2.Жанубий орол бўйининг қадимий аҳолиси. Бу минтақанинг неолит даври аҳолиси (калтаминор маданияти) европеоид бўлиб, маҳаллий ирқ белгиларини ўзида мужассамлаштирган, яъни долихокефал бош чаноқлидир. Бу минтақага бронза даврида(тозабоғёб маданияти) маҳаллий аҳоли типидан фарқ қилувчи ўзга этнос вакиллари кириб келадилар. Ўзга юрт аҳолисиининг (Кўкча3 материаллари асосида) қиёфаси ҳам европеоид бўлиб, уларнинг бош чаноги брахикефал шаклда бўлган. Кўкча3 одамлари икки хил бош чанокка эга. Биринчиси ўзларининг ирқий хусусиятлари бўйича Куйи Волга, Қозоқистон, Олтой ва Минусинск пастекислиги даштлари бронза даври аҳолисига яқин турса, иккинчи гурух одамлар ўз ирқий белгиларига кўра,
Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон ва Ўрта Осиёнинг қадимги деҳқончилик маданиятлари аҳолиси типига ўхшаб кетади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам европеоид ирқининг турли типларини ташкил этади
Илк темир даври Жанубий Орол бўйи аҳолиси таркибида ҳам бронза даврига хос ирқий белгилар сақланади. Бироқ, бир серия краниологик(калла суяги) материалларида икки хил ирқ вакиллари эмас, балки бир индивидиумда ҳар хил ирқ белгиларини мужассамлашган вариантлари учрай бошлайди. Аммо, маҳаллий анъанавий ирқ белгилари ҳали кучли.
3.Суғдиёнанинг қадимги аҳолиси. Суғдиёна Ўрта Осиёнинг Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзаларида таркиб топган тарихий-маданий цивилизация марказларидан бири бўлиб, тарихий манбаъларда милоддан аввалгиI- минг йилликнинг биринчи ярмидан тилга олинади. Археологик изланишлар натижаларига кўра, бу минтақа аҳолиси қадимдан суғорма деҳқончилик, кўп тармоқли хунармандчилик ва чорвачилик билан шуғулланиб келадилар. Ёзма манбаъларга қараганда ўлканинг ўтроқ аҳолиси эроний тилларнинг суғдий лахжасида сўзлашганлар. Антропологик тип жиҳатидан унинг ўтроқ аҳолиси
долихокефал европеоидлар бўлган. Аммо, Суғдиёнанинг қадимги чорвадор аҳолиси ирқий жиҳатдан ҳар хилдир. Чорвадор аҳолининг мозор-қўрғонлари асосан Бухоро воҳасида кўпроқ ўрганилган. Масалан, милоддан аввалгиV-III асрларга тегишли қалқансой мазор-қўрғонларидан топилган краниологик материаллар 5 та антропологик типларга бўлинади. Улар европеоид ва монголоид ирқларининг турли вариантларини ташкил этади. . Милоддан аввалги II-I асрларга оид Лавандак қабристони эса европеоидлар типини беради. Чорвадор қабилаларнинг мелодий эранинг бошларига тегишли Хазара ва Қизилтепа ёдгорликлари аралаш краниологик материал берди.
Милодий III-IV асрларга оид Қизилқир мозорларидан Ўрта Осиё икки дарё оралиги типининг брахикефал бош суяклари ва мўғулий тип аралашмали шарқий ўрта ер денгизи типи учратилди. Пенжикент атрофидан, юқори Зарафшондан эса милодийI-минг йилликнинг биринчи ярмига тегишли Ўрта Осиё икки дарё оралиги типининг брахикран европеоид варианти учратилди.Улар ўзларининг ирқий белгиларига кўра, Ўрта Осиё икки дарё оралиги типининг брахикафал европеоид тпини ташкил қилар эди
Do'stlaringiz bilan baham: |