Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/52
Sana22.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#83187
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52
Bog'liq
kasb-hunar kollezhlarida avtomobil va dvigatellarga texnik hizmat korsatish tamirlash fanidan dars berishda modulli oqitish texnologiyasini qollash

Иш тузилиши ва таркиби: магистрлик диссертацияси асосий 
матни (титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйҳати ва иловадан ташқари) 
82 бетдан иборат бўлиб, кириш, 3 та боб, хар бир боб бўйича хулосалар, 
умумий хулоса ва тавсиялар, иловалар, 4 та жадвал, 21 та расм ҳамда 
фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан ташкил топган. 
 
 
 
 
 


15 
I БОБ. ТАЪЛИМ БЕРИШДА МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ 
ТЕХНОЛОГИЯСИНИ РОЛИ ВА УНИНГ ТАХЛИЛИ 
1.1. Техник фанларни ўқитишда модулли таълим технологиясини 
назарий асослари 
 Республикамизда таълим соҳасида амалга оширилаётган туб 
ислоҳотлар пировард натижада жаҳон талаблари даражасидаги билим ва 
малакаларга эга, рақобатбардош кадрларни тайёрлашни кўзда тутади. Бу 
вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган Давлат таълим 
стандартлари, ўқув режалари ҳамда дастурларида ривожланган давлатлар 
тажрибасидан ўрганилган билим ва малакалар тизими ўзининг ижодий 
аксини топмокда. Ушбу тизимда касбий кўникмалари ҳам ўзининг 
аҳамияти ва қўлами билан муҳим ўрин тутади. 
Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя 
этилишини, 
жамиятнинг 
маънавий 
янгиланишини, 
ижтимоий 
йўналтирилган 
бозор 
иқтисодиётини 
шакллантириши, 
жаҳон 
ҳамжамиатига қўшилишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат 
ва очиқ фуқаролик жамияти қурмоқда [1].
Замонавий бозор иқтисодиётининг шаклланиши корхоналар 
орасидаги рақобат асосида, халқ хўжалигининг барча тармоқ ва 
звеноларини кескин ривожланишини тақозо этади. Чунки бозор 
иқтисодиётини рақбатсиз тасаввур этиб бўлмайди. Корхоналар орасидаги 
рақобат ўз навбатида, илм-фан, техника ва технологияни, яъни илмий-
техник тараққиётининг (ИТТ) жадаллашувига олиб келади. 
Демак, олий таълим тизимида тайёрланаётган бўлажак касб таълими 
ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини ҳам тубдан қайта кўриб чиқилиши 
талаб этилади. Олий таълим тизимида тайёрланаётган бакалавр 
битирувчиларни, айниқса, касб-хунар коллежларида ўргатувчи ўқитувчи-
тарбиячиларни тайёрлаш жараёни педагогика олий укув юртларида ўзига 
хос шарт-шароитни талаб қилиш билан биргаликда, фанлараро 


16 
алоқадорлик хамда изчиллик тамойилига таянган холда ўкув-тарбиявий 
жараённи ташкил этувчи шароитни юзага келтиришни тақозо килади [1, 3]. 
Техник фанларни ўқитишда бўлажак ўқитувчиларининг математика ва 
табиий фанлар, ижтимоий- иқтисодий хамда умумкасбий фанларни узвий 
алоқада ўрганишлари талабаларнинг бевосита касбий кўникма ва 
малакаларининг шаклланишида мухим омил бўлиб ҳизмат килади [4]. Шу 
маънода, ҳар бир мутахассислик фанидан маъруза ва амалий 
машғулотларни ўтиб бориш жараёнида мутахассислик тушунчаларининг 
ўрни, уни баён қилиш зарурияти, кетма-кетлиги, бошқа тушунчалар билан 
алоқадорлиги ва алоқадорликни рефлектив (рефлекс, беихтиёр), симметрик 
ёки анзитивлик (дарс жараёнида олинган билимлар мажмуини амалда ўз 
нутқида қўллай олиши) ва бошқа хоссаларга бўйсунишига қараб, ҳар бир 
талабанинг ўзини қандай салоҳияти билан қатнашаётганини аниқлаш 
имкониятига эга бўламиз. Олий ўкув юртларида бериладиган барча 
мутахассисликлар фанлари ичида асосан фақат маълумот берувчи, 
ўргатувчанлик функцияси билан чегараланиб қолмасдан фикрни 
ривожлантирувчи, интеграллаштирувчи, тарбияловчи функцияларига ҳам 
эгадир. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир фан ўқитувчисига талабаларни 
нафақат шу фан тузилмасида мавжуд бўлган илмий маълумотлар билан 
қуроллантириш, 
балки 
улар 
эгаллаган 
илмий 
тушунчаларни 
ривожлантириш ва бошқа тушунчалар билан интеграллашувини 
таъминлаш хамда талабаларни миллий кадриятлар руҳида тарбиялаш 
вазифалари ҳам қўйилган. Шунинг учун хам ҳар бир ўқитувчи-олим 
навбатдаги ўқув машғулотига тайёргарлик кўришида ўқув материалини 
юқорида санаб ўтилган талаблар ва тамойилларга риоя қилган ҳолда 
танлаши ва уни талабалар эътиборига ҳавола қилишида тегишли 
параметрлардан унумли фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бўлажак ўқитувчининг касбий шаклланиши унинг жамиятдаги ўрни 
педагогика олий ўқув юртидаги мажбурияти ва вазифаларига,ҳамда 


17 
индивидуал қобилиятларига боғлик бўлади. Ўқитувчининг ижодий 
индивидуаллиги унинг индивидуал хусусиятлари (фикрлашнинг илмий 
таркиб топганлиги, ишга ижодий ёндашиши, ўз имкониятларини руёбга 
чиқаришга интилиши ва бошқалар) нинг ривожланиш даражаси билан 
белгиланади. 
Бўлажак 
касбий 
фан 
ўқитувчисининг 
ижодий 
индивидуаллигини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг психологик- 
педагогик шарт-шароитлари қарама-қаршилигини ҳис килиш, уларнинг 
топиш учун эса ўзига хослик ва максадга мувофиқлик каби касбий 
атамаларнинг таркиб топишида намоён бўлади [8, 13]. Замонавий ижодкор 
ўқитувчи педагогик фаолиятнинг репродуктив (қолган нарсани 
тасвирламок) усули ва ижодкорликдан бирини англашда нафақат 
ўзлигини, балки ҳаётий мақсадларини хам руёбга чиқараи. У ўзини сифат 
жиҳатидан ўзгартиради. ИТТнинг жадаллашуви, ҳаётнинг барча 
соҳаларини тубдан ислоҳ қилиниши натижасида, жаҳон ҳамжамиятига 
қўшилиш имкониятини беради. Бу ерда ҳам, биринчи қаторга юқорида 
қўйилган масалаларни ҳал қила оладиган кадрларни тайёрлаш муаммоси 
кўндаланг бўлиб туради. Шунинг учун ҳам бизнинг давлатимизда “Таълим 
тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул 
қилинди. 
Модулли таълим педагогик технологияларнинг бир тури сифатида 
таълим жараёнига тобора кенгроқ ёйилмоқда. Модул сўзининг асл маъноси 
“модель” (франц. modele - намуна, лотинча – modulus – ўлчов) шартли 
образ (кўргазма, схема ва б.қ.) яъни объект ёки объектли тизим 
маъноларини билдиради. Умумий маънода модул технологиясини 
ўқитишда кўргазмали воситаларнинг бири сифатида ҳам тушуниш мумкин. 
“Модулли ўқитиш” термини халқаро тушунча модул билан боғлиқ 
бўлиб, унинг битта маъноси – фаолият кўрсата оладиган ўзаро чамбарчас 
боғлиқ элементлардан иборат бўлган тугунни билдиради. Бу маънода у, 


18 
модулли ўқитишнинг асосий воситаси сифатида, тугалланган информация 
блоки сифатида тушунилади [10].
Ўқитишнинг модул тизими ҳақида расмий равишда биринчи марта, 
1972 йил, ЮНЕСКОнинг Токиодаги бутун жаҳон концепциясида сўз 
юритилган эди. Модулли ўқитиш технологияси – функционал тизимлар, 
фикрлашнинг нейрофизиологияси, педагогик-психологияларнинг умумий 
назариясидан келиб чиқади [21, 22].
Модул фанининг фундаментал тушунчаларини – маълум ҳодиса ёки 
қонун, ёки бўлим, ёки маълум бир йирик мавзу ёки ўзаро боғлиқ 
тушунчалар гуруҳини ўз ичига олади.
Модул – бу ўқув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги 
бўлиб, ўқув фанининг бир ёки бир неча фундаментал тушунчаларини 
ўрганишга қаратилгандир [16,17].

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish