Модулли таълим – ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири
ҳисобланади, чунки у одам бош миясининг ўзлаштириш тизимга энг
яхши мослашгандир [41]. Модулли ўқитиш асоси инсон бош мияси
тўқималарининг
модулли
ташкил
этилганига
таянади.
У
қуйидагилардан таркиб топган бўлади (1.1-расм).
1.1-расм. Модулли таълим таркиби.
Модулли таълим
Модулли дастур
Модулли дарслар
Модулли ўқув материални
режалаштириш
(технологик харита)
19
Инсон бош мияси тўқимаси, қарийб 15 миллиард нейронлардан (нерв
ҳужайралари) ёки шартли модуллардан иборат. Тўқима ҳужайралари бир-
бири билан кўп сонли тўқнашувларда бўлишади. Бир ҳужайра ва унинг
ўсимтасини бошқа ҳужайра ва унинг ўсимтаси билан тўқнашувлари сони
6000 гача етиб боради.
Демак, бош мия тўқимасидаги тўқнашувлар (контактлар) сони
астрономик сонни (15000000000х6000) ташкил этади. Шу нуқтаи назардан,
модул ўқув жараёнининг бир ҳужайраси сифатида қаралади [30].
Бу ҳужайра бир вақтнинг ўзида информацион умумликка, ўзига хос
яхлитлик ва тизимлиликка эга бўлган турли элементлардан ташкил топган
бўлади.
Бу соҳалардаги изланишларга кўра, тўқимаси модулли ташкил
топган инсон мияси, информацияни квант кўринишда (бошқача айтганда
маълум порциялар кўринишида) энг яхши қабул қилинади.
Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги олий маълумотли
юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қуйидаги шартлар асосида
оширилиш лозим:
Биринчидан, ИТТнинг ҳозирги замон ҳолати илм фаннинг
ривожланиш тезлиги ўзининг энг катта суръатларига эришди. Охирги ҳар
10-15 йил ичида илмий фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари 2 маротаба
ошиб бормоқда.
XX асрда, айниқса унинг иккинчи ярмида илм-фаннинг ривожланиш
тезлиги ўзининг энг катта суръатларига эришди. Охирги ҳар 10-15 йил
ичида асрнинг иккинчи ярмида олинган маълумотлар, инсониятнинг тўла
тарихи давомида тўпланган билимларининг ¾ қисмини ташкил этди.
Илм-фан
ривожининг
жадаллашуви
илмий-техникавий
информациянинг жадал ўсишига ва тез-тез янгиланишига олиб келади.
Илм-фан ривожининг экспонент қонуни бўйича ривожи, унинг
кўчиксимон
ўсишини
англатади.
Демак,
илмий-техникавий
20
информациянинг ўсиши ҳам, кўчиксимон жараён ҳисобланади. Жаҳонда
ҳар йили минглаб китоблар, журналлар чоп этилади ва ўн минглаб
диссертациялар ҳимоя қилинади.
Кўриниб турганидек, илм-фан ва информациянинг ҳозирги замон
ўсиш тезлиги ва ҳажми уларнинг ўтган 15-30 йилдаги ҳолатидан кескин
фарқ қилади.
Илм-фан ривожи, бу олий маълумотли мутахассисларнинг фаолият
доирасидир. Шунинг учун олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш
тизими, уларнинг ўта иқтидорлигига замонавий ахборот оқимини
ўзлаштиришга, илмий текшириш фаолияти, индивидуал ва мустақил
ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга, илмий-техникавий информация
ва ўқув-илмий адабиёт билан ижодий ишлай олишга имконият бериш
лозим.
Иккинчидан, ҳозирги замон фанининг кўчиксимон ривожи икки, уч
ва ундан ортиқ фанлар уланишларида янги турдаги фанлар пайдо бўлиши
билан ҳам таъминланади. Масалан, биофизика, биогеокимё, информатика,
физика-кимёвий механика ва ҳоказо фан дарахти ҳосил бўлади. Маълум
фанлар уланишларида туғилган янги фан – бу янги йўналишлар,
муаммолар, мавзулар ва илмий масалалар демакдир. Бу масалаларни олий
мактабнинг истеъдодли бириктирувчилари ҳал этиш лозим.
Шунинг учун кадрлар тайёрлашнинг замонавий тизими, уларда ўзига
хос ва ностандарт фикрлаш қобилиятини ўстириши, ўз устида доимий
равишда чидам ва матонат билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш
лозим. Талаба ҳайратлана олиши, мағрурлана олиши лозим, фақат
шундагина у бошқаларни ўзининг ижодий иши билан ҳайратга солиши
мумкин.
Учинчидан, илм-фан ривожининг кўчиксимон ривожи ва илмий-
техникавий ахборотнинг шунга ўхшаш ўсиши, ахборотни узатиш ва қайта
ишлаш тезлигини ошишига олиб келади, бунинг асосида эса ҳисоблаш
21
техникаси ётади. Таълимни индивидуаллаштирмасдан, замонавий ахборот
тизимлардан фойдаланишни кўз олдига келтириш мумкин эмас. Шунинг
учун олий мактаб олдига кадрлар тайёрлаш миллий дастурида
кўрсатилганидек ўқишни, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш
ҳамда масофавий таълим тизими технологияси ва воситаларини ишлаб
чиқиш ва ўзлаштириш вазифаси қўйилган.
Тўртинчидан, ИТТ хусусияти муҳандислик ечимлар турининг кескин
ошиши, материалларнинг тезда алмашинуви, технологик жараёнлар,
машиналар конструкцияси, бошқариш тизимлари автоматлаштириш
даражасини ошиши, илмий ютуқлар натижасини ишлаб чиқаришга тадбиқ
этиш муддатларининг камайиши ҳисобланади. Масалан, телефон
алоқасини ихтиро қилиниши билан уни амалга ошириш орасида 56 йил
ўтган бўлса, радио учун 35 йил, телевизор учун 14 йил, атом энергияси
учун 6 йил, транзистор учун 5 йил ўтди. Ҳозирги пайтда эса бу муддатлар
одатда бир йилдан ошмайди.
Шунинг учун олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш тизими,
уларда узлуксиз ўзгариб турадиган ишлаб чиқариш техника ва
технологияси шароитида зудлик билан мослашувнинг шаклланишига
йўналтириш лозим. Улар билимининг ҳаракатчанлиги, танқидий фикрлаш,
касбий фаолиятда ижодийлик ва мослашувчанлик каби хислатларга эга
бўлиши зарур.
Бешинчидан, олий мактаб жадаллашаётган ИТТнинг ортиб
борадиган талабларига тўла жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш
учун ўқитишни жадаллаштириш, инсон организми, унинг онгини бутун
имкониятини ўқитиш жараёнида ишга солиши зарур, яъни символли
кўрсатувли ўқитишни жадаллаштириши зарур. Бу эса ўқув жараёнида
ахборот берилаётганида, ўқув материалларини структуралаш ва тизимга
солиш ўқитишнинг компьютерлаш, ўқув телевидениясидан фойдаланишни
тақозо этади [7].
22
Ў.Толипов модуллашган технологиянинг афзаллиги ҳақида
қуйидагича
фикр
билдиради:
“Модуллашган
технологиянинг
афзалликларидан бири – таълим мазмунини тартибга солишдан иборат
бўлиб, бунда мавжуд ахборотдан шундайларинигина қатъийлик ва қунт
билан танлаб олиш керакки, улар давлат таълим стандартлари доирасида
ўқувчилар фаолиятини етарли даражада муваффақиятли амалга ошириш
имконини бериши лозим” [33].
Кейинги йилларда республикамизда олий ва касб-ҳунар таълими
тизими муассасаларида модулли ўқитиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб
борилди ва натижалари амалда татбиқ этилди. Бу соҳада халигача
изланишлар олиб борилмоқда, тажрибалар ўтказилмоқда.
Педагогик олимларнинг фикрича модулли ўқитиш - ўқитишнинг
истиқболли тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у ўқувчиларнинг
билим имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш
тизимига энг яхши мослашгандир. Модулли ўқитиш, касбий таълимнинг
замонавий масалаларини хар томонлама ечиш имкониятини яратади.
Бунинг учун модулли ўқитиш технологиясининг оптималлашган ва содда
кўринишда ишлаб чиқиш муаммосини хал этиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |