Таянч сўз ва иборалар
Бир, икки, уч асосли кислоталар, бутан кислота, соф ароматик кислота, алкил ароматик кислота, карбоксил гуруҳ табиати, кислоталилик хосса, этерификация реакцияси, кислоталарнинг галогенли ҳосилалари, -, -, - кислоталар, чумоли кислота, сирка кислота, палмитин кислота, қаттиқ, суюқ, оддий совунлар, бензой кислота, бензоил кислота, фенил сирка кислота. Липидлар, ёғ ва мой кислоталар, стеарин кислота, олеин кислота, линолен кислота, алиф, ёғ ва мойларнинг тахирланиши, мумлар. Тўйинмаган бир асосли кислоталар, метилакрилат, метилметакрилат, акрил, метакрил, кротон кислота, олеин кислота, долчин кислота, сорбин кислота, линол кислота, линолен кислота, тўйинган икки асосли кислота, оксал кислота, малон кислота, қаҳрабо кислота, фтал кислота, адипин кислота, лавсан, малеин ва фумар кислоталар.
VII-боб Азотли органик бирикмалар
Азотли органик бирикмаларга нитробирикмалар, аминабирикмалар, нитриллар ва изонитриллар мисол бўлади.
Нитробирикмалар
Маъруза режаси:
Нитробирикмалар таърифи, синфланиши, ўзига хослиги
Алкил ва арилнитробирикмалар олиниши ва физикавий хоссаларидаги умумийлик ва фарқ
Нитробирикмалар кимёвий хоссалари ва аҳамияти
Тузилиши. Тўйинган нитробирикмалар СnН2n+1NO2 ёки R-NO2 умумий формула билан ифодаланадилар. Улар нитрил кислота эфирлари R – O – N = O билан изомер бўлиб, улардан қуйдаги ҳусусиятлари билан фарқ қиладилар.
1. Нитрит кислота эфирлари (алкилнитритлар) нитробирикмаларга қараганда паст ҳарората қайнайдилар.
2. Нитробирикмалар алкилнитритларига қараганда кучли қутбланганлар ва уларнинг дипол моментлари катта.
3
. Алкилнитритлар онсон гидролизланадилар:
Нитробирикмалар гидролизга учрамайдилар.
4
.Нитробирикмалар қайтарилганда аминобирикмалар, алкил нитритлардан эса спиртлар ва гидроксиламин ҳосил бўлади:
Н
итробирикмалар ярим қутибланган боғланиш ҳосил қилиб тузилган бўлиб, уларнинг тузилишини қуйидаги октет формулалар билан ифодаланши мумкин:
Н
итробирикмаларни яна қуйдаги формулалар кўринишида ифодаланилади:
И
зомерияси ва номланиши. Нитробирикмаларнинг гомологик қатори нитрометан СН3NО2 дан бошланади. Нитрогуруҳининг қандай углерод атоми билан боғланганлигига қараб улар бирламчи, иккиламчи ва учламчи нитробирикмаларга бўлинадилар ва қуйидагича номланадилар:
нитрометан
нитроэтан
1-нитропропан
2-нитропропан
2-метил-2-нитропропан
О
линиш усуллари. Нитробирикмаларни алканларга суюлтирилган нитрат кислота таъсир эттириб (Коновалов реакцияси) ва галоидалкилларга кумуш нитрат таъсир эттириб олинади.
Физикавий ва кимёвий ҳусусиятлари. Нитробирикмалар ёқимли хидга эга бўлган, сувда кам эрийдиган суюқликлардир. Заҳарли, парчаланмасдан хайдалади. Тузилишида тўрттагача углерод бўлган нитробирикмаларнинг зичлиги бирдан кичик.
Н
итробирикмаларнинг энг муҳим хоссаларидан бири уларни қайтарганда аминобирикмаларга айланиши ҳисобланади:
2
. Бирламчи ва иккиламчи нитробирикмалар ишқорларда туз ҳосил қилиб эрийди. Бунинг сабаби уларнинг икки хил таутомер шакл – нейтрал ва псевдокислота шаклида мавжуд бўла олишлиги ҳисобланади:
Псевдокислоталар диссоциацияга учрайдилар, лекин ишқорий металлар билан туз ҳосил қиладилар.
3. Нитрогруппа билан бевосита боғланган углероддаги водород атомлари ўта қўзғалувчан бўлади. Шунинг учун бирламчи ва иккиламчи нитробирикмалар нитрит кислота, альдегидлар ва бошқалар билан реакцияга кириша оладилар:
б) Бирламчи ва иккиламчи нитробирикмалар альдегидлар билан реакцияга киришиб, нитроспиртларни ҳосил қиладилар.
Н
итрометан формальдегид билан реакцияга киришиб, триметилол нитрометанни ҳосил қилади:
Триметилолнитрометан эмулгаторлар портловчи ва ювувчи моддалар ишлаб чиқаришда ишлатилади.
4
. Бирламчи ва иккиламчи нитробирикмаларга кислота таъсир этирилганда альдегидлар, кетонлар ва кислоталарни ҳосил қилади:
Ишлатилиши. Нитробирикмалар эритувчи сифатида, альдегид, кислота, кетон ва бошқалар олишда, портловчи моддалар ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |