Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти»



Download 1,12 Mb.
bet10/20
Sana12.05.2023
Hajmi1,12 Mb.
#938004
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
Тоштемирова 4. Десертация

Ижтимоий масалада – мева-сабзавотчиликни барқарор ривожлантириш самарадорлиги, нафақат қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасига, балки мамлакат барча аҳолисининг ижтимоий фаровонлигини ҳам оширишга бевосита таъсир кўрсатади.
Якуний натижада ушбу ислоҳотлардан пировард мақсад мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиб, янги Ўзбекистон ривожланишининг барча жараёнларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ижобий натижаларида яққол намоён бўлади ҳамда аҳоли турмуш даражасининг ошиб боришини ўзида акс эттиради.
Шу билан бир қаторда “мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантиришда самарали бозор механизмлари тизимли йўлга қўйилмаганлиги, илмий ёндашувнинг етарли эмаслиги тармоқнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаслигига олиб келмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш имконияти мавжуд”.
Шунингдек, ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда экспорт қилишда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиляпти, деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган мева-сабзавотнинг атиги 15 фоизи қайта ишланиб, 8 фоизи экспорт қилинмоқда, холос. Айниқса, Сирдарё, Жиззах, Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бу кўрсаткичлар ҳамон пастлигича қолмоқда. Жорий йилда 860 минг тонна ёки 620 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилингани бизнинг имконият ва салоҳиятимизга мосми? Йўқ, албатта! Ривожланган давлатлар тажрибаси асосида боғлар ва токзорларга ишлов берадиган, сабзавот ва картошка уруғларини экадиган ва йиғиштириб оладиган техникалар мавжуд эмас. Фермер, деҳқон хўжаликларига ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар, уруғлик етказиб бериш, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишлари талаб даражасида ташкил этилмаган”.
Бугун Республикамизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун экин майдонлари сезиларли равишда кенгайтирилди, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича қўшимча қувватлар ишга туширилди, молиявий ресурслар, жумладан, халқаро молия институтлари маблағлари фаол равишда жалб этилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, ривожланаётган мамлакатларда бир киши учун кундалик 400 грамм, яъни йилига ўртача 145 кг мева ва сабзавот маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёр сифатида белгиланган. Мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли жон бошига қарийб 300 кг сабзавот, 75 кг картошка ва 44 кг узумни ташкил этади. Бу кўрсаткич оптимал, яъни мақбул деб ҳисобланадиган истеъмол меъёридан уч баробар кўпдир. Ўз-ўзидан маълум бўладики, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш салоҳияти юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Шу билан бирга, хорижий мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларидаги юқори даражадаги рақобат агротехниканинг ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулот етказиб бериш жараёнларини бошқаришнинг замонавий услубларини жадал равишда жорий этишни талаб қилмоқда. Мева-сабзавотчиликни барқарор ривожланишида маҳсулот етиштиришнинг илғор технологияларини қўллаш, маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлашнинг замонавий усулларини жорий қилиш бугунги кунда озиқ-овқат танқислигини олдини олиш имконини яратади. Маълумки, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини истеъмолчига тайёр маҳсулот кўринишида етиб боришигача бир қатор технологик жараёнлардан ўтади.
Мева-сабзавотларни фақатгина нобуд бўлишини олдини олиш бўйича эмас, балки, экиладиган майдонларни кенгайиши ва олинадиган ялпи ҳосилнинг ортиб бориши ҳам бу соҳа мутахассислари олдига катта вазифаларни юклайди. Бунинг учун биринчи навбатда экиладиган навларнинг селекциясига ва агротехник ишлов бериш жараёнларига катта эътибор берилаши лозим. Мева-сабзавотлар пишиб етилиши билан уларни ўз вақтида йиғиштириб олиш ва керакли кейинги босқичларга ўз вақтида етказиш яхши натижа беради. Етиштирилаётган мева-сабзавотларни истеъмолчиларга етказишнинг асосий усуллари қуйидагилардан иборат:

    • янги узилган ҳолда бозор ва супермаркетларга етказиш;

    • сақлаш;

    • вақтинчалик сақлаш омборларида;

    • махсус совутиш камералари ёрдамида;

    • фаол музлатилган мева-сабзавотларни сақлаш;

    • қайта ишлаш;

    • маҳсулотларни қуритиш.

2019 йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган барча туманларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шаклига жалб қилинди. Мева-сабзавот кластерларига ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улар томонидан тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилди. Мева-сабзавот кластерларига кўчатзорлар, жумладан логистика марказлари (музлатгич, омбор, қайта ишлаш қувватлари, лаборатория, машина-техник станциялари учун инфратузилма бинолари)ни ташкил қилиш учун ер майдонлари ажратиш тўғрисидаги қарорлар тезкор қабул қилинди. Бугунги кунда жаҳон бозорида савдо ўрни учун қаттиқ рақобат кураши олиб борилмоқда. Бунда маҳсулотнинг нархи ва сифати, шунингдек, кўрсатиладиган хизматлар даражаси ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Дунё бозоридаги кескин рақобатга қарамай, Ўзбекистон дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Мева ва сабзавотларнинг таркибига қаралса, 463 минг тоннадан кўпроқ сабзавотлар 204,4 миллион АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 мартага кўпроқ миқдор (тонна)даги 171,7 минг тонна мева ва резаворлар 270,8 миллион АҚШ долларига (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,9 тонна кўп) экспорт қилинган. Республикамизда етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларининг асосий бозорлари экспорт географиясига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан МДҲга аъзо давлатлар, шунингдек яқин стратегик ҳамкорларимиз Хитой, Вьетнам, Туркия сингари далатларнинг салмоғи ўсиб бораётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Нафақат номи юқорида қайд этилган, балки бошқа жуда кўплаб мамлакатлар айнан Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар ва уларни қайта ишлаш йўли билан яратилган саноат маҳсулотларига катта қизиқиш билан қарайдилар. Бунга сабаб, мамлакатимизда етишириладиган мева-сабзавотлар сифати юқори баҳоланишидадир. Шунинг билан бирга, Ўзбекистон бу турдаги маҳсулотларни жаҳон бозорига мавсумда нисбатан эртароқ етказиб бериши мумкин. Бу ҳам мамлакатга ҳалқаро савдода маълум устунлик беради. Сўнгги йилларда мамлакатимизда томорқалардан самарали фойдаланиш асосида мева-сабзавот, полиз, дуккакли маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш (қуритиш) бўйича янги қувватларни ишга тушириш ишларининг таҳлили айрим туманларда бу йўналишдаги фаолиятни янада ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўриш зарурлигини кўрсатмоқда. Ҳудудларда соҳани янада ривожлантириш, қуритилган маҳсулотлар турларини кенгайтириш, экспортини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Республикада 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2019 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ташкил қилишнинг манзилли дастури тасдиқланди. Унга кўра, мамлакат бўйича 28 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 73020 тоннани ташкил этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан бирга мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бажарилишига жавобгар этиб белгиланди. 2021-2030 йилларда ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 330 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, қўшимча қуриладиган 1 минг 780 музлаткичли омборхонанинг сиғими 1 миллион 340 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Келаси ўн йилда вилоятлардаги корхоналарнинг эскирган ускуналари модернизация ва реконструкция қилининиши мўлжалланган. Натижада экспортбоп, юқори қўшимча қийматли – музлатилган, қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўпаяди. Бундан ташқари, тайёр маҳсулотлар тўғридан-тўғри истеъмолчиларга етказиб бериладиган кичик ҳажмдаги қадоқлаш буюмларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Мамлакатимизда 2017 йил мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси 18,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилда ушбу кўрсаткични 22,4 фоизга етди.
Ўзбекистонда 2022 йилда 633 та қишлоқ хўжалиги кластерлари фаолият олиб бориб, уларга 2,2 млн. гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари бириктирилган. Энг кўп сонли кластерлар мева-сабзавотчилик соҳасида ташкил этилган бўлиб, уларнинг умумий сони 249 тани ёки жами кластерларнинг 39,9 фоизини ташкил этади (2.1.1-жадвал). Фақатгина 2022 йилда 12 та пахта-тўқимачилик, 43 та ғаллачилик, 103 та мева-сабзавотчилик, 12 та шоличилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига кўра 2018 йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этиш ва мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган барча туманларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластерли шаклига жалб этиш белгиланган [8].

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish