Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З


Касалланишнинг таркибий ва динамик таҳлили асосида



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Касалланишнинг таркибий ва динамик таҳлили асосида 
касалликларнинг алоҳида гуруҳларида ва нозологик шаклларида 
профилактика муаммоларини аниқлаш 
Тасвирлаш касалланиш кўрсаткичларининг қиёсий тавсифини акс 
эттириши зарур. Демак, аҳоли касалланишини тасвирлаш учун фақат қаерда, 
ким ва қачон касалланди деган саволга жавоб топишнинг ўзи етарлик эмас. 
Тасвирий эпидемиология қуйидаги саволларга жавоб бера олиши зарур: 
1) 
қайси ҳудудда кўпроқ, қайси ҳудудда камроқ касалланишади? 
2) 
кимлар кўпроқ, кимлар камроқ касалланишади? 
3) 
қачон кўпроқ, қачон камроқ касалланишади? 
Ушбу саволларга тасвирий-баҳолаш тадқиқотлари жавоб бера олади. 
Тасвирий-баҳолаш тадқиқотлари жараёнида касалланишнинг барқарор 
(типик, қонуний) кўринишлари (касалланишнинг динамик ва таркибий 
хусусиятлари) ва одатдан ташқари (типик бўлмаган) тавсифлари ўрганилиши 
зарур. Касалланиш кўринишлари – касалланишнинг муайян жой ва вақтда 
аҳолининг ижтимоий-ёш гуруҳлариаро тақсимланишидир. 
Хавфли омиллар ҳақидаги фаразларни шакллантириш 
Тасвирий эпидемиологик тадқиқотлар натижасида олинган касалланиш 
кўринишларини тавсифловчи маълумотлар асосида вужудга келган вазият 
сабаблари ҳақидаги, яъни касалланиш (оқибат) ва мазкур касалланишни 
келтириб чиқарган омил ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишлари ҳақидаги 
тахминлар, фаразларни шакллантирилади. Касалланишнинг кузатилаётган 


кўринишларини белгиловчи табиий ва ижтимоий шароитларнинг муайян 
элементларидан иборат хавфли омиллар ҳақидаги фаразларни шакллантириш 
тасвирий эпидемиологиянинг якуний мақсади ҳисобланади. Фараз - етарлича 
тушунарли бўлмаган ҳодисанинг моҳиятини фикран англаш йўлидаги 
уринишдир. Фаразлар муайян касаллик ҳақидаги билимлар асосида формал 
мантиқ усулларини қўллаб шакллантирилади. Формал мантиқ усулларига 
қуйидагилар киритилади: 
• 
тафовутлаш (дифференциациялаш) усули – икки гуруҳдан бирида муайян 
омил йўқлигига ёки ушбу омилнинг гуруҳларга турли даражада таъсир 
кўрсатишига асосланиб мазкур гуруҳлар касалланиш частотасидаги 
ишонарли тафовутни аниқлаш. Фаразнинг ишончлилиги паст даражада; 
• 
ўхшашлик - икки гуруҳдаги касалланиш ушбу гуруҳларга таъсир 
кўрсатаётган умумий омилга боғланади. Фаразнинг ишончлилиги етарли 
даражада бўлиб, касаллик эпидемиологиясининг ўрганилганлигига боғлиқ; 

биргаликда кечувчи ўзгаришлар - частотаси ва кучи касалланиш 
даражасига мутаносиб тарзда ўзгарувчи омилларнинг таҳлили. Фаразнинг 
ишончлилиги паст даражада, бошқа усуллар билан қўшиб қўлланилганида 
ошириш мумкин; 
• 
келишиш – турли тадқиқотлар натижалари қиёсланади. Бошқа усуллар 
билан ёрдамида шакллантирилган фаразнинг ишончли тасдиқланишини 
таъминлайди; 
• 
аналогия - илгари аниқланган ва маълум бўлган эпидемиологик 
тамойиллар ва ҳолатларни ўз табиатига ва кўринишларига кўра ўхшаш 
вазиятларга нисбатан қўллаш. Фаразнинг ишончлилиги етарли даражада 
бўлиб, келишишни тақозо этади 
• 
қолдиқлар усули – бир-неча хавфли омилларни ўрганилганида қўлланади. 
Ушбу омиллар мажмуасидан бирин-кетин фаразни шакллантиришнинг 
бошқа усуллари ёрдамида асосланган тахминлар истисно этилади. Дастлаб 
асослаш ва ўрганиш ўнғай бўлган хавфли омиллар истисно этилади. 
Натижада қолдиқ хавфли омил таъсири ҳақидаги фараз шакллантирилади


Эпидемиологик фаразларни шакллантиришда олинган маълумотлар ҳам, 
ёинки илмий тасаввурлар ҳам бирламчи бўлиши мумкин, баъзида уларнинг 
ўрнини алмаштириш мумкин: 
• 
фаразлар касалланишнинг муайян кўринишлари асосида шакллантирилади 
ва илмий маълумотлар билан солиштирилади; 
• 
фаразлар 
илмий 
маълумотлар 
асосида 
шакллантирилади 
ва 
касалланишнинг муайян кўринишлари билан солиштирилади. 
Шундан кейин таҳлилий тадқиқотлар ёрдамида фараз текшириб 
кўрилади. Ҳамиша ҳам фаразларни шакллантириш ва текшириш 
босқичларини аниқ ажратиш имконияти бўлавермайди. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish