Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти



Download 399,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/25
Sana22.02.2022
Hajmi399,2 Kb.
#95946
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
ilmij tadqiqot metodologiyasi

2. ЗЕХН ВА ИДРОК БЕЛГИЛАРИ
Зехн ва идрокнинг асосида белгиларига иштиёқ, қониқмаслик ва
оптимизм киради.
Иштиёқнинг 
турли 
поғоналари 
мавжуд, 
яъни
қизиқишдан
ишқибозлик ва мухаббатгача. Кибернетиканинг асосичиси Винернинг
ёзишича артист, ёзувчи ва олим ижодга томон шундай импульс сезиб
туриши керакки, токи у текинга ишлашга тайёр туриши ва хаттоки ўз
ишини қилиш имкониятини олиш учун пул тўлашга ҳам тайёр бўлиши
лозим. Одатда инсон энг юқори натижаларга етиша оладиган меҳнат
турини танлайди. Илмий ишга иштиёқи бўлган инсонни унга нима
беришидан
қатъий 
назар 
фаолиятнинг 
ўзи 
илхомлантиради,
хаяжонлантиради ва қизиқтиради.
Илмий ишга бўлган зарурият билиш жараёнига хеч алоқаси
бўлмаган бошқа заруриятларнинг натижасидир. Бунда инсонни илмий
фаолият предмети, эмас балки ундан чиқаётган моддий ёки рухий фойда
қизиқтиради. Эйнштейннинг фикрича, бундай кишилар учун илм–фан
улар хаётини тўлдирадиган ва шухратпарастликни
қониқтирадиган
нарсага айланади. Бундай кишилар учун шахсий муваффақият жуда


85
мухим, 
улар 
жиддий
қийинчиликлар 
туғилганда 
фанга 
бўлган
қизиқишларини тез йўқотадилар.
Замонавий фанда, жиддий натижалар олиш учун турли илмий
қизиқишлардан бирига нисбатан диққатни жамлаш талаб этилади.
Истеъдоднинг 
энг 
кўзга 
кўринган 
белгиси–қизиқувчанлик 
ва
хавасмандлик. У 2га бўлинади: суст ва фаол. Суст хавасмандлик фандаги
аниқ ва адабиётларда берилган натижаларни қидиришни таъминлайди.
Фаолли хавасмандлик мустақил тадқиқотларнинг мустақил ечимларини
талаб этади. Суст хавасмандликдан билимдонлар, фаол хавасмандликдан
чинакам тадқиқотчилар туғилади.
Қониқмаслик–илмий истеъдоднинг кўп қиррали симптони бўлиб, у
энг аввал шахсий илмий мехнат натижалари ва жараёнга нисбатан пайдо
бўлади, ўз хатоларига, тўплаган билимларига, обрўсига нисбатан
қониқмаслик пайдо бўлади. Ўзига танқид кўзи билан қараш, ақл билан иш
тутишнинг энг юқори шаклидир. Итеъдодли инсон мақуллашдан кўра
кўпроқ иккиланишга мойилдир.
Қониқмасликни танқидбозлик билан чалкаштириш мумкин эмас.
Одатда уқувсиз кишилар энг талабчан танқидчилар бўлади, уни қандай
қилишини билмай туриб, бошқалардан мумкин бўлмаган нарсаларни
талаб қиладилар. Қониқмаслик билишни қотиб қолишдан сақлаш учун
самарали воситадир.
Оптимизм–муваффақиятга, ишончга интуитив ёки билиб туриб
асосланадиган махфий қобилиятларни ташқаридан юзага чиқаришдир.
Оптимизм кўп холларда инсон ишончини тасдиқловчи тажрибалар
натижаси бўлиб хизмат қилади. Илмий оптимизм кўпинча таваккалга
бўлган қобилият асосида юзага чиқади. Фан қанча кўп ривожланса, у
шунча кўп таваккални талаб этади. Билимлар жуда катта тезликда ўсиб
бораяпти, уларни эгаллаш шунга қийин кечаяпти. Муваффақиятга ишонч


86
учун асос шунча кам қолаяпти. Бу холда таваккал олимга муаммони
ечимини топиш учун ишончнинг кўрсатчики сифатида намоён бўлади.
Оптимизмни ўзига ишонч билан аралаштириш мумкин эмас, чунки у
қобилиятга эмас, балки тасодифий ютуқларга суянади.
Зехн идрокнинг яна хазилкашлик, хозиржавоблик, вазифаларини
ечишдаги соддадиллик, ёзма ва оғзаки нутқнинг хусусиятлари каби
белгилари ҳам бор.

Download 399,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish