7-Мавзу: Лидерликка оид назариялар
Марк Григорни Х ва У назариялари.Оучини Z назарияси.Суперлидер феномени. Лидерлик пирамидаси. Лидерлик синтетик назарияси.Вазиятга боғлиқлик назарияси.
4.Бошқарув услублари:авторитар, демократик, либерал. Жамоадаги ўрни, ўзини баҳолаши.Танқидий фикрларга муносабати, корхона иқтисодий самарасидаги улуши ва таъсири.Анъанавий ёндашув. Замонавий ёндашувлар.Вазиятга оид раҳбарлик услуби.Бошқарув мотрицаси
Таянч тушунчалар: бошқарув услублари, замонавий ёндашувлар, автаритар, либерал, демакратик услублар
Лидер асосан, шахслараро муносабатларни бошқаради. У хеч қачон ёлғиз бўлмайди, жамоа аъзоларини у ёки бу харакатларга чорлайди. Чунки лидер гурух аъзоларининг психологияси, уларнинг кайфиятлари, интилишлари, қизиқишлари ва хоказоларини хаммадан хам яхши билади. Улар ичида энг ташаббускоридир. Бундан ташқари, лидерликнинг услублари ва сифатлари хам алохида ўрганилган. рахбарлик, мақсадга қаратилган, жамиятда ишлаб чиқилган нормалар, тартиблар асосида, сайловлар оқибатида содир бўлади. Бундан ташқари, рахбар лидерда йўқ бўлган рағбатлантириш тизимига эга бўлиб, шу асосда ўз ходимларига таъсир ўтказиши мумкин. Рахбар гурухда у ёки бу қарорлар ва кўрсатмаларни ўз ихтиёрича бажара олмайди, у кўплаб расмий кўрсатмалар, режалар, нормалар, буйруқлар доирасидан чиқиб кетиши қийин бўлади.Бошқарувдаги ўзаро муносабатлар юқоридан пастга ёки аксинча бўлаб, гурух аъзоларининг конкрет мавқелари, бошлиқ билан буйсунувчилар ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади. Бу борада «лидер» ва «бошлиқ» тушунчалари ўртасидаги фарқлар хақида гапириш мумкин. Б.Д. Паригин бу икки тушунчани фарқлаб шундай ёзади:
1. Лидер гурухдаги шахслараро муносабатларни бошқарса, рахбар шу гурухдаги расмий муносабатларни бошқаради;
2. Лидерлик кичик гурухлардагина хос бўлган ходиса бўлса, рахбарликнинг хақ-хуқуқлари катта гурухлар доирасида хам содир бўлиши, амалга оширилиши мумкни;
3. Агар лидерлик стихияли, бетартиб жараён бўлса, рахбарлик мақсадга каратилган, жамиятда ишлаб чиқарилган нормалар, тартиблар асосида сайлов оқибатида содир бўладиган ходисадир;
4. Лидерлик рахбарликка нисбатан вақтинчалик ходиса бўлиб, гурух аъзоларининг кутишлари, уларнинг кайфиятлари, фаолият йўналишига қараб узоқроқ муддатда ёки қисқа муддатда рўй беради;
5. Рахбарнинг лидердан фарқи яна шундаки, у лидерда йўқ бўлган жазолаш ва рағбатлантириш тизимига эга бўлиб, шу асосда ўз ходимларига таъсирини ўтказиши мумкин.
Бу психологик таъсир шундайки, бирон - бир манфаатни кўзлаб қилинган ишда эришилган ютуқлар учун бошлиқ ходимларини кўтаринки рух билан рағбатлантириб мукофатлаб турса, ўша ерда ходимлар ўзлари билмаган холда бошлиққа нисбатан ижобий муносабатда бўлишада;
6. Лидер гурухда у ёки бу қарорлар, кўрсатмалар, ташаббусларни ўз ихтиёрича, бевосита чиқариш мумкин. Рахбарда эса бу йўналишда кўплаб расмий кўрсатмалар, режалар, нормалар, буйруқлар мавжудки, рахбар- булар доирасидан чиқиб кетиши кийин.
Кўп холларда рахбар лидер услубини қўлласа, бу жамият тамонидан «ўзбошимчалик», «қонунга бўйсунмаслик» деб қораланади.
7. Лидернинг фаолияти фақат кичик гурухлар доирасида амалга оширилади, рахбар шу гурухдаги, кенгроқ ижтимоий доирадаги, жам
иятдаги вакил бўлгани учун ваколатлари хам кенг, фаолият имкониятлари хам ортиқдир.Лидерлик ходисаси тўғрисида гап кетар экан, лидерлик назариялари хақида хам қисқача тўхталиб ўтиш ўринлидир. Хозирги кунга қадар лидерлик тўғрисида асосан, учта назария мавжуд.Биринчиси, «Лидерлик сифатлари назарияси»дир. Унинг мохияти шуки, хамма хам лидер бўла олмайди, айрим шахсларда шундай сифатлар йиғиндиси туғма мавжуд бўлиб, бу сифатлар улар уни гурухда лидер бўлишини таъминлайди. Масалан, 1940 йилда америкалик К.Берд 79 сифатдан иборат бўлган лидерлик қирралари рўйхатини тузди. Бу рўйхатда лидерлик қирралари, жумладан, ташаббускорлик, мулокотга кириша олишлик, юмор хисси, ўзига ишонч, тез ва аниқ қарорлар қабул қила олиш, ташкилотчилик каби сифатлар бор эди. Лекин бу назариянинг хатолиги шунда эдики, биринчидан, у юқоридаги сифатлар қандай қилиб намоён бўлади - ю, қандай шаклланишини тушунтириб бера олмайди, иккинчидан, сўровлар мобайнида битта сифат хам мутлоқ кўп марта қайт этилмади. Бундан кўриниб турибдики, лидерлик мураккаб психологик ходиса. Иккинчи назария лидерликнинг вазиятга боғлиқлиги назариясидир. Бу ерда асосий ғоя - лидер вазиятнинг махсули деган ғоядир. Хар. бир одамда лидерлик сифатлари бор, лекин айрим вазиятлар, айрим шахсларнинг ўзларини кўрсатишлари, лидер бўлишлари учун қулай хисобланади.Юқоридаги илк назарияни танқид қилиш натижасида пайдо бўлган учунчи назария лидерликнинг синтетик назариясидир. Бу назария лидерни гурухий муносабатларнинг бевосита махсули деб қаралди. Лидернинг рўёбга чиқишида гурухнинг бирламчи ролини илгари суради.
Do'stlaringiz bilan baham: |