-
диаграммалар ўқлари белгиларнинг ишорасига эга бўлиши зарур. Вертикал
ўқда (ленталик устунсимон диаграммаларда – горизонтал ўқда) белгининг
ўлчами ва масштаб кесими бўлинмасининг қиймати кўрсатилади;
-
диаграммалар майдони унинг ўқилишига кўмаклашувчи қўшимча
маълумотлар билан тўлдирилиши мумкин;
-
зарур ҳолларда диаграмма сўнгида, диаграмма қабул қилинишини
енгиллатиш учун қўшимча тушунтиришлардан иборат изоҳ берилади.
Чизиқли диаграммалар
Чизиқли диаграммалар (графиклар) миқдорий маълумотларни тўғри
бурчакли иккита координата тизимида: Х ўқида (горизонтал ўқ) ва Y ўқида
(вертикал ўқ) акс эттиради. Чизиқли диаграммалар аксарият касалланишнинг
динамикасини – касалланишнинг вақт мобайнида ўзгаришини
акс эттириш
учун қўлланилади. Чизиқли диаграммаларни тайёрлаш учун арифметик,
логарифмик ва вақт шкалаларидан фойдаланилади.
Арифметик шкалаларнинг ўзига хос белгилари:
•
барча асосий масштаб кесмаларининг (бўлинмаларининг)
бир хил
узунлиги;
•
барча оралиқ масштаб кесмаларининг (бўлинмаларининг) бир хил
узунлиги;
•
ҳар бир навбатдаги асосий масштаб кесмасининг узунлиги аввалгисидан
бўлинма қиймати катталиги баробарида тафовут қилади;
•
барча асосий масштаб кесими бўлинмаларининг қиймати дастлабки асосий
кесимда қўйилган рақамга мос келади;
•
аксарият ҳолатларда шкаланинг бошланғич нуқтасининг қиймати нолга (0
-
ноль) тенг.
Логарифмик шкалаларнинг ўзига хос белгилари:
•
барча асосий масштаб кесмаларининг (бўлинмаларининг) бир хил
узунлиги, кесманинг стандарт узунлиги – 10 см;
•
битта асосий масштаб кесмаси доирасида барча оралиқ
масштаб
кесмаларининг (бўлинмаларининг) турлича узунлиги. Уларнинг узунлиги
асосий кесма бошидан охирига томон секин камайиб боради,
бунда барча
оралиқ бўлинмалар кесмаларининг узунлиги турли асосий кесмалар
доирасида ўзгаришсиз қолади;
•
барча асосий масштаб кесмаларининг қиймати 10 нинг “n”–чи (10
n
)
даражасига тенг, шунинг учун ҳар бир навбатдаги асосий масштаб
кесмасининг қиймати аввалгисидан 10 баробар тафовут қилади (агарда шкала
кесилган бўлмаса);
•
шкала бошланиши – исталган 10
n
қиймати.
Вақт шкалалари арифметик шкалаларга ўхшаш бўлиб, фақат вақт
шкалаларида оралиқ кесмалар мавжуд эмас.
Диаграммаларни тайёрлашда Х ўқи бўйлаб вақт, Y ўқи бўйлаб эса
касалланиш кўрсаткичи ёки касалликнинг мутлақ қиймати белгиланади. Y
ўқи бўйлаб арифметик шкалалардан
фойдаланилган диаграммалар
арифметик диаграммалар (графиклар) деб юритилади. Y ўқи бўйлаб
логарифмик шкалалардан фойдаланилган диаграммалар полулогарифмик
диаграммалар (графиклар) деб юритилади. Чизиқли графиклар бир ёки бир-
неча кўрсаткичларнинг динамикасини, тафовутларини ёрқин акс эттириш
имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: