Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти



Download 3,96 Mb.
bet55/95
Sana19.12.2022
Hajmi3,96 Mb.
#891134
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   95
Bog'liq
Органик кимё марузалар матни

Карбон кислоталарнинг хоссалари. Тузилишида учтагача углерод бўлган кислоталар рангсиз суюқлик бўлиб, ўзига хос ўткир хидга эга; сув билан исталган нисбатда аралашади. Тузилишида тўрттадан тўққизтагача углерод бўлган кислоталар мойсимон суюқлик бўлиб, ёқимсиз хидга эга, сувда ёмон эрийди. Юқори кислоталар қаттиқ моддалар бўлиб, сувда эримайдилар. Чумоли ва сирка кислоталарининг зичлиги бирдан катта, қолганлариники эса бирдан кичикдир.
Таркибида тенг углерод атоми сақланган тўғри занжир ҳосил қилиб тузилган кислоталар юқори ҳароратда, тармоқланган тузилишга эга бўлганлари эса нисбатан паст ҳароратда қайнайдилар. Жуфт сонли углерод атоми сақловчи кислоталар юқори ҳароратда, тоқ сонли углеролд атоми сақловчи кислоталар эса паст ҳароратда суюқланадилар. Масалан, каприл кислота С7Н15-СООН нинг суюқланиш ҳарорати 15,20С, энант– С6Н13-СООН ва феларгон кислота С8Н17-СООН ники эса 10,50С ва 12,50С га тенгдир. Кислоталар тегишли спиртларга қараганда юқори ҳароратда қайнайдилар. Бунинг асосий сабаби улар молекулаларининг ассоцияланган ҳолатда бўлишлиги ҳисобланади.
К

имёвий хоссалари.
Карбоксил гуруҳида электронлар углерод атомидан кислород атоми томон кучли силжиган:

Б



у ўз навбатида, кислород билан водород ўртасидаги боғланишни заифлашувига сабаб бўлади. Шунинг учун карбон кислоталар водород ионлари ҳосил қилиб диссоцияланадилар. Карбоксилат гуруҳида углерод билан кислород орасидаги боғларни қуйидагича ифодалаш қабул қилинган:
Бунда углерод ва кислород атомларидаги учта р-электронлар деполланган ҳолатда бўлади.
Органик кислоталар орасида энг кучлиси чумоли кислота ҳисобланади. Унинг диссоцияланиш константаси К=2,14.10-4 га тенг. Карбоксил гуруҳи билан боғланган радикал ортиб бориши билан кислотанинг диссоцияланиш константаси камайиб боради. Агар карбоксил гуруҳи билан боғланган қўшни углерод атомида электроакцептор атом ёки гуруҳлар бўлса, бу кислотанинг диссоцияланиш константасини ортишига сабаб бўлади.
Карбон кислоталар қуйидаги кимёвий хоссаларни намоён қиладилар.

  1. Карбон кислоталар металлар, металл оксидлари ва гидроксидлари билан ўзаро таъсир этиб, туз ҳосил қиладилар:



Карбон кислоталарнинг тузларини ўювчи ишқорлар иштирокида қиздириш ёки электролиз қилиш натижасида углеводородлар ҳосил бўлади.



  1. К

    арбон кислоталарга фосфорнинг галогенли бирикмалари ёки тионил хлорид билан таъсир этилганда кислота галоид ангидридлари ҳосил бўлади.

Ҳосил бўлган кислота галогенангидридларни қуйидагича номланиши қабул қилинган.


ацетил хлорид, этаноил хлорид,

сирка кислота хлор ангидриди
бутирил хлорид, бутаноил хлорид
мой кислота хлор ангидриди
Кислота галоген ангидридларининг дастлабки вакиллари ўткир хидли суюқликлардир. Галогенангидридларининг кимёвий жараёнларга киришувчанлик қобилияти тегишли кислоталарникига қараганда юқори бўлиб, галоген турли функционал гуруҳларга осон алмашина олади. Қуйида галоген ангидридлар учун хос бўлган айрим жараёнларга мисоллар келтирамиз.


а) галогенангидридлар гидролизланганда кислоталар ҳосил бўлади:

б


) галоидангидридлар спиртлар ёки алкоголятлар билан ўзаро таъсир этиб, мураккаб эфирларни ҳосил қиладилар:


в) галоидангидридлар карбон кислота тузлари билан ўзаро таъсир этиб кислота ангидридини ҳосил қиладилар:


г) галоидангидридларга аммиак ва унинг ҳосилалари билан таъсир этилганда кислота амидлари ҳосил бўлади:


д) галоидангидридлар пероксидлар билан таъсир этиб органик пероксидларни ҳосил қиладилар:
Юқоридаги мисоллар шуни кўрсатадики, кислота галоидангидридлари органик бирикмаларни жуда кўп синфларини олишда дастлабки модда бўлиб хизмат қилар экан. Юқорида келтирилган жараёнларнинг барчаси нуклеофиль алмашиниш реакцияси орқали содир бўлади.
3

. Кислоталар сувни тортиб олувчи воситалар иштирокида қиздирилганда ёки уларнинг тузларига галоид ангидридлар билан таъсир этилганда кислота ангидридлари ҳосил бўлади:

a)


б)


Биринчи усулни ҳамма кислоталар учун қўллаб бўлмайди. Иккинчи усул эса кислота ангидридларини олиш учун қулай усул ҳисобланади.
Кислота ангидридллари ўткир хидли суюқликлар бўлиб, сувда ёмон эрийди ёки умуман эримайди. Тегишли кислоталарга нисбатан юқори ҳароратда қайнайди улар кимёвий жиҳатдан актив бирикмалар бўлиб, яхши ацилловчи (кислота қолдиғини киритувчи) восита ҳисобланадилар:
Кислота ангидридлари учун қуйидаги кимёвий реакциялар хосдир.


а) уларни сув билан қўшиб қиздирилганда тегишли кислоталарни ҳосил қиладилар:



б) спиртлар билан улар мураккаб эфир ва кислота аралашмасини ҳосил қиладилар:
в

) аммиак билан кислота тузини ва унинг амидини ҳосил қиладилар:

4


. Кислота буғини аммиак билан қўшиб сувни тортиб олувчи катализаторлар устидан ўтказилганда кислота амидлари ҳосил бўлади:
Кислота амидларини яъна кислоталарнинг аммоний тузларини қуруқ хайдаш орқали ҳам ҳосил қилиш мумкин:


Чумоли кислота амидидан ташқари, бошқа кислота амидлари кристалл моддалар бўлиб, турли кимёвий ўзгаришларга учрай оладилар.


а

) уларни Р
2О5 билан қўшиб қиздирилганда ўзларидан сувни йўқотиб нитрилларга айланади:



б) кислота амидларини ишқор ва кислоталарнинг сувдаги эритмалари билан қўшиб қиздирилганда кислоталарни ҳосил қиладилар:
5

. Карбон кислоталар спиртлар билан эфир ҳосил қилиш (этерификация) реакциясига кириша оладилар. Бу реакция қайтар жараён бўлиб, мувозанат кислота катализаторлигида ўнгга, ишқор иштирокида эса чапга силжийди.
К

атализатор вазифасини водород ионлари бажаради. Кислотанинг карбонил гуруҳи кислородли протонни бириктириб, қуйидаги оралиқ бирикмани ҳосил қилади (I).

I

бирикма спирт молекуласини бириктириб олиб, II комплексни ҳосил қилади:
II комплекс свуни ажратиб мураккаб эфир катиони III ни ҳосил қилади:


III
Тажрибалар асосида мураккаб эфир ҳосил бўлишида водород спирт молекуласидан, кислород эса кислота молекуласидан ажралиб чиқиши исботланган.


А

лоҳида вакиллари.
Чумоли кислота Н-СООН – 100,80С да қайнайдиган ўткир хидли суюқлик. Техникада ишқор ва углерод-(II)-оксиддан олинади:


Ч



умоли кислота ўзига хос ҳусусиятларга эга у осон оксидланади:

К



онцентрланган сульфат кислота иштирокида СО ва Н2О га парчаланади.

Ч



умоли кислотанинг ишқорий металлар билан ҳосил қилган тузи қиздирилганда водород ажралиб чиқиб, шавел кислотанинг тузларини ҳосил қилади:
Чумоли кислота органик синтезда кенг ишлатилади.
Сирка кислота 118,50С да қайнайдиган, +16,60да суюқланадиган ўткир хидли суюқлик. Саноатда сирка альдегидини оксидлаб ёки метил спирти ва углерод-(II)-оксиддан синтез қилинади. Техникада сирка кислота полимерлар олишда, озиқ-овқат саноатида, синтетик толалар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилган.


    1. Download 3,96 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish