49
- ҳар бир модул ичида ва улар орасида ўқув жараёнини барча
турларининг методик жиҳатдан асосланган мувофиқлиги ўргатилади;
- фаннинг модулли тузилиш таркибининг мослашувчанлиги;
- талабалар ўзлаштириши мунтазам ва самарали назорат (ҳар қайси
модулдан сўнг) қилиниши;
- талабаларнинг зудлик билан қобилиятига кўра табақаланиши
(дастлабки модуллардан сўнг, ўқитувчи айрим талабаларга фанни
индивидуал ўзлаштиришни тавсия этиши мумкин);
- информацияни “сиқиб” (лўнда қилиш)
бериш натижасида, ўқишни
жадаллаштириш, аудитория соатларидан самарали фойдаланиш ва ўқув
вақти таркибини, маърузавий, амалий (тажрибавий) машғулотлар,
индивидуал
ва
мустақил
ишлар
учун
ажратилган
соатларни
оптималлаштириш. Билимларни тўла, фойдаланиш учун қулай тарзда
тақдим этилишига ҳаракат қилиш лозим.
Бунинг натижасида, талаба етарли билимларга ҳам, кўникмага ҳам,
уқувга ҳам эга бўлади.
Шундай қилиб, модулли ўқитишдан
фойдаланиб олий малакали
мутахассисни тайёрлаш қуйидагилар асосида таъминланади:
-
ўқитишнинг узлуксизлиги (бунда фанларни ўзлаштириш
самарадорлиги ошади);
- ўқитишни жадаллаштириш (бунинг натижасида информациянинг
кўп қисми, индивидуал ва мустақил ишлаш пайтида, компьютер
тармоқлари орқали ўзлаштирилади);
- ўқишни индивидуаллаштириш (талаба ўз қобилиятига кўра билим
олиш имкониятига эга бўлади).
Ўқитувчининг касбий фаолиятида ривожланишни
таъминловчи асосий
зиддият инсон қобилиятлари ҳамда педагогик фаолият талаблари
ўртасидаги тафаввут билан белгиланади. Педагогик жараёнда юзага
келувчи зиддиятларни хар бир ўқитувчи
ўз
имкониятлари ва қобилиятлари
50
даражасида хал қилади. Бу фаолият ўқитувчининг индивидуал услубини
белгилаб беради.
Ўқитувчида ўз-ўзини бошқариш, катъийлик, журъатлилик, қўрқмаслик,
атрофдаги инсонларга ҳурмат ва эътибор, камчиликларини ҳис
килган
ҳолда ўз имкониятларига ишонч, фаолиятини баҳолашда хаққонийлик,
кучли ирода, куч-қувватини йуналтира олиш, фаолият ва мақсадни амалга
ошириш йўлида ўз имкониятларини жамлай олиш, белгиланган мақсадни
амалга оширишда фаолиятини туғри бошқариб бориш, ақлий фаоллик ва
ўзгарувчан шароитларга мослаша олиш, шахсни харакатга келтирувчи куч
ва ижтимоий олам билан ўз имкониятларини қиёслай олиш сифатларига
эга бўлсагина юксак касбий маҳорат даражасига
эришлиши мумкинлиги
аниқланган.
КХК лари ўқувчиларини ҳар томонлама баркамол, лаёқатли,
рақобатбардош қилиб тарбиялаш ва ўқитиш учун бу турдаги ўқув
муассасаларидаги таълим жараёни узлуксиз такомиллаштириш борилиши
талаб этилади. Бунинг учун таълим жараёнида ДТС ва ўқув ахборотларини
ўзлаштириш ва тизимлаштиришга имкон берувчи технологияларни қуллаш
зарурати пайдо бўлади. Ўқув жвараёнини технологияларни қўллаш
зарурати пайдо бўлади. Ўқув жараёнини технологиялаштиришнинг асосий
маъноси дидактик мақсадларга эришишни кафолатлай оладиган энг
рационал ўқитиш усуларини аниқлашдан иборат. Ўқитиш технологияси бу
дидактик жараённинг илмий асосланган лойиҳаси кўринишидаги
ўқитишнинг анъанавий усулларига қараганда юқуро самарадорликка эга
бўлган педагогик фаолият ҳисобланади.
Билимларни тизимлаштириш ва
уларни энг яхши ўзлаштириш масаласини ҳал этишда ўқитишнинг
модулли тизимидан фойдаланиш имкониятларнинг кенглиги ва
истиқболлилиги билан ажралиб туради.
“Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш”
фанидан назарий билимларни беришда ўқув дастурини модулларга бўлиб
51
ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади қуйида 2.2-жадвалда модулли
структураси келтирилган [29].
Do'stlaringiz bilan baham: