг психологик тавсифи



Download 1,36 Mb.
bet36/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

10-мавзу: Раҳбар қобилиятининг психологик тавсифи
Раҳбар шахсига зарур бўлган хислатлар:ташкилотчилик,тинимсиз меҳнат,талант,темперамент.
3.Мулоқотда идрок жараёни.
4. Фаолият услубига кўра: авторитар, демократик,либерал, педантик, аралаш.Фаолият хусусиятига кўра: универсал, бирёқлама.
Машҳур Америкалик нотиқ, психолог Дейл Карнеги китобида кўрсатилишича, бир раҳбар доимо ковоғини солиб юрган, кишилар билан самимий муносабатда бўлмагани учун ҳамма ундан қўрқиб, ундан қочиб юрар экан, ҳатто турмуш ўртоғи билан ҳам менсимасдан муомала қилар экан. Карнегининг маърузасидан сўнг бу раҳбар турмуш ўртоғига ҳам, қўл остидаги кишиларга ҳам самимий жилмайиб муомала қилишни бошлаганида ҳамма уни яхши кўриб обрўси ортиб кетибди, ўзининг ҳам кайфияти кўтарилиб кетибди. Муомала сирларидан яна бири -бу кишилар билан муносабатда жилмайишдир. Д. Карнеги фикрича, жилмайганда биз бир-биримизга яхшилиқ қилиш истагида турамиз. Масалан, транспорт ҳайдовчилари, аҳолига хизмат кўрсатиш ходимлари, ошпазлар, сартарошлар, сотувчилар самимий бўлсалар, камтар, хушмуомала бўлсалар, “биз сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз” деган сўзларни ишлатсалар, уларнинг обрўлари ортиб, мухлислари кўпаяди, кишилар уларнинг хизматларидан кўпроқ фойдаланадилар. Мулоқот ҳамқорликдаги фаолият қатнашчилари ўртасида ахборот алмашинишни ўз ичига олади, бу мулоқотнинг коммуникатив томонида ифодаланади. Одамлар бир-бири билан муносабатга киришишда тилдан муомала воситаси сифатида фойдаланадилар. Мулоқотнинг иккинчи томони муомалага киришувчиларнинг ўзаро таъсиридир. Бунда фақат сўзлар эмас, балки ҳаракат ва ҳолатлар ҳам алмашинади. Масалан, сотувчи билан ҳаридор ўртасида бирор сўз айтмасдан муомалага киришиш мумкин. Мулоқотнинг учинчи томони муомалага киришувчиларнинг бир-бирини идрок қилишидир. Муомалага киришувчиларнинг бир-бирини тўғри тушуниши муҳим аҳамиятга эга. Шундай қилиб, мулоқотнинг шартли уч томонини ажратиш мумкин: коммуникатив (ахборот бериш), интерактив (ўзаро таъсир) ва перцептив (ўзаро идрок қилиш).
Мулоқотнинг бу уч томонининг бирлиги муомалага киришувчи кишиларнинг ўзаро муносабати ва ҳамқорликдаги фаолиятининг ташкил этиш усули сифатида намоён бўлади. Бошқарув услуби-раҳбарнинг ўз ходимларига нисбатан, улар орасида ишни ташкил этиш бўйича қўллайдиган одатий хатти-харакатлари мажмуасидир. Ҳозирга келиб бошқарув фанида бошқарув услубини фарқлашга турли ёндошувлар мавжуд бўлиб уларнинг ҳеч бири бошқарув вазиятига мос келувчи муккаммал бир услубни тавсия этолмайди.Ҳар бир услуб албатта биронта чекланишга эга. Қуйида раҳбарлик услубига турли ёндошувлар ҳақида қисқача изоҳ бериб ўтамиз ва бу матнда раҳбар ўз фаолиятида учрайдиган вазиатдан келиб чиқган ҳолда, мувофиқ келувчи усуллар мажмуасидан биронтасини қўллаш ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Тизимли ёндошув тамойилига асосланиш бошқарув услуби мавзусига бир мунча тула таҳлил бериш мумкин. Бунга биноан, қўлланаётган бошқарув услуби ташкилот ҳаёти, унинг олдига қўйган мақсад ва бирламчи равишда амалга амалга оширилаётган вазифаларига мос келиши керак. Тизимли ёндошувга биноан раҳбар ўзи ишлаётган тизимни яхши билиш, унинг ҳолатини тўғрибоҳалашиши, келажакдаги қиёфасини тасовур эта олиши ҳамда узгаришларни амалга оширишда иштирок этувчи ходимларни фаолликга жалб эта олиши лозим. Ҳар бир лидер ёкибошлиқ ўзича индивидуал ва қайтарилмасдир. Бунинг боиси ҳар бир бошлиқ ўзиш фаолиятини, бошқарув фаолиятини ўзига хос тарзда ташкил этишидадир.Ижтимоий психологияда бошқарув соҳасида батафсил ўрганилган муаммолардан бири — турли бошқарув услубларидир. Бу соҳада Курт Левин,немис олимлари Г.Гибш ва М. Форверг, рус олимлари В.Д. Паригин, Л.Н.Уманский, М.Ю. Жуков ва бошқаларнинг ишлари айниқса диққатга сазовордир.Барча илмий тадқиқотларни умумлаштирган ҳолда ижтимоий психологияда қабулкилинган уч асосий бошқариш услубларига ҳарактеристика бериб чиқамиз. Бу уч услуб бошқарувни турли вазиятларига,гуруҳ табиатига ва бошқарувчининг индивидуал хусусиятларига кўра қўлланилишида тафовут хосил қилади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish