Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги
Тошкент Молия Институти
Кредит – иқтисод факультети
Мавзу: Узбекистон Республикасида Махаллий хокимият органлари
Бажарди: КБИ-51 гуруҳ, Хожибеков Умид
Текширди: Раҳмонов Илҳом
ТОШКЕНТ – 2005
МАВЗУ: Узбекистон Республикасида Махаллий хокимият органлари.
РЕЖА:
1. Махаллий вакиллик ва ижроия хокимият органларининг ташкил этилиши ва тизими.
2. Махаллий давлат хокимияти органларининг конституциявий вазифалари.
3. Махаллий вакиллик органлари ва ижроия хокимият органлари муносабатларининг хукукий тартибга солиниши.
4. Фукароларнинг узини-узи бошкариш органларини тузиш тартиби ва вазифалари.
1. Узбекистон Республикасининг мустакилликка эришиши ва демократик хукукий давлат барпо этиш жараёнидаги энг мухим вазифалардан бири давлат хокимиятининг вакиллик ва фукароларнинг узини-узи бошкариш органларини янги шароитларга мос келадиган тизимини яратиш эди.
Узбекистон республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Янги уйни курмай туриб, эскисини бузманг" деган курсатмаларга амал килиб, вакиллик органларининг вилоят, туман ва шахар бугинлари сакланиб колинди.
Хозирги даврда жойларда махаллий давлат хокимиятининг икки органи ташкидл этилади: вакиллик органи ва ижроия органи, яъни жойларда уз фаолиятини яккабошлик асосида олиб борувчи хокимлик институтлари.
Конституцияга мувофик вилоятларда, туманларда, шахарларда махаллий давлат хокимияти вакиллик органлари ташкил килинади.туманларга буйсунадиган шахарларда ва шахар таркибига кирувчи туманларда давлат хокимияти вакиллик органлари ташкил килинмайди.
Республикамизда бозор муносабатлари чукурлашиб, хукукий демократик институтлари ривожланган сари, махаллий ижро хокимияти органлари фаолияти хам такомиллашиб бормокда. Махаллий давлат хокимияти органлари фаолиятини ташкил этишда хокимиятининг таксимланиш принципи асос килиб олганлиги махаллий ижро ва вакиллий органлари уртасидаги хукукий муносабатларнинг Конституциявий холати аникланади. Хокимиятнинг вакиллик ва ижроия органлари жойларда уларга берилган ваколат доирасида мустакил фаолият юритади. Улар узаро муносабатларда хамкорлик асосида уз фаолиятларини ташкил этадилар. Махаллий халк депутатлари Кенгашларига хокимларнинг рахбарлиги унинг Кенгаш олдидаги маъсулиятини оширади.
Хокимлар халк депутатлари Кенгашлари сессиясига тайёргарлик ишларига рахбарлик килади, сессияни чакиради, сессия хакида депутатларини ва ахолини хабардор килади, сессия ишига рахбарлик килади, хамда сессияда кабул килинган карорларни имзолайди. хокимлик лавозими 1992 йил кабул килинган "Махаллий хокимият идораларини кайта ташкил этиш тугрисида"ги конун асосида тасис этилди.
Хокимлар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган микдорда биринчи уринбосар ва уринбосарларга эга булади. Шунингдек, хоким аппарати котибиятдан, бошкармалар, булимлар ва бошка булинмаларадан иборат булиб, уларнинг ташкил этилиш тартиби ва фаолият юритиши Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланадиган тегишли Низомлар асосида белгиланади.
Халк депуталари кенгашлари ва хокимларнинг ваколат муддати, Асосий Конунимизнинг 101-моддасига асосан беш йил хисобланади. Хокимларнинг узларининг амалий фаолиятларида Узбекистон Республикаси конунлари, Узьбекистон Республикаси Президенти фармонлари, юкори турувчи идораларнинг карорлари ва фармоишлари, тегишли халк депутатлари кенгашлари карорларини амалга ошириш ишини таъминлайдилар.
Худудни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг энг мухим муаммоларини мухокама килиш учун хоким хузурида Маслахат Кенгаши тузилади, унинг таркибига Хокимнинг биринчи уринбосари ва уринбосарлари, котибият бошлиги киради.
Хокимнинг карорига мувофик Маслахат Кенгаши таркибига халк депутатлари ва бошка ташкилотлардан булган вакиллар хам кириши мумкин. Маслахат Кенгаши мажлислари зарурат булиб колганда хоким томонидан чакиртирилади ва унинг рахбарлигида утказилади. Мажлис кун тартибини хоким тасдиклайди, Кенгаш мажлисларида мухокама килинадиган масалаларни куриб чикиш учун туман ва шахар хокимлари, халк депутатлари Кенгашининг доимий комиссияларининг раислари, булимлар, бош бошкармалар рахбарлари, жамоатчилик ва хужалик ташкилотларининг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари катнашади. Мажлисларни тайёрлаш ва утказиш хоким томонидан унинг ваколатини хамма муддатига тасдикланадиган регламентга мувофик амалга оширилади. Мажлиснинг бориши хакида баённома ёзиб борилади.
Мухокама килинган масалар буйича хоким томонидан карор ёки фармойишлар кабул килинади ва имзоланади. Узбекистон Республикаси махаллий давлат хокимияти органлари тизими 1996 йил 30 августдаги "Узбекистон Республикасида маъмурий-худудий монополик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини узгартириш масалаларини хал этиш тартиби тугрисида"ги конунда Узбекистон Республикасининг маъмурий-худудий булаклари Коракалпогистон Республикаси вилоят, туман, шахар, шахардаги туман, кишлок, овул ва шахар кургонидан иборатдир,-дейилган.
Узбекистон Республикасининг халк депутатлари вилоят, туман, шахар Кенгашлари фаолиятининг ташкил этилиши Узбекистон фукаролари томонидан умумий, тенг, тугридан-тугри сайлов хукуки асосида яширин овоз бериш оркали ошкоралик йули билан амалга оширилади.
Халк депутатлари Кенгашларига депутатлар сайлови, 1994 йил 5 майда кабул килинган "Халк депутатлари вилоят, туман (шахар) депутатлари сайлови тугрисида"ги конун билан амлага оширилади, халк депутатлари Кенгашларига депутатларни сайлаш хукуки 18 ёш, сайланиш хукуки эса 21 ёшдан деб белгиланган. Сайловлар Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан уларнинг ваколат муддатидан уларнинг ваколат муддатининг тугашига камида 3 ой колганида тайинланади.
Халк депутатлари вилоят ва Тошкент шахар Кенгашларига депутатлар сайлашда 60тадан куп булмаган, халк депутатлари туман ва шахар Кенгашларига депутатлар сайлашда 30 тадан куп булмаган худудий сайлов округлари тузилади. Сайлов комиссиялари тузилади, сайлов кунидан 3 ой олдин депутатликка номзод курсатиш бошланади. Вилоят ва Тошкент шахар Кенгашлари депутатлигига номзодларни сиёсий партиялар халк депутатлари туман ва шахар Кенгашлари хамда фукароларнинг ташаббускор гурухлари курсатади.
Халк депутатлари туман ва шахар Кенгашлари депутатлигига номзодлар курсатиш хукукига сиёсий партиялар, фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари ва фукароларнинг ташаббускори гурухлариэгадирлар. Сиёсий партиялар Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан конунда белгилангантартибда сайлов кунидан камида 6 ой олдин руйхатдан утказган булиши лозим. Сайлов утгандан сунг сайланган халк депутатлари Кенгашларининг биринчи сессияси кечи билан уч хафталик муддат ичида чикартирилади ва у энг кекса депутатлардан бири томонидан очилади, раис сайлангунчасессияни олиб боради. Сессияда Мондат комиссияси тузилади, сунг доимий комиссия аъзолари белгилаб олинади. Доимий комиссия уз фаолиятини "Узбекистон Республикасининг Махаллий давлат хокимияти тугрисида"ги конун ва комиссия фаолияти хакида низом асосида юритади. Бундан ташкари хокимликлар хузурида худуднинг ижтимоий-иктисодий ривожланишига караб комиссиялар тизими турли хил булиши мумкин.
2. Узбекистон Республикаси Конституциянинг 100-моддасида: махаллий хокимият органлари конституциявий вазифалари белгиланган. Улар куйидагилар:
конунийликни, хукукий-тартиботни ва фукароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
худудларни иктисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;
махаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, махаллий соликлар, йигимларни белгилаш, бюджетдан ташкари жамгармаларни хосил килиш;
махаллий коммунал хужаликка рахбарлик килиш;
атроф-мухитни мухофаза килиш;
фукаролар холати актларини кайд этишни таъминлаш;
норматив хужжатларни кабул килиш хамда Узбекистон Республикаси конунларига зидкелмайдиган бошка ваколатларни амалга ошириш;
Махаллий хокимият органлари уз худудида фукаролик холати актларини кайд этишни таъминлайди, фукаролик холати актларини кайд килувчи органларнинг фаолиятига рахбарлик килади. Агар туман ва кичик шахарларда бу ишларни бевосита махаллий хокимият органлари амалга оширсалар, вилоятларда ва Тошкент шахарларида бу вазифа шу жойда адлия органлари оркали йулга куйилади.
Махаллий давлат хокимияти уз ваколатларига таалукли турли масалаларни тегишли худудда ижро килиниши мажбурий булган хужжатлар кабул килиш билан хал килар кабул килиш билан хал киладилар. Уларнинг кабул килаётган карорларининг самарадорлиги уларнинг синчиковлик билан тайёрлашга ва конунчиликда курсатилган маълум талабларнинг бажарилишига куп жихатдан боглик.
Биринчидан, халк депутатлари Кенгаши ва хокимининг хар бир карори аник маълумотларга асосланганбулиши лозим.
Иккинчидан: Кенгаш ёки хоким кабул киладиган хар бир карор кенг маънода тежамкор булиши шарт.
Учинчидан, карор конуний булиши керак яъни у тегишли орган томонидан ваколати доирасида кабул килинганлигини билдиради ва у ёки бу масалани конун йул куйган воситалар билан хал килиниши кузда тутади.
Карор ва бошка хужжатлар ишлаб чикилиши ва тайёрланишида аник максаднинг ифодаланишини таъминлаб беради.
3. Хокимларнинг ижро ва вакиллик органлари тизимига бошчилик килиш жойларда давлат хокимиятининг амалга оширилишида маъсул шахсни белгилайди.
Конституциянинг 102-моддасига кура: вилоят хокимлари ва Тошкент шахар хокими Узбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва вазифасидан озод этилади, тегишли вилоят ва Тошкент шахар халк депутатлари сессиясида тасдикланади. Бк холат вилоят хокимлари ва Тошкент шахар хокими Узбекистон Республикаси Президентининг тегишли худудидаги вакили эканлигини билдиради. Хокимларнинг бу тартибда шаклланиши марказий ва махллий хокимият уртасида ички бир богланишни юзага келтиради ва уларнинг мустахкамлигини таъминлайди.
Вилоят таркибидаги туман ва вилоятга буйсунувчи шахарлар хокимлари вилоят хокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод килинади, тегишли худуд халк депутатлари Кенгаши сессияси томонидан тасдикланадилар
Шахар таркибига кирувчи туманлар ва туманга буйсунувчи шахарлар хокимлари шахар хокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод килинади хамда халк депутатлари шахар кенгаши томонидан тасдикланади.
Узбекистон Республикасининг «Махаллий давлат хокимияти тугрисида»ги конунда халк депутатлари Кенгаши ва хокимнинг фаолиятида конунийликнинг кафолатлари белгиланган. Ушбу конуннинг 26-моддасига мувофик халк депутатлари вилоят, туман, шахар Кенгашининг карорлари Конституция ва конунларга, Республика Президентининг фармонлари карорлари ва фармойишларига зид булмаслиги керак. Акс холда улар Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан бекор килинади.
Конунчиликда давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан фукароларнинг ариза ва хатларнинг куриб чикишнинг маълум тартиби белгиланган. Узбекистон Республикасида «Фукароларнинг мурожаатлари тугрисида»ги конунга биноан, хокимлар ариза ва хатлар буйича килинган ишларининг хисобини олиб боради ва хокимларнинг зиммасига уларни тугри ва уз вактида куриб чикилишини назорат килиш юклатилган.
Хокимларнинг ваколат доирасига куйидагилар киради:
мамлакатимизда ва хорижий мамлакатларда вилоят, туман ва шахарнинг расмий вакили сифатида ишларни амалга ошириш;
бошка худудлар билан шартнома ва битимлар тузиш;
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг конун ва бошка хукукий хужжатларини, Вазирлар Махкамаси ва уз худудидаги халк депутатлари Кенгаши карорларининг бажарилиши таъминлаш;
инвестиция, иктисодий ва ижтимоий ривожланиш дастурларини, валюта жамгармаси лойихаларининг бажарилишини, маданий-тарихий ёдгорликларни асрашни, табиий ва комунал хужалиги ресурсларидан кенгрок фойдаланиши, атроф-мухит химоясини, инсон хукуклари ва шахс эркинлигини, фукаролар соглигини химоялашни ва уз худудидаги бошка вазифаларни хал килишни таъминлаш;
тегишли худудда амалдаги конун ва карорларга зид булган барча харакатлар корхона, ташкилот ва жамиятлар, бирлашма, ассоциация, шунингдек, куйи органлар томонидан кабул килинган хужжатларни бекор килиш;
тегишли худудда уз ваколати доирасидан келиб чикиб, барча юридик ва жисмоний шахслар бажариши шарт булган карорлар кабул килиш;
маъмурий худудни ижтимоий - иктисодий ривожлантиришнинг асосий йуналишларини ишлаб чикиш, уларни тегишли халк депутатлари Кенгаши тасдигига такдим этиш;
махаллий бюджет кирим ва чикимлари курсаткичларига аниклик киритиш, шунингдек бюджетнинг бажарилиши хакида хисобот тайёрлаб Кенгаш сессияси тасдигига такдим этиш;
уз муовинларини, тизим булимлари рахбарларини тайинлаш ва лавозимидан озод килиш, уз девони тизимини тузиб, уларга рахбарлар тайинлаш.
Президент И.А.Каримов Узбекистон Республикаси Конституциясининг бир йиллигидаги йигилишда «посёлка ва овуллар, махаллалар узини-узи бошкариш асосида иш юритади»,- деб таъкидлаган эди.
«Фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари тугрисида»ги конун янги тахрирда 1999 йил 14 апрелда кабул килинди. Ушбу конунга кура узини-узи бошкариш органларини икки боскичда: олдин янги кишлок, шахар ва овуллар тузиб, ундан кейин шахардаги махаллаларда олдинги махалла кумиталари урнида тузилиши белгиланди.
Узини-узи бошкариш органларининг сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш хамда ваколат доираси конун ва узини-узи бошкариш органлари сайлов тугрисидаги Олий Мажлис карори билан белгиланади.
Узини-узи бошкариш хар кандай демократик тузумнинг асосини ташкил этади. Узини-узи бошкариш органлари амалий иш олиб бориши учун йигин раиси (оксокол)ни ва унинг маслахатчиларни сайлайди. Бу сайлов хар 2,5 йилда булади.
Фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари фукароларга жамоат ва давлат бошкарув ишларида катнашиш хукукини йулга куйишда ёрдам беради, уз худудида ижтимоий ва хужалик масалаларни ечади, оммавий ва маданий тадбирлар уюштиради, давлат хокимият органлари ишларида ва Узбекистон Республикаси карорларига амал килишда, Президент Фармонлари Республика хукумати, халк депутатлари Кенгаши ва хокимиятлар карорларини бажаришда фукароларни бирлаштиради.
Хозирги кунда ахолига махалла оркали ижтимоий ёрдам курсатиш механизми мувоффакиятли ишлаб турибди. Бу холат ахолининг махаллага булган эътиборини янада оширди. Фукароларнинг узини-узи бошкарищ органлари фаолиятига якиндан кумаклашувчи «Махалла» хайрия жамгармаси фаолият курсатмокда. Узбекистон Республикаси вилоятлар шахар, туманлар микёсида ташкил этиладиган фукароларнинг узини-узи бошкариш ишлари буйича оксоколлар Кенгаши мувофиклаштириш вазифасини бажаради.
1999 йил ноябр ойида Республика Оксоколлар Кенгаши тузилди ва таркиби белгиланди. Узбекистон «оксоколлар Кенгаши» ва Республика «Махалла» жамгармаси фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари фаолиятини янада тугри йулга куйишда моддий ва маърифий жихатдан кумаклашмокда.
Узини узи бошкариш органлари молиявий ресурслари халк депутатлари туман ва шахар Кенгашлари томонидан ажратиладиган бюджет маблагларидан, фукаролар ва мехнат жамоаларининг ихтиёрий хайр-эхсонларидан, хайрия жамгармалари ва махаллий хокимият томонидан ажратиб бериладиган маблаглардан ташкил топади.
Узини-узи бошкариш органларининг молиявий маблаглари банкдаги мустакил хисоб ракамларида сакланади, улар томонидан мустакил тасарруф этилади ва олиб куйилиши мумкин эмас.
Конунга мувофик узини-узи бошкариш органларининг молиявий карорлари, шунингдек раис (оксокол)нинг хатти-характлари устидан суд тартибида шикоят килиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |