Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/94
Sana15.12.2022
Hajmi2 Mb.
#886999
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   94
Bog'liq
12-y-Korporativ-boshqaruv-Darslik-T2012


бўлсин

Реал бозор маълумотларига мувофиқ 
дисконтлаш коэффициентини танлашда жорий вақтга келтирилган тўлов 
қийматини оламиз — А/(1 + 
к). 
Бу қийматни корхона ҳисобот даври якунида 
тўлаши 
мумкин 
бўлган 
дивидендлар 
ҳажми 
билан 
таққослаб, 
инвестицияларни амалга ошириш натижасида пайдо бўладиган ўсишни қўлга 
киритамиз. Эҳтимол, риск учун тўлов ва инфляция таъсирини ҳисобга 
олмайдиган бўлсак, ушбу таҳлил тўлиқ бўлмайди. Айтиш мумкинки
тақсимланмаган фойда нархи (С) қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади: 
)]
(
1
Pr[
/
l
p
k
k
D
С





150 
бу ерда 
Рr — 
тақсимланмаган фойда,
k— 
бозор фоиз ставкаси 
k
l
 
— инфляция таъсирини ҳисобга оладиган тузатиш коэффициенти. 
Тақсимланмаган фойда нархи жуда паст бўлиши мумкин, чунки тўлов 
муддатини кечиктириш ҳисоб-китоб қилинмаган йўқотишлар эҳтимолини 
оширади. Бошқача қилиб айтганда, фойдани инвестициялашни асослаб 
беришда бўлажак дивидендларни риск учун мукофотни ҳисобга олган ҳолда 
ҳисоб-китоб қилиш зарур. Фақат шу ҳолдагина ҳисоб-китоблар тўғри амалга 
оширилади. 
Агар ҳиссадорлар пул дивидендлари оладиган ва уларга маълум бир 
даромадли қимматли қоғозлар сотиб оладиган бўлса, бунда шуни эътиборга 
олиш керакки, икки хил йўқотишлар турига учраш муқаррар: 

солиқ ажратмалари; 

брокерлик хизматлари харажатлари. 
Агар фойдани қайта инвестициялаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, 
солиқлар ва бошқа ёрдамчи харажатларда тежаб қолинади. Шу сабабли 
тақсимланмаган фойданинг реал қиймати (баҳоси) оддий дивиденд 
тўловлари билан боғлиқ ҳолатлардан анча кам бўлиши мумкин. Кўпинча 
бундай ҳолатларда капиталнинг мазкур таркибий қисми нархи (С) қуйидаги 
тарзда аниқланиши лозим: 
)
1
)(
1
(
K
N
С
С
d



бу ерда C
d
— ҳиссадорлик капитали нархи,
N— 
солиққа тортиш ставкаси,
К— 
брокер хизматлари бўйича комиссион тўловлар. 
Шуни эътиборга олиш керакки, тақсимланмаган фойда қоидага кўра, 
амортизация ажратмалари билан биргаликда инвестицияланади, шу сабабли 
киритилган маблағлар реал суммаси каттароқ бўлади. 
Баъзида тақсимланмаган фойда ҳажмини аниқлаш учун тақсимлаш 


151 
меъёри билан боғлиқ кўрсаткич фойдаланилади. Бу ички ўсиш суръатлари. 
Бу кўрсаткич фойданинг бир қисмини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 
йўналтириш ҳисобига баланс активининг ўсиши тавсифлайди. Ички ўсиш 
суръатлари фойдани тақсимлаш меъёри қай тарзда аниқланганига қараб икки 
хил ифодага эга бўлади. Агар ҳисоб-китоб соф фойдадан келиб чиқадиган 
бўлса, 
ВТР= 
1 — 
HP, 
баланс фойдасидан бўлса, 
ВТР = РСС( 
— 
HP), 
бу ерда 
ВТР— 
ички фойда меъёри; 
HP— 
тақсимлаш меъёри; 
РСС— 
ўз маблағлари 
рентабеллиги. 
Фойданинг бир қисмини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 
йўналтириш шунга олиб келадики, ўз маблағлари ҳажмининг ўсиши 
ҳисобига баланс активи ва мос равишда пассивининг ҳажми ортади. Бунда 
қарзга олинган маблағлар ва ўз маблағлари нисбати ўзгаради ва корхонага 
қўшимча кредит олиш имконини беради. Шундай қилиб, тақсимланмаган 
фойданинг мавжудлиги қўшимча қарз маблағларини жалб этишга имкон 
беради. 
Кўплаб кредит ресурслари билан ишлашда кўп миқдорда молиявий 
ресурслар олиш ва қайтариш муқаррар, шу сабабли капиталнинг мазкур 
таркибий қисмини баҳолашда кузатув вақтидан қатъи назар барқарор 
маълумотлар олиш учун мос келувчи ўртачалаштиришни ўтказиш зарур. 
Фойдаланилаётган кредитлар таркиби анча мураккаб бўлиши мумкин. 
Демак, ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бориш ва таҳлил жараёнида 
ҳисобга олиш зарур. Корхонада шундай вазият юзага келиши мумкинки, 
бунда таҳлил қилинаётган давр бошида ва охирида кредитлар таркиби бир 
хил бўлади, бироқ у икки назорат муддати ўртасида ўзгариб туради. 
Кредит икки хил тавсифга эга – кредитлардан фойдаланиш муддати 
давомийлиги ва давр мобайнида кредит ўтган айланмалар сони. Бундай 
кўрсаткичлар таҳлили одатда банклар томонидан амалга оширилади. Бироқ 
корхоналарнинг ўзи ҳам бу ҳақида биронта ахборотга эга бўлиши керак, 
чунки улар қарз капитали нархини аниқлашлари лозим бўлади. 
Кредитдан фойдаланиш муддати давомийлиги (t) қуйидаги формула 


152 
бўйича аниқланади 
п
О
КД
t
/

бу ерда К— кредит қолдиғи ҳажми,
О
п
— қайтариш бўйича кредит айланмаси,
Д— 
давр мобайнида календарь кунлари сони.
Кредитнинг айланмалар сони 
К
О
п
п
/


Шунга ўхшаш кўрсаткичларни кредитлар бериш бўйича ҳам чиқариш 
мумкин. Бу ҳолатда кредит бериш бўйича айланувчанлик тавсифини оламиз. 
Кўриниб турибдики, қарз капиталини аниқлашнинг иккита ўхшаш тизимлари 
ўзаро бирмунча фарқ қилади. 
Тўлаш муддати турли хил бўлган барча кредит захиралари таҳлилини 
ўтказиш учун мавжуд воситалар айланмалари ва таркибининг ўзгаришини 
тавсифлайдиган 
индекслар 
тизимини 
киритиш 
мумкин. 
Молия 
ресурсларининг ҳар бир таркибий қисми ҳар хил нархга эга бўлади ва демак, 
харажатлар ҳам турлича бўлади. ҳар бир турдаги кредит амал қилишининг 
ўртача муддати, унинг нархи, қарз маблағлари умумий ҳажмидаги улуши 
аниқланади. Агар бирон-бир вақт кўрсаткичини базавий деб оладиган бўлсак, 
ҳар бир турдаги кредитдан фойдаланиш ўртача муддатининг ўсиши каби 
кўрсаткични ҳам ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish