Махсус фазилатлар:психологик барқарорлик, жисмоний зўриқишларга чидамлилик
иш жойида диққатни тез тақсимлашлик,кўрув идрокига тезкор жавоб қайтаришлик,оператив тафаккурга мойиллик, вақтни идрок қилишга қобилиятлилик, образли хотирага эгалик, тери-туюшга сезгирлик, ҳаракатни муваффақиятлаштиришга уқувчанлик. Касбий билимларга зеҳнлилик:ишлаб чиқариш таълими жараѐни моҳиятини комил инсонни шакллантиришнинг таркиби эканлигини тушунишлик ишлаб чиқариш таълими методикаси ва назарияси асосларини эгаллаганлик ѐш ва жинс хусусиятлари,тайѐргалик даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш.
Акмеология – инсоннинг касб-ҳунарни (мутахассисликни) эгаллаш жараёнида энг юксак босқичларга етишиш муаммоларини мустақил ўрганувчи фандир. У инсоннинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий дунёсида юксакроқ чўққиларга, касбий камолотда мукаммаллик босқичига эришиш муаммоларини ўрганади. Акме – юнонча («расцвет», «вершина») камолот, юксалиш, етуклик маъноларини англатади.
13-Мавзу Бошқарув фаолиятида низолар ва уларни бартараф этиш йўллари
Низо табиати, низо турлари, низо жараёни динамикаси,низони ҳал этиш динамикаси. Низоларни келтириб чиқарувчи сабаблар.Мулоқотни самарали ташкил этиш босқичлари. Муаммоли ва қийин ва низоли вазиятда мулоқот олиб бориш босқичлари.Мулоқотда идрок жарани. Диструктив ва конструктив низолар.
“Конфликт” сўзи 19 асрда лотин тилидан кириб келган бўлиб “конфликтус”- “тўқнашув” деган маънони англатади. Конфликт сўзини ишлатмасдан яшаш мумкин, лекин конфликциз яшаш мумкин эмас. Балки келишмовчилик, тўқнашув, курашиш, можаро ва шу каби сўзларни барчасини умумлаштириш мақсадида бу сўз ишлатилса ажабмас. Орамизда бирор марта конфликт ва зиддиятга тушмаган инсон бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам «агар сизнинг хаётингизда конфликт бўлмаса томирингиз уришини текшириб кўринг» деган ибора ишлатилади. Бунинг хулосаси эса конфликт - бу ҳаётимиздаги воқеа-ҳодиса сингари оддий ҳолдир. Бундан ташқари агар оилада , ишхонада ёки давлатда конфликтлар бўлмаса, бу айнан шу эрда тинч осойишта хаётда ўсиш, ривожланиши тўхтаганлигини билдиради. Шунинг учун бу конфликтларни ўрганиш ва уни юзага келганда бартараф этиш кераклиги ва ҳаётимизни равнақига унинг салбий таъсирини ўтказмаслигига ҳаракат қилиш керак. Педагогик психологиянинг мураккаб педагогик аҳамиятга эга бўлган муаммо инсон кундалик фаолиятида тўқнаш келадиган психологик мулоқот ва ундаги тўсиқлар масаласи ҳисобланади. Мулоқотдаги тўсиқлардан тушуниш, гапириб бериш интерпретацияси ва унинг диолог оммавий кўринишлари ўзи ҳақидаги дунё Цицерон эслатиб ўтилган ва таҳлил қилинган. Бу муаммо коммуникатив-ахборот назарияси ижтимоий- психологик назария ва когнитив психология контекстида ўтган асрининг ўрталаридан. Д. Ката, Л. Ли, Г. Лассвили, М. Андерсон, Е.С. Кузьмин, Б.Д. Парьтин, Б.Ф. Ломов, Я.Л. Коломинский, Е.А. Климов ва боқалар томонидан махсус тадқиқот объекти сифатида ўрганилмоқда. Бошқариш жараёнида низо — бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир.
Ишлаб чиқаришдаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир қилади ва уларнинг иш қобилиятини пасайтиради, жамоадаги "руҳий иқлим”ни ёмонлаштиради, кадрлар қўнимсизлигини кўпайтиради. Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, меҳнат жамоаларини бошқаришни, кадрлар турғунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Ишлаб чиқаришда низоли вазиятларнинг олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш лозим.
Низо қандай характерга эга бўлмасин ва у қай даражада катта ёки кичик бўлмасин, барча ҳолларда низонинг сабаблари ҳамда уни вужудга келтирган ҳолатлар диққат билан таҳлил килиниши лозим. Раҳбар ҳар бир аниқ вазиятнинг тагига адолат ва объективлик билан етиши, тегишли хулосалар чиқариши керак.
Ишлаб чиқаришда низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин. Улардан:
• меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликларни;
• хақ тўлашнинг такомиллаштирилмагани;
• ёмон меҳнат шароитларини;
• меҳнат ҳақидаги қонунларни бузишни;
• раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини;
• ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Жамоа аъзолари орасидаги низоларнинг асосан тўрт хили кўп учраб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |