Биринчи боб бўйича хулосалар
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозорларида юқорида қайд этилган хизмат турларини тўлақонли жорий этиш катта иқтисодий самара беради, пировард натижада бозорнинг иқтисодий механизми шаклланади ва бу орқали маҳсулот етиштирувчига ҳам, уни сотувчи ва харидорга ҳам қулайликлар яратилади.
Мазкур мақсадга эришиш учун агросаноат мажмуида кластерларни ривожлантириш, бу соҳада жаҳон тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда ундан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятларини таҳлил қилиш, мамлакатимизда агрокластерларни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган муаммо ва истиқболларни тадқиқ этиш бўйича илмий изланишларни кенгайтириш мақсадга мувофиқдир. Хулоса қилиб айтилганда, мева-сабзавотчилик кластерларида маркетинг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга ва шунинг билан бирга келгусида кластерлар орқали мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларининг маҳсулот ишлаб чиқариш, сақлаш, сотишдаги манфаатдорлигини янада оширади.
Лекин, мамлакатимизда кластер тизимларини ташкил этишдан бошлаб ўз маҳсулотларини сотишгача бўлган имкониятлар тўлиқ тизимлаштирилмаган.
Масалан: бирор бир туманни оладиган бўлсак, кластер ташкил этиш учун жуда кўп бюрократик тўсиқлар пайдо бўлади, ер майдонлари ажратишда, банк кредитларини олиш ва расмийлаштиришда ва ҳ.к.
Шунинг учун, кластер тизимини шакллантиришда қаттий тартиб, барча суньий тўсиқлардан ҳоли, юқори имтиёзлар, энг осон ва қулай бўлган тизимни шакллантириш кластер тизимининг ривожланига катта ҳисса қўшади.
Агрокластерларда маркетингни хизматини ташкил этиш, энг аввало унинг мақсадини ва олдига қўйилиши мумкин бўлган вазифаларини белгилаб олишидан бошланади. Ўзгарувчан бозор талаби ва нархларнинг ўта юқори даражадаги беқарорлиги каби ҳал этувчи омиллар доимо диққат марказида бўлиши талаб этилади. Юқоридагиларни эьтиборга олган тарзда агрокластерларда маркетинг хизматининг бош мақсадини муайян вазиятда вужудга келиши мумкин бўлган бозор шароити, талаб, таклиф, баҳо, сифат даражаси ва бошқа коньюнктура кўрсаткичлари таъсири тўғри баҳолаш ва келгусидаги ўзгаришларни башоратлаш асосида мавжуд имкониятлар асосида энг юқори иқтисодий самарани таъминлаш дейиш мумкин. Юқоридаги мақсадга эришиш йўлида қуйидаги асосий вазифаларни бажарилиши назарда тутилади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш;
жамланган маълумотлар асосида талаб ва таклифни ўзгаришларини аниқлаш;
яқин истиқболдаги нархларнинг ўзгариш тенденцияларини ретроспектив таҳлил асосида ўрганиш ва келгусидаги тенденцияларни башроратлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ҳамжи ва унинг бозорга таъсири ўрганиш;
имкониятларни тўғри баҳолаш, юқори самара берувчи маҳсулот ассортиментларини танлиш;
мавжуд ресурслардан оқилана фойдаланиш имкони берувчи ва мақсадли фаолият юритишга муносиб бозор сегментини танлаш;
тадбирларни амалга оширишга керакли бюджетни ишлаб чиқиш, удан фойдаланишни назорат қилиш ва натижаларни баҳолашни амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |