Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,36 Mb.
bet54/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

Қандай қилиб лидер бўлиш мумкин.
а) Жамоани барпо этилиши ва гуруҳ фаолият малакасини ўстириш.
Гарчи кўпчилигимиз отаси, онаси ва битта ёки иккита укаси ва синглиси бўлган оилада ўсган бўлсакда, битта ота-онаси бўлган ёки улардан бири кўп уйда бўлмаган оилада тарбияланган кишилар ҳам бор. Оила-бу бола тушиб қоладиган биринчи ижтимоий гуруҳдир. Шунинг учун ҳам айни шу оила инсоннинг келгусидаги ҳаётига катта таъсир кўрсатади.
Ўз оиланиз ҳақида ўйлаб кўринг. Унда сиз қанадай мавқени эгаллайсиз? Оила боши ким эди? Ким лидерга қарши юрарди ва қандай қилиб? Ким муросасозлик қилади-ю, ким енгиларди? Энди ўзингизнинг ҳозирги мавқенигизниўйлаб кўринг. Сиз атрофдагилар билан гаплашасизми ёки жим туришни афзал кўрасизми? Сиз янги ғояларни илгари сурасизми? Бошқларни қўллаб –қувватлайсизми? ва ҳ.к.
Бу саволларга жавоб бериб, сиз ижтимоий гуруҳнинг аъзоси сифатида ўз ҳулқ атворингиз моделини кўришингиз мумкин.
Худди Сизга ўхшаб, Сизнинг қўл оситнгиздагилар ҳам маълум ҳулқ атвор моделига амал қиладилар. Ўз жамоангизни кузатиб кўринг, ким лидерлик қиляпти? Ким лидергаэргашяпти? Улар буни бажонидил қиляптиларми? Ёки истар истамас қиляптиларми? Гуруҳда назоратни амалга ошириш мусобақаси борми? Одамлар ўз фикрларини айтишга, қарши туришга, таклифлар беришга қўрқадиларми?
Бу саволларга жавоб излаш жараёнида Сиз жамоангизнинг ўсиши динамикасини кузатишингиз ва атрофингиздаги кишиларни яхшитутунибборишингиз мумкин. Бу Сизга гуруҳ мажлисини янада самарали ўтказишингизга ёрдам беради.
Мажлислар
Сиз янги лавозимга ўтиб шуни аниқлаб олишингиз лозимки, қўл остингиздагилар қанақа мажлисларга кўникишган, улар қандай йўсинда ўтказилдаи қанча вақт давом этади, ким уларни чақиради, кун тартибини ким белгилайди, унга қўл остингиздагилар қандай муносабатда бўладилар. Одамлар мажлисларни хамкасблар билан мулоқотда бўлишнинг яхши имконияти деб ҳисоблашлари мумкин, баъзан эса бу ортиқча юк ва вақтни беҳуда ўтказиш деб ўйлашлари ҳам мумкин. Ҳатто Сизнинг ташкилотнигиз одатда мажлис ўтказмаса ҳам, Сиз шундай одат ўрнатишингиз лозим, чунки мажлис жамоада зарур бўлган муҳитни сақлаб турадиган ва қўл оситнгиздагиларнинг мулоқот қилишга имконият берадиган услубларидан биридир.
Чунки одамлар шундай ижтимоий зотки, уларга бир-бирлари билан учрашиш ва ниятларини билиш ёқади. Ўтказиладиган тадқиқиотлар шуни кўрстаадики, одамлар бир-бирларибилан мулоқотда бўлиши имкониятига эга бўлган чоғларида, уларнинг фалияти янада самарли бўлади.
Одамларнинг йиғиш, улар бир соҳада ишлайдиларми ёки турли соҳаларда ишайдиларми, бундай қатъий назар ижобий таъсир қилади, чунки учрашув чоғида турли масалаларни ва истиқболдаги таклифларни муҳокама қилинади. Баъзи раҳбарлар компаниянинг мақсади ҳақида яна бир бор гаплашиб олиш ва одамлар шу умумий команданинг бир қисми эканликлари ҳис қилишлари учунгина мажлис ўтказадилар. Бу етарли даражадаги жиддий сабаб ҳисобланади. Аммо агар Сиз худди шундай холатга дуч келган бўлсангиз мажлисларни қисқа қилинг ва уларни тез-тез ўтказманг. Тадқиқиотлар кўрсатадики, одамлар билан хамкасблар билан алоқа қилиш имконияти берилса улар яна ҳам унумли ишлайдилар.
Биирнчи мажлисни қўл остидагилардан уларнинг режалари ҳақида сўраш ва ўзгартирилиши мумкин бўлган нарсага нисбатан уларнинг ўз таклифларини айтиб беришни илтимос қилишдан бошлаш яхши усул ҳисобланади, бу биринчи мажлисни ўтказиш учун тўла қонли маниқли сабаб бўлади. Фақат Сиз эҳтиёткор бўлишингиз ва ўз фикрингзни айтишга, таклиф қилишга ёки талабалар қўйишга жуда шошилмаслигингиз керак. Кузатиб туришга ва қўл остингиздагиларнинг фикрини эшитишга вақт беринг.


Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish