2.1.1-жадвал.
Ўзбекистон агросаноат кластерлари ҳақида умумий маълумот (2022 йил 1 январь ҳолатига)
Агрокластерлар | Сони | Бириктирилган майдони, минг га | Шундан | Кластерда, минг га | Фермер хўжалигида |
Сони
|
Майдони, минг га
| Пахта-тўқимачилик кластерлари |
134
|
1034,2
|
161,1
|
28206
|
873,1
| Ғаллачилик кластерлари |
200
|
904,1
|
77,0
|
34169
|
827,1
| Мева-сабзавотчилик кластерлари |
249
|
206,1
|
41,2
|
21443
|
164,9
| Шоличилик кластерлари |
41
|
41,4
|
7,6
|
2543
|
33,8
| Доривор ўсимликлар | 9 | 1,4 | - | - | - | Жами |
633
|
2187,2
|
286,9
|
86361
|
1898,9
|
Шунингдек, Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясига мувофиқ юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида мева-сабзавот кластерлари ташкил этилмоқда. Бугунги кунда бу турдаги кластерлар 10 минг нафар фермер хўжаликлари билан 85,5 минг гектар ер майдонларида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича фючерс шартномаси асосида иш олиб борилмоқда. 48 та кластерларда қуввати 927,8 минг тонна бўлган қайта ишлаш заводлари, 27 та кластерларда қуввати 265,9 минг тонна бўлган маҳсулотни саралаш ва қадоқлаш, 18 та кластерларда қуввати 203,2 минг тонналик маҳсулотни қуритиш, 7 та кластерда 32,2 минг тонналик маҳсулотни шок усулида музлатиш ҳамда 126 та кластерларда қуввати 265,7 минг тонналик оддий ва музлаткичли омборхоналар мавжуд (2.1.-диаграмма).
2.1.1.-диаграмма. Мева-сабзавотчилик кластерларининг қувватлари (тонна)
Шунингдек, кластерларда 24,5 минг га маҳаллий, 10,8 минг га интенсив боғ ва 25,6 минг га токзорлар мавжуддир. Мазкур кластерлар томонидан 2020 йилда 114 млн.АҚШ долларлик 124 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ривожлантириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, мева-сабзавот ва узун маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда кластер ва кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмларини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда286
Узумчилик ва виночилик соҳасида эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-5200 сон Қарори асос бўлиб, унга кўра мамлакатимизда 2021-2024 йилларда узумчилик ва виночиликни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган. Таъкидлаш керакки, мева-сабзавотчилик кластерларини танлаш жараёни бир қанча масалаларни қамраб олиб, маҳсулотларни экспортга йўналтирганлик кўрсаткичи, инфратузилманинг мавжудлиги (омборхона, совутгичлар, қ/х техникаси ва ш.к.), билим ва малака (бошқарув, ф/х билан кооперация) инобатга олинса, кластер билан ишлаш механизми кластерларни фермер хўжаликлари билан кооперация тамойили бўйича бирлаштириш, ўқув курсларини ташкил этиш, боғ, узумзорлар, сабзавот-полиз экинлар жойлаштириш хариталарини тузиш ҳамда кластерларни янги бозорларга чиқиши бўйича аниқ дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш каби ишларни ўз ичига олади. Мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини олиб боришда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, туман ҳокимликлари ҳамда фермерлар билан 3 томонлама шартномани имзолайдилар. Шартномада томонларнинг ҳамкорлик шартлари ва асосий мажбуриятлари ҳам келтирилган бўлиб, шартнома шартлари мева-сабзавотчилик кластери фаолиятини йўлга қўйишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги умумий қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил этса, туман ҳокимликлари кластерлар ва фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи бўғин вазифасини бажаради. Ўз ўрнида фермер хўжаликлари мева-сабзвотларни шартномада кўрсатилган тартибда етиштириб берса, кластерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш ишларини амалга оширадилар. Шу қаторда таъкилаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра агрокластерларни шакллантириш бўйича янги тартиб белгиланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича кластерларни (мева-сабзавот кластери) ташкил этиш ташаббускор, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тузиладиган уч томонлама келишув асосида амалга оширилади;
ташаббускорлар, қоида тариқасида, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар орасидан, уларнинг тажрибаси ва имкониятларидан келиб чиқиб танлаб олинади, бунда биринчи навбатда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тўлиқ ишлатилмаётган қувватларни ишга тушириш назарда тутилади;
мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштирувчиларни мева-сабзавот кластерларига бириктириш улар билан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ҳамда туман ҳокимлиги ўртасида ихтиёрийлик асосида тузиладиган маҳсулот етказиб бериш шартномалари орқали амалга оширилади;
мева-сабзавот кластери иштирокчилари - маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар маҳсулот етказиб бериш шартномалари орқали тартибга солинади;
маҳсулот етказиб бериш шартномалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари томонидан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг таклифлари асосида қабул қилинадиган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар ва уч томонлама келишув шартлари асосида тузилади ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилади;
шартномалар фуқаролик қонун ҳужжатлари талаблари асосида тузилади, уларда маҳсулот нархини ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб шакллантириш, харид қилинадиган маҳсулот учун олдиндан ажратиладиган аванс маблағлари ҳисобига маҳсулот етиштирувчиларни уруғ, кўчат, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, агротехника ва агрокимё хизматлари кўрсатиш, янги инновацион технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар бериш, ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш назарда тутилади.
Умумий қилиб айтиш мумкинки, мева сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ташкил қилишда ҳам бошқа агросаноат кластерлари сингари маҳаллий ҳокимият органларининг иштироки катта бўлиб, улар кластерлар ва етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатларинг шаклланиши, кластернинг экспорт имкониятларини рўёбга чиқаришда иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |