Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З


Ҳодиса-назорат тадқиқотларининг устун ва заиф жиҳатлари



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Ҳодиса-назорат тадқиқотларининг устун ва заиф жиҳатлари 
Барча тадқиқот усуллари каби ҳодиса-назорат тадқиқотларининг ҳам 
ўзига устун ва заиф жиҳатлари мавжуд. Бу жиҳатлар ҳодиса-назорат 
тадқиқотларининг қўлланиш доирасини белгилаб беради.
Устун жиҳатлар:
• 
ўрганилаётган касалликнинг тарқалганлиги қай даражада эканлигига 
қарамасдан ҳодиса-назорат тадқиқотларини ўтказиш имкониятининг 
мавжудлиги; 
• 
асосий ва назорат гуруҳларини шакллантириш, уларда тадқиқотни ўтказиш 
ва дастлабки хулосаларга келиш учун (ҳаттоки кам учрайдиган 
касалликларда ҳам) вақтнинг, кучнинг ва маблағнинг тежалиши; 
• 
ҳодиса-назорат тадқиқотларининг нисбатан кам муддат давомида амалга 
оширилиши; 
• 
бир пайтнинг ўзида битта касалликнинг бир-неча хатарли омилини 
аниқлаш имкониятининг мавжудлиги; 
• 
иқтисодий сарф-харажатларнинг нисбатан камлиги. 
Заиф жиҳатлар:
• 
ҳодиса-назорат тадқиқотларида нисбатан кам қайд этиладиган сабабларни 
(хатарли омилларни) аниқлаш имкониятининг йўқлиги; 
• 
тахмин этилаётган сабабдан касаллик (ўлим) келиб чиқиш хавфини 
миқдорий жиҳатдан баҳолаш имкониятининг йўқлиги. Ҳодиса-назорат 
тадқиқотларида фақатгина имкониятлар нисбатини миқдорий баҳолаш 
мумкин. Тизимли хатоликлар таъсирига берилувчанлиги сабабли тадқиқотчи 
ишончлилик даражаси паст хулосаларга эга бўлади.
Кўндаланг тадқиқотлар (тарқалганлик тадқиқотлари, бир пайтнинг 
ўзида ўтказилувчи тадқиқотлар) 
Кўндаланг тадқиқотларнинг мақсади – айни вақтда муайян популяцияда 
мавжуд бўлган ва кишиларга хоҳ ижобий, хоҳ салбий таъсир кўрсата олувчи 


омиллар ва касаллик (саломатликка оид бошқа ҳолатлар) ўртасидаги ўзаро 
алоқадорликни тасвирлашдан иборатдир (8-расм). Кўндаланг тадқиқотлар 
аксарият ҳолларда соғлиқни сақлашни оператив бошқариш масалаларини 
ечиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Зеро аҳолининг нисбатан мўъжазроқ 
(кичикроқ) гуруҳларини текшириш йўли билан алоҳида контингентлар 
саломатлиги ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаб туриш имконияти 
мавжуддир. Ушбу тадқиқот муайян пайтда амалга оширилади, лекин 
тўпланган маълумотлар ўтган даврга тааллуқли бўлиши мумкин. Кўндаланг 
тадқиқотлар доирасида касаллик ҳолатлари тарқалганлиги (превалентлик) ва 
хатарли омиллар тарқалганлиги, ҳамда уларнинг боғлиқлиги баҳоланади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish