80
объектга нисбатан бирламчидир. Субъект тадқиқот жараёнида даллилар
асосида иш юритиб объектга нисбатан амалий, хусусий, моддий жиҳатдан
таъсир кўрсатади, уни ўзгартиради.
Ҳар бир объектда далиллар алоҳида-алоҳида бўлиши мумкин.
Объект ўз фаолиятида жиддий эътибор беришни талаб этади. Бунда
субъект объектга нисбатан аниқ ёндашади. Яъни, табиат ва жамият
ҳодисаларини инсон (субъект) ўз ҳаётига яроқли шаклда ўзлаштириб
олиши учун турли воситалардан, қўл ва оёқ, онг ва кўз, қулоқ ва ҳид
билиш
органлари, ҳаракат ҳамда бошқа жараёнлардан фойдаланади,
уларни ишга солади. Шу сабабли, субъект объектга нисбатан тубдан фарқ
қилади. Демак, субъектнинг фаолияти тадқиқот далилларига нисбатан
ҳам таъсирчандир.
Субъект
ва
обектнинг
ўзаро
таъсири
далилнинг
зарурий
томонларидир. Таъкидлаш лозимки, субъект объектнинг ўрни, алоқалари,
муносабатлари, қонуниятлари ҳақида тегишли билимга эга бўлмаса далил
тўплай олмайди. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, яккаланган айрим
шахс оламни билиш ва ўзгартиришга қаратилган фаолиятнинг субъекти
бўла олмайди. Шахс жамият яратган меҳнат қуролларидан,
тилдан
жамғарилган билимлардан, манбалардан фойдаланганлиги учун субъект
бўлиб қолади. Бинобарин, доимо маълум бир ишлаб чиқариш усулига,
маънавий-маданий тараққиётнинг маълум субъекти сифатида майдонга
чиқиши мумкин.
Унутмаслик керакки, далиллар эгаси бўлган субъект ва
объект қарама-қарши томонларни ташкил этади. Қарама-қарши томонлар
далилнинг ички ва ташқи томонидир, диалектикасидир. Далиллар ўз
фаолияти пайдо бўлиши билан ҳам қарама-қарши фикрлар мажмуасидан
иборатдир. Қарама-қарши томонлар ҳал этилса,
субъект томонидан
далилларга эришилади. Субъектнинг ижодий ҳаракатининг натижаси
далилларнинг пайдо бўлишидир. Субъект ва объект ҳодиса ва нарсалар
81
умумий ҳаракатининг, томонларининг бир қисмидир. Нарсалар субъектсиз
жонсиздир. Табиат ва жамиятни ўзгартириш субъект далилларига
боғлиқдир. Маълумки, жамият ўз қонунларига мувофиқ ривожланади,
унга онг иродага эга бўлган, далиллар тўплайдиган инсонлар киради.
Баъзи объектларда эса ирода ҳам, онг ҳам, мақсад ҳам йўқ. Демак, субъект
билан объект ўртасида зиддиятлар далиллар асосида ҳал этилади,
бартараф
қилинади.
Натижада, объектлар илмий изланиш, ижод
жараёнида субъект фаолиятининг далил тўплаш қуролларига айланадилар.
Демак, субъект ва объект илмий изланиш, далил тўплаш жараёнида
дипломатик муносабатни ташкил этадилар.
Субъектнинг (инсоннинг) ёрдамчиларисиз ҳозирги замонни тасаввур
қилиш
қийин. Инсоннинг ёрдамчиларини эса сунъий жиҳозлар,
компьютерлар,
ҳисоблаш
машиналари,
турли
мосламалар,
асбоб
ускуналар ташкил этади. Инсон фаолиятининг маҳсуллари, объектлари
сифатида улар билан инсон ўзаро таъсирга киришиши ёрдамида муҳим
далилларни пайдо қилади. Охир -оқибат эса субъект объектни далиллар
асосида
ўзгартириб,
ўзлаштириб
олади,
ўз
мақсадларига
мувофиқлаштиради. Шу билан бирга, субъектнинг ўзи ҳам билим билан
бойийди,нисбатан дунёқарашини ўзгартиради. Янги мақсадларни топади
ва уни бажариш учун янги далиллар излайди.
Do'stlaringiz bilan baham: