Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

 
Жадваллар 
Жадваллар – муайян тизимга келтирилган ҳамда устунлар ва 
қаторлараро жойлаштирилган маълумотлар мажмуасидир. Матндан ажратиб 
олинган ҳар бир жадвал, ўзига дахлдор матн билан биргаликда қандай 
ахборотни етказиб берса, алоҳида ҳолида ҳам шундай даражада ахборотни 
тақдим эта олиши зарур, яъни жадвал “ўзи етарли ва ўзи тушунтира 
оладиган” хусусиятга эга бўлиши даркор.
Жадвалларни тайёрлашга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагича: 

жадвал тартиб рақамига, ташхисни, касаллик қайд этилган жойни, вақт ва 
“шахс” белгиларини акс эттирувчи сарлавҳага эга бўлиши зарур; 

жадвал сарлавҳасида ёки бевосита унинг ўзида устунлар ва қаторлар 
бўйича белгиларнинг ўлчов бирликлари келтирилиши зарур; 

жадвал эга ва кесимга эга бўлиши даркор. Эпидемиологик эга – 
касалланишнинг асосий гуруҳловчи белгиси (яъни, жадвалда нима ҳақда сўз 
юритилаётган бўлса ўша белги), уни одатда жадвалнинг қаторларига 
жойлаштирилади. Эпидемиологик кесим – эгани деталлаштирувчи 


гуруҳловчи белгилар бўлиб, уларни одатда жадвал устунлари бўйлаб 
жойлаштирилади; 

имконият даражасида жадвалнинг қаторлари ва устунлари бўйиша 
йиғинди келтирилиши зарур; 

зарур ҳолларда жадвал сўнгида, жадвал қабул қилинишини енгиллатиш 
учун қўшимча тушунтиришлардан иборат изоҳ берилади. 
Гуруҳлаш хусусиятларига кўра оддий, гуруҳли ва омихталанган 
(мураккаб) жадваллар фарқланади: 

оддий (битта ўзгарувчили) жадвалларда – фақатгина эпидемиологик эга, 
яъни ягона ўзгарувчи қаторлар бўйлаб гуруҳланади. Бу ўзгарувчи вақт 
белгиси ёки жой белгиси ёхуд шахс белгиси бўлиши мумкин. Оддий 
жадвалда ўзгарувчининг мутлақ қиймати ва тегишли нисбий кўрсаткичи 
жойлаштирилган бир-неча устун бўлиши мумкин; 

гуруҳли (иккита ўзгарувчили) жадвалларда – эга (қаторларда) ва кесимни 
(устунларда) ифода этувчи белгилар бўйича маълумотлар гуруҳланади. 
Кесимда бир пайтнинг ўзида жинс, ёш, касб-кор, манзилгоҳ каби бир неча 
белгилар мавжуд бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳар бир белги (устунда) 
эга билан (қаторда) жуфтланади;

омихталанган (мураккаб) жадваллар – маълумотлар учта ёки ундан кўп 
гуруҳловчи белгилар асосида мужассамланади. Бундай жадваллар 
маълумотларни йиғиш, дастлабки ишлов бериш жараёнларида тайёрланади, 
шу сабабли ишчи жадваллар ҳам деб юритилади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish