Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З


Касалланиш кўрсаткичлари тафовутларининг эпидемиологик



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

 
Касалланиш кўрсаткичлари тафовутларининг эпидемиологик 
аҳамиятлилигини ва статистик ишончлилигини баҳолаш 
Икки ёки ундан кўпроқ катталикларни, масалан, касалланиш 
кўрсаткичлари қийматларини солиштириб тадқиқот натижасида олинган 
маълумотларнинг ишончлилиги ҳақида фикр юритилади. Солиштириш 
жараёнида қайси катталиклар тафовутлари аҳамиятли, тасодифий эмас, 
қайсиниси эса кам аҳамиятли эканлиги аниқланади. Касалланиш 
кўрсаткичлари фарқининг ишончлилигини баҳоламасдан туриб, касалланиш 
динамикаси ва касалланганлар таркиби ҳақида фақатгина тахминий фикр 


билдириш мумкин, аксарият вазиятларда эса бу ҳолат уларни хато баҳолашга 
сабаб бўлади. Ўз навбатида тасвирий баҳолашдаги хатоликлар, аниқланган 
кўринишларнинг объектив ва субъектив сабаблари ҳақидаги нотўғри 
хулосага, охир оқибатда эса нотўғри бошқарув қарорлари қабул қилинишига 
олиб келади. Фақатгина эпидемиологик катталиклар тафовутларининг 
ишончлилигини статистик баҳолашгина касалланишни асосли ва ишонарли 
тарзда тасвирлаш имконини беради. Бу эса ўз навбатида касалликнинг пайдо 
бўлиш ва тарқалиш сабаблари (хавфли омиллар) ҳақидаги кейинги фикр-
мулоҳазалар, қарашлар ва фаразларнинг пойдеворидир. 
Касалланиш кўрсаткичларининг шаклланиш хусусиятларини ва уларни 
баҳолашни, маълумотларни жамлаш ва гуруҳлашни, диаграммаларни 
тайёрлаш ва шарҳлаш қоидаларини ҳамда эпидемиологик катталиклар 
тафовутларининг ишончлилигини баҳолашни билиш тасвирий ретроспектив 
таҳлилни тўғри ташкил этиш, амалга ошириш ва натижаларини тўғри 
баҳолаш имконини беради.
Ретроспектив эпидемиологик таҳлил – тадбирларни перспектив 
режалаштиришни асослаш мақсадида касалланишнинг даражасини, 
таркибини ва динамикасини таҳлил этишдир. 
Соғлиқни сақлаш амалиётида ретроспектив эпидемиологик таҳлилнинг 
мақсади – касаллик гуруҳлари ва нозологик шакллари бўйича касалликлар 
профилактикасининг устивор муаммоларини, алоҳида инфекциялар 
профилактикасининг устивор муаммоларини аниқлаш ва асослашдан, ҳамда 
хавфли омиллар ҳақидаги фаразни шакллантиришдан иборатдир. 
Касаллик гуруҳларига, нозологик шаклларига ва алоҳида инфекцияларга 
нисбатан касалланганларнинг индивидуал хусусиятларини, жой ва вақт 
белгиларини инобатга олган ҳолда касалланишнинг таркибий ва динамик 
хусусиятлари ўрганилади, яъни хавфли вақт, хавфли жой ва хавфли гуруҳ 
аниқланади. Ушбу маълумотлар асосида тадбирларни қаерда, қачон ва кимга 
нисбатан ўтказиш зарур деган савол ўз ечимини топади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish