Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,36 Mb.
bet51/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

Ички шахсий низо бир кишига раҳбар томонидан бир-бирига зид топшириқлар берилиши ва натижада, раҳбарнинг пировард талаби бир-бирига мос келмаслиги, бундай ҳолда бажарувчи нима қилишини билмай хуноб бўлган холларда вужудга келади. Тадқиқотлар ва кузатишлар бундай вазиятлар: ишчининг ўз ишидан қониқмаганлик, ўзига ва корхонага ишончсизлик, шунингдек, ходимда асаб бузилиши холатларининг тез-тез содир бўлиб туриши натижасида вужудга келишини кўрсатади.
Шахслараро низо ҳаётда энг кўп тарқалган низолардир. Бун­дай низолар, масалан:
оилада:
• эр билан хотин ўртасида;
• ота билан фарзанд ўртасида;
• она билан фарзанд ўртасида;
• фарзанд билан фарзанд ўртасида ва ҳоказо.
ишлаб чиқаришда:
• ходим билан ходим ўртасида;
• ходим билан раҳбар ўртасида;
• раҳбар билан раҳбар ва ҳоказолар
ўртасида бўлиши мумкин.
Шахслар ўртасидаги низо кўп холларда уларнинг у ёки бу масалага бўлган нуқтаи назарларининг мос тушмаслиги, раҳбарлар ўртасида ресурсларни тақсимлаш, ходимлар билан раҳбар ўртасида эса иш шароитини қониқарсизлиги кабилар юзасидан вужудга келиши мумкин. Бир лавозимга икки номзод қўйилганда ҳам шу турдаги низолар келиб чиқиш ҳоллари бўлади.
Шахслар тўқнашуви ҳам шахслараро низо туфайли бўлиши мумкин. Зеро, ҳар хил тоифа, феълдаги одамлар ҳамма вақт ҳам бир-бирларини тушунавермайдилар. Гарчи бир кўринишда бизга шундоқ туюлсада, шахслараро низоларнинг 75—80 фоизи моддий манфаатдорлик замирида содир бўлади.
Шахс билан гуруҳ ўртасидаги низолар, одатда айрим шахснинг у ёки бу нарсага нисбатан бўлган фикрининг ёки манфаатининг гуруҳ фикрига ёки манфаатига мос тушмаслик оқибатида вужудга келади. Айтайлик, бирор олийгоҳ доценти ўзининг асосий иш жойидан ташкари пул топиш мақсадида бошқа 2—3 жойда, шу жумладан, фирмада ишлаётгани умумкафедра манфаатига зид келади. Чунки кафедра жамоаси унинг шунча жойда ишлаб асосий иш жойидаги ишни қотира олмай, ўлда-жўлда ишлашидан манфаатдор эмас. Бундай қарама-қарши ҳолат улар ўртасида низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Худди шундай ҳолат раҳбарнинг бирор-бир бўлим ходимларига нисбатан қўллаган ноўрин жазоси раҳбар билан гуруҳ ўртаси­даги тўқнашувга олиб келиши мумкин. 
Бу ерда бир гуруҳ ходимларнинг фикри алоҳида ходимнинг фикрига мос тушмаяпти. Бундай ҳолат ҳам низо келиб чикиши учун сабаб бўлади.
Ҳар бир ишлаб чиқариш жамоасида ходимларнинг ўзаро муносабати икки таркибий:
• формал (ёки расмий) ва
• ноформал (ёки норасмий) доирада амалга ошади.
Формал гуруҳ ходимларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий фаолиятидаги маъмурий жиҳатдан мустаҳкамланган расмий алоқаларини кўрсатиб беради. Формал гуруҳ кишиларнинг лавозим бурчларидан келиб чиқувчи ўзаро муносабатларига кўра белгиланади.
Ноформал гуруҳ шахсий симпатия ва антипатиялар асосидаги норасмий муносабатларни, манфаатларнинг умумийлигини, характерларнинг ўхшашлигини, ўзаро бир-бирини тушунишни ифодалайди.
Ҳар иккала гуруҳ доимо бир-бирига таъсир қилиб туради ва шу жараёнда низоли ҳолатлар ҳам вужудга келиб туради.
Гуруҳлараро низоларга:
• бўлимлар билан бўлимлар ўртасидаги;
• маъмурият билан касаба уюшмаси ўртасидаги;
• бўлимлар билан маъмурият ўртасидаги;
• бўлимлар билан касаба уюшмаси ўртасидаги низолар мисол бўла олади.
Бу турдаги низолар айниқса бир йўналишдаги бошқарув гуруҳлари билан штабли бошқарув гуруҳлари ўртасида содир буладиган низоли вазиятларда яққолроқ кўринади.
Гуруҳлараро низолар ўз табиатига кўра аралаш низолардир, чунки уларнинг вужудга келиши барча юқоридаги низо турларининг таъсири остида бўлади.
Мавхумлигига қараб, низолар очиқ ёки ёпиқ кўринишларда бўлиши мумкин.
Очиқ низолар одатда қарама-қарши томонларнинг кўз олдида, тўғридан-тўғри вужудга келади. Улар тўқнашиш содир бўлгунга қадар тўлиқ етилган бўлади. Бундай низолар раҳбарият назорати остида турганлиги сабабли корхона учун унчалик хавф туғдирмайди ва уларни бошқариш осон кечади.
Ёпиқ низолар ўта хавфлидир. Бундай низоларни аста-секин, белгиланган фурсатда портлайдиган минага ўхшатса бўлади. Агар низо ҳали "етилмаган" ёки уларни одамлар нигохидан яширилса, бошқача қилиб айтганда низо кишилар "ичида "бўлса, билингки, бу нихоят хавфли ва уни бошқариш жуда қийин.
Ёпиқ низолар кўпинча фитна, иғво, ҳийла-найранг, фисқ-фа­сод шаклида ривожланиш оқибатида вужудга келади. Улар орага нифоқ солиш, бузғунчиликка қаратилган бўлиб, ёлғон-яшиқ, уйдирма, бўҳтон гаплар мухолифлар учун асосий қурол вазифасини бажаради.
Очиқ низолар кўпинча нидо, чақириқ шаклида ривожланиши оқибатида вужудга келади. Улар очикдан-очиқ чақириқ, товуш чиқариш, даъват этишда ўз ифодасини топади. Бунда бир гуруҳ ходимлар ўзларига қарама-қарши бўлган расмий ёхуд норасмий гуруҳларнинг манфаатини ўзининг манфаати томон буришга ҳаракат қилади.
Характерига караб низолар объектив ёки субъектив низоларга бўлинади.
Объектив низоларга корхонанинг ривожланиш жараёнида юзага чиқадиган реал камчиликлар ва муаммолар билан боғлиқ низо­лар киради. Бу низолар амалий низолар бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, раҳбарлик услубини такомиллаштириш, корхонада нормал "руҳий иқлим " ни яратиш учун хизмат килади.
Субъектив низоларга кишиларнинг у ёки бу воқеаликка булган шахсий фикрларининг турличалиги оқибатида вужудга келадиган низолар киради. Бу низолар табиати бўйича ҳис-туйғуга, ҳиссиётга берилиш, қизиққонлик оқибатида юзага чиқади. Одатда, бундай низолар бир-бирини руҳан кўра олмайдиган ёки бир-бирини тушунмайдиган, ёхуд тушунишни ҳоҳламайдиган кишилар­нинг қарама-қарши фикрлари оқибатида вужудга келади.
Мутахассислар кишилар ўртасида ортиқча низоларни тарқатишга сабабчи бўлувчи бир неча тоифадаги "низоли" шахсларни ажратишади:

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish