Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти


Модулли ўқитиш технологияси тамойиллари



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/52
Sana22.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#83187
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   52
Bog'liq
kasb-hunar kollezhlarida avtomobil va dvigatellarga texnik hizmat korsatish tamirlash fanidan dars berishda modulli oqitish texnologiyasini qollash

1.2. Модулли ўқитиш технологияси тамойиллари 
Ўқитишнинг модулли технологияси, ўқитишнинг қабул қилинган 
тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Қуйидаги 
[10, 30,31] тамойиллар модулли ўқитиш технологиясининг асосини ташкил 
этади: 
1. Фаолиятлик ёндошуви тамойили: Бу тамойил, модуллар 
мутахассиснинг фаолият мазмунига мувофиқ шаклланишини англатади.
Бу тамойилга кўра модуллар фан бўйича фаолият ёндашуви ёки тизимли 
фаолият ёндашуви асосида тузилиши мумкин. Модулли ўқитиш 
технологиясида фан бўйича фаолият ёндашувида, модулларни ўқув режаси 


23 
ва дастурлар таҳлили натижасида тузишни тақозо этади. Тизимли фаолият 
ёндашувида, модуллар блоки, мутахассиснинг касбий фаолият таҳлили 
асосида шакллантирилади. 
2. Тенглик, тенг ҳуқуқлик тамойили. Бу тамойил, педагог ва 
ўқувчининг ўзаро муносабати субъект - субъект характерлигини 
белгилайди. Бу эса, модулли ўқитиш технологиясини, шахсга 
йўналтирилган технологиялар тоифасига тааллуқлилигини кўрсатади. 
Яъни модулли ўқитиш технологияси, шахснинг индивидуал психологик 
хусусиятларига мослашган бўлади. 
3. Тизимли квантлаш тамойили. Бу тамойил ахборотни лўнда 
қилиб бериш ёндошуви, муҳандислик билимлар концепцияси, дидактик 
бирликларни йириклаш назарияларининг талабларига асосланади.
Шулар билан бир қаторда, бу тамойил қуйидаги психологик-педагогик 
қонуниятларни ҳисобга олишни тақозо этади: 
• катта ҳажмдаги ўқув материали, қийинчилик билан ва хоҳишсиз 
(исталмасдан) эсланади; 
• маълум тизимда қисқартирилган ҳолда берилган ўқув материали, 
осонроқ ўзлаштирилади; 
• ўқув материалидаги, таянч қисмларнинг ажратилиб кўрсатилиши, эслаб 
қолиш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. 
Шу билан бир қаторда ўқув материалининг асосини илмийлик ва 
фундаменталлик ташкил этиш лозим. 
Тизимли квантлаш тамойили, модулдаги ўқув ахборотининг тегишли 
тузилмасини яратиш билан амалга оширилади. 
Модул умумий кўринишда қуйидаги элементлардан иборат бўлиши 
мумкин: 
• тарихий - бу муаммо, теорема, масала, тушунчаларни тарихига тегишли 
қисқача маълумот бериш; 
• муаммоли - бу муаммони шакллантириш; 


24 
• тизимли - бу модул таркибининг тизимли намоён этиш; 
• фаоллаштириш - бу янги ўқув материалини ўзлаштириш учун зарур 
бўлган таянч иборалар ва ҳаракат усулларини ажратиб кўрсатиш;
• назарий - бу асосий ўқув материали бўлиб, унда - дидактик мақсадлар, 
муаммони ифодалаш, гипотеза (фараз)ни асослаш, муаммони ечиш 
йўллари очиб кўрсатилади;
• тажрибавий - бу тажрибавий материални (ўқув тажрибаси, ишни ва 
бошқаларни) баён этиш;
• умумлаштириш - бу муаммо ечимининг тасвири ва модул мазмунини 
умумлаштириш; 
• қўлланиш - бу ҳаракатларнинг янги усулларини ва ўрганилган 
материални амалиётда кўллаш бўйича масалалар тизимини ишлаб чиқиш; 
• хатоликлар - ўқувчининг модул мазмунини ўрганишдаги ўзлаштиришда 
кузатиладиган бир турдаги хатоликларини очиб ташлаш, уларнинг 
сабабини аниқлаш ва тузатиш йўлларини кўрсатиш; 
• туташиш - ўтилган модулни бошқа модуллар билан шу жумладан 
турдош ўқув фанлар билан боғлиқлигини намоён этиш; 
• чуқурлаштириш - иқтидорли ўқувчилар учун юқори мураккабли ўқув 
материалини такдим этиш; 
• тест-синовлаш - модул мазмунини ўқувчилар томонидан ўзлаштириш 
даражасини тестлар ёрдамида назорат қилиш ва баҳолаш. 
Ўқув материалининг ўзлаштирилишига машғулотлар пайтида модулнинг 
амалий аҳамияти қай даражада очиб кўрсатилганлиги, модул мазмунини 
бошқа модуллар билан боғлиқлиги, шу модулни ўрганишдаги 
ўқувчиларнинг бир хил хатоликлари таҳлили муҳим аҳамиятга эга. 
4. Мотивация (қизиқишни уйғотиш) тамойили. Бу тамойилнинг 
моҳияти, талабанинг ўқув-билиш фаолиятини рағбатлантиришдан иборат 
бўлади. Бу асосий қоидадир. Модулнинг ўқув материалига қизиқишни 
уйғотиш, билим олишга рағбатлантириш, машғулотлар пайтида фаол 


25 
ижодий фикрлашга даъват этиш, модулнинг тарихий ва муаммоли 
элементларининг вазифалари ҳисобланади. 
Аслида мотивацияни шакилланишига жуда кўп омиллар таъсир 
этади, чунки энг авало ўрганиш шахсга боғлиқ жараёндир. У шахсий 
мотивация ва шахсий манфаат орқали амалга ошади. Мотивацияни – 
Ҳаракат қилишга ундаган сабаблар, қизиқтиришни уйғотиши деб 
тушунилади. Ушбу сабабларни уч гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқдир: 
A. Таълимга эхтиёжини шакиллантирувчи жамиятдаги мухит. 
Замонавий жамият – бу билимга асосланган фуқаролик жамиятдир. Яъни 
информация, билим, уларни доимий янгилаш, буни амалга ошириш учун 
керакли кўникмалар, жамиятни ривожланишнинг асосий омили бўлиб 
колмокда. 
B. Дастлабки эҳтиёжларга боғлиқ бўлган сабаблар. 
Хорижий психологларнинг фикрлари бўйича эҳтиёжлар иерархиясиси 
қуйидагича: 
- мавжудлик яъни шахс аввало очлик, чанқоқлик эҳтиёжларини 
қондириши лозимлиги. 
- бехатарлик – хотиржамлик, яъни уй қуриш, оила қуриш каби 
эҳтиёжларни қондиришига харакат қилиши. 
- ижтимоий эҳтиёжлари, яъни муайян секцияга, клубга, жамоат 
ташкилотига тегишли бўлиш эҳтиёжларидир. 
C. Ўқитиш жараёни билан боғлиқ бўлган сабаблар. 
Ўқитиш жараёнида мотивацияга кўйидаги омилларни ҳисобга 
олиниш орқали эришилади: 
Ҳозирги кунда, илмий-техникавий тараққиёт ривожланган даврида 
таълим олишнинг самарадорлиги инсон қобилиятидан фойдаланиш 
даражасидан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Қобилиятни рўёбга чиқариш
инсоннинг сезги органлари қай даражада маълумотни қабул қилишга 
иштирок этишларидан бевосита боғлиқ бўлади. Инсон атрофдаги оламни


26 
ўзинингбешта сезги аъзолари: кўз, қулоқлар, ҳид ва там билиш пайпаслаш, 
ушлаб кўриш орқали идрок этади. Таълим олишда қанча кўп сезги 
органлари қатнашса шунча кўп самарага эришилади. Мотивацияни 
машғулотлар давомида сақланишига ва ўзлаштиришнинг сифатини юксак 
даражага етказишига визуаллаштириш, яъни кўргазмали ахборотлардан, 
намуналардан фойдаланиши катта ёрдам беради.
Ўқитиш самарадорлиги мотивацияни ҳосил бўлишича, уни сақланишига 
талабанинг ўқитиш жараёнидаги ўрни, педагогнинг унга бўлган 
муносабатига ҳам боғлиқ бўлади. Яни педагог – талаба муносабати 
мотивацияни шакиланишига мухим ахамиятига эга. Ушбу муносабатлар 
шахсга – йўналтирилган ўқитиш технологияларининг тамойилларга мос 
келиши мақсадга мувофиқдир. 
Оптимизм эса ишонч ва иродани мустаҳкамланишига олиб келади. 
Пировардда мотивация кучаяди ва режалаштирилган ўқув натижаларига 
эришилади. Танбеҳ усули эса (огоҳлантириш, танбеҳ, салбий натижалар 
тўғрисида 
огоҳлантириш, 
жазо) 
писсимизм 
каби 
ҳолатни 
шакллантиришига олиб келади. Натижада ишонч ва ирода кескин пасаяди, 
мотивация йўқолади, режалаштирилган ўқув мақсадларига эришилмайди. 
Маълум даражада талаба шахс сифатида маънавий инқирозга учрайди. 
Мотивацияни 
шаклланиши албатта талабани шахсий ҳолатига 
боғлиқдир. Бунга энг авало талабанинг “диққат”, “чарчоқ” каби хислатлари 
инобатга олинади. Хорижий олимларнинг олинган натижалари бўйича 
маъруза машғулотларида диққат билан ўрганиш вақти энг кўпи билан 20 
дақиқани ташкил этади.Назарий дарсларда етарли диққат эътиборлик 45 
дақиқа сақланади. Тахминан 60 дақиқадан сўнг диққат, эътиборлик энг 
паст даражасига тушади (3-4 марта камаяди). Ҳозирги кунда буни 
эътиборга олиши алоҳида эътиборга сазовор. Янги педагогик ва замонавий 
ахборот 
технологияларининг 
қўлланилиши 
ўқитиш 
жараёнини 
жадаллаштиришга олиб келмоқда. Яъни, бир вақтнинг ўзида бир неча 


27 
марта кўп янги ўқув материалларини тақдим этишига имконият 
яратилмоқда. 
Мотивацияни юксак даражада шаклланишига муаммоли ўқитиш 
технологиясини қўлланиши самарали ҳизмат қилади. Шу билан бир 
қаторда талаба муаммони шаклланишини ва уни ечимини излаб топиш 
усулларини ўрганади. 
Янги ўқув материалларни баён этиш жараёнида тарихий вазиятлардан, 
қизиқарли воқеалардан, ибратли иборалардан, мақолалардан ва шу каби 
қизиқарли ахборотларни қўллаш мотивацияга самарали таъсир этиши 
муқаррар. 
Ўқитиш жараёнида педагогнинг хулқи ибрати, аудиторияни бошқариш 
маҳорати, нутқ маданияти, янги ўқув материалга муносабати, 
изланувчанлиги ва қизиқувчанлиги хислатларни намоён этилиши, 
таъсирчан ҳатти-ҳаракатлари албатта талабаларни бефарқ қолдирмайди, 
уларни фаоллигини, мотивацияни оширади. 
5. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish