фойдаланиладиган белгилар гуруҳли белгилар дейилади. Буларга аҳоли
зичлиги, жойлашишидаги тиқилинчлик, “одамлилик”, коммунал қулайликлар
даражаси ва сув таъминоти киради.
В) Индивидуал белгилар. Аҳолини касалланиш хавфи ўзига хослиги
бўйича фарқланадиган гуруҳларга ажратиш имконини берадиган белгиларга
индивидуал белгилар дейилади. Булар резистентлик (чидамлилик) ва
иммунитет ҳамда эмланганликдир. Булардан ташқари профилактик
тадбирлар ўтказилганлигини акс этувчи белгилар мавжуд.
Касалланишнинг даражаси ва таркибий таҳлили асосида касаллик
гуруҳлари ва нозологик шакллари бўйича профилактика муаммоларини
аниқлаш
Касалликлар профилактикасининг муаммоларини аниқлаш учун аҳоли
соғлиғини тавсифловчи кўрсаткичлар баҳоланади. Булар, аввало, касалланиш
частотасини (инцидентлик – янги ҳолатлар, превалентлик – янги ва илгари
аниқланган ҳолатлар) ва касалланганларнинг
улушини акс эттирувчи
кўрсаткичлардир. Инцидентлик касалланиш даражасини касаллик гуруҳлари
ва нозологик шакллари бўйича тавсифлайди ва касалликка чалиниш хавфини
баҳолайди. Яққоллиликни ошириш мақсадида ҳамда касалликка чалиниш
хавфи ва касалликлар гуруҳининг улушига доир маълумотларнинг
умумлашган тавсифидан фойдаланиш учун кўрсаткичларни муайян кетма-
кетликда тартиблаб чиқилади, яъни таққосланаётган кўрсаткичлар
камайиб
бориш тартиби бўйича тақсимланади.
Превалентлик сурункали кечувчи касалликлар долзарблигини
тавсифлайди. Ушбу кўрсаткични баҳолаш нафақат касалликнинг
тарқалганлиги ва айни дамдаги касал бўлиш хавфи ҳақида тасаввурларни
беради, балки касалликнинг давомийлиги, муолажанинг самарадорлиги каби
қатор ҳолатлар ҳақида ҳам билвосита маълумот тақдим эта олади.
Превалентликнинг ўзгариши бевосита инцидентлик кўрсаткичига боғлиқ
бўлиши мумкин.
Ҳисобот давридаги касалланиш кўрсаткичини
бундан олдинги
маълумотлар билан (динамикада) қиёслаб тенденцияни аниқланади ва
касалланишнинг кейинги ривожланиши прогнозланади. Аксарият ҳолларда
жорий касалланиш ўртача кўп йиллик кўрсаткич билан таққосланади.
Касалланиш таркибини касаллик гуруҳлари ва нозологик шакллари
бўйича беморларнинг умумий сонидаги улушига кўра тартиб рақами
берилади, яъни мавқеи белгиланиб баҳоланади. Интенсив ва экстенсив
кўрсаткичларнинг берилган барча тартиб рақамлари жамланади. Тақдим
этилган кўрсаткичлар бўйича жамланган ранглар касалликнинг
эпидемиологик аҳамиятлилигини белгилаб беради.
Касалликларнинг
эпидемиологик,
ижтимоий
ва
иқтисодий
аҳамиятлилигини баҳоловчи мезонлар қуйидагилардир:
•
касалликнинг эпидемиологик аҳамиятлилиги. Касалланишнинг ҳақиқий,
ўртача кўп йиллик, прогностик катталиклари кўринишидаги
интенсив
(инцидентлик ва превалентлик) ва экстенсив кўрсаткичларидан ҳамда
тенденция кўрсаткичларидан фойдаланилади. Тадқиқот натижаларига кўра
ҳудуднинг эпидемиологик ҳолати баҳоланади, аҳоли саломатлигининг
ҳолати ҳақида ҳисобот тузилади.
•
касалликнинг
ижтимоий
аҳамиятлилиги.
Касаллик
оқибатини
тавсифловчи умумий ва аҳолининг турли ёш гуруҳларидаги ўлим ва
ногиронлик кўрсаткичларидан, ҳамда шуларга боғлиқ бўлган ҳаётнинг
йўқотилган (яшалмаган) йиллари, меҳнатга лаёқатсизлик кўрсаткичларидан
фойдаланилади. Ижтимоий аҳамиятлиликни баҳолашда шунингдек, аҳоли
саломатлигига етказиладиган умумий зарар (касалликнинг оғирлиги ва
давомийлиги, оқибати), аҳоли ҳаёти ва фаолиятини издан чиқариш
хусусиятлари (масалан, тартиб-чеклов тадбирларини қўллаш) ҳам инобатга
олинади. Ижтимоий аҳамиятлилик нисбий катталикларда баҳоланади.
•
касалликнинг иқтисодий аҳамиятлилиги. Бевосита ва билвосита зарар
баҳоланади. Бевосита зарар – беморларни текшириш ва даволашга
харажатлар, меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик ва ногиронликка, боқувчисини
йўқотилганда белгиланадиган нафақага тўловлар, профилактик ва
эпидемияга қарши тадбирларга, касалликка қарши
курашиш воситалари ва
усулларини яратишга, илмий ишланмаларга қаратилган харажатлардан
иборатдир. Билвосита зарар – жамият томонидан касаллик,
беморни
парваришлаш, ногиронлик ва ўлим туфайли олинмасдан қолган
маҳсулотнинг қийматидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: