5-МАВЗУ: ТУРКИЙГЎЙ ҚАБИЛАЛАРНИНГ ИЛК ВАТАНИ ВА
ОРИЙЛАР МУАММОСИ.
Собиқ совет даври тарихий тилшунослик фанида Тоғли Олтой туркий халқларнинг ватани, туркийгўй аҳоли айнан ана шу ўлкада таркиб топиб, сўнг бошқа юртларга тарқалган, деган тасаввур шаклланган. Бундай тасаввурни пайдо бўлишида турк этноними остида Тоғли Олтой ҳудудларида ҳоконликнинг илк бор таркиб топиши ҳам катта роль ўйнаган. XVIII-XIX асрлар давомида Тоғли Олтой минтақасида олиб борилган этнолингвистик тадқиқотлар ҳам бундай илмий фаразни асосли эканлигини тасдиқлайди. Шундай қилиб, Тоғли Олтой туркий халқларнинг илк ватани сифатида тилга олиниб, жаҳон тарихий тилшунослигида “Олтой тиллар оиласи” деган термин пайдо бўлади. Бундай тушунчани илмий асосланишида этнограф ва тилшуносларнинг бу ерда олиб борган изланишлари ва улар томонидан туркларнинг келиб чиқиши ҳақида тўпланган ривоятлар ҳам катта роль ўйнайди. Масалан, Олтой турклари орасида ўзларининг келиб чиқишлари ҳақида ҳозиргача оғиздан оғизга ўтиб келаётган ривоятлардан иккитаси оғзаки ва ёзма адабиётларда тилга олинади.
Шундай қилиб, дастлаб княз Ашиннинг ёш ҳарбийлар гурухи турклар деб аталган. Қачонким Асан шод, унинг ўғли Туу ва набираси Тумин даврида Ашина уруғи ўзига теле, жужан ва бошқа қабилаларни бўй сундиргач, нафақат Тоғли Олтой, балки бутун Марказий Осиёда яшовчи туркий тилли қабилалар ўзларини турклар деб атайдиган бўлдилар. Тоғли Олтой районларида олиб борилган этногингвистик материаллар ва Олтой туркларини келиб чиқишини бўри уруғи билан боғлашга қаратилган ривоятлар таъсирида тарихий тилшунослик фанида, менимча, бир ёқламали тасаввурлар пайдо бўлдики, бунга кўра, Тоғли Олтой қадимги туркларнинг
илк ватани бўлиб қолди, кейинчалик (антик давридан бошлаб-А.А.) туркий халқлар Тоғли Олтойдан чиқиб, Марказий Осиёнинг барча ҳудудларига, жумладан бутун Жанубий Сибир, жанубий-шарқий Ўролорти минтақалари, Қозоқистон даштлари, куйи Волга, Дон, Днепр дарёларининг куйи ҳавзалари, Ўрта Осиёга ёйилди. Совет тарихшунослигида унга қадар бу ҳудудларда (Шимолий-шарқий Қора денгиз бўйларидан то Байқалгача) эроний тиллар лахжаларида сўзлашувчи қабилалар яшар эдилар, деган тасаввур хукмрон.
Арьянам Вайчаҳ атамасининг туб маъноси ҳам орийлар мамлакати демакдир. Олимлар ҳар хил даврларда Авесто мадхиялари тахлили асосида Арьянам Вайчаҳни эрон ҳудудларидан (Ариана), Қадимги Бақтрия, Қадимги Хоразм, Хилменд ваҳоси, Эрон Азарбайжонидан қидирдилар. Бироқ, Арьянам Вайчаҳ табиати, табиий-географик иқлим шароитлари, аҳолисининг турмуш тарзи, машғулоти ва асосий бойлиги ҳақида гувохлик берувчи ҳамду-санолар, таърифлар Арьянам Вайчаҳ кўпроқ Евросиё чўллари эканлигини эслатади. Чунки бу юрт аҳолиси чорвадорларга хос сахрои турмуш кечирганлар, уларнинг маъбудлари“кенг яйловлар эгаси”, “ажойиб отлар юбарувчи илоҳлар”бўлган. Улар худоларга илтижо қилиб, улардан яйловларга осмондан ёмғир юбаришни, кўплаб отлар ва хукизлар ато этишни сўрайдилар, маъбудларга атаб отлар, новвос ва қўйларни қурбонлик қиладилар. Уларда Тваштар биринчи губчакли аравани яратгувчи илоҳ ҳисобланган.Ғилдиракли транспорт турининг барчаси, икки ғилдиракли арава (золотая колесница), унинг қисмлари, от абзали, даштликларнинг барча кийим-бошларини номларигача чорвадор аҳолига
тегишли бўлиб, аммо, уларни“европацентризм” тарфдорлари булар ҳинду-эроний қабилалари эди, деб ҳисоблаб келганлар. Евраосиё дашт ва чўлларининг чорвадор қабилаларини эроний тилли халқлар эканлиги ҳақидаги лингвистик фаразлар Евраосиёнинг дашт минтақаларида Тоғли Олтой ҳудудларидан бошқа жойларда турк этносига ўрин қолдирмайди. Хатто, унинг теварак-атроф районлари аҳолиси ва ундан
Ғарбда то Қора денгиз шарқий соҳилларигача, Шарқда то Байқалгача чўзилган минтақаларнинг дашт аҳолиси ҳам эрон забон эди, деган тасаввур шаклланиб, у ҳозиргача давом этмоқда. Савол туғилади, орийлар ўзи кимлар? Улар эроний тили этносларга тегишлими ёки туркий этнос вакилларими? Ёзма манба-Авестога кўра, улар ижтимоий ҳаётда жамоанинг эркин, озод,жанговар мулкдорлар табақаси бўлиб, мана шу табақа ва унинг оила аъзолари ўз уруғ-аймоқларидан фарқли ўлароқ Авестода«озодлар» (“азады»), яъни«орийлар» деб юритилган. Улар яшаган юрт орийлар ватани, орийлар кенглиги (арийский простор), яъни «Арьянам Вайчаҳ» деб номланди. Бу юрт халқининг асосий бойлиги чорва, яъни майда ва йирик шохлик ҳайвонлар, от, туя ва эшак ҳисобланади. Авесто ва Ригведага кўра, дастлаб орийлар маҳаллий аҳолига нисбатан “бегона”, “бошқа ерлик”, “босқинчи” маъносини англатган. Кейинчалик, улар“хўжайин”, “аслзода” маъно ва мазмунни касб этган. Чорвадорларнинг деҳқонларга нисбатан тезда бойиб кетишига чорвачиликда йилқичиликнинг таркиб топиши, яъни от, туя, хўкиз ва эшакдан транспорт воситаси сифатида фойдаланишга ўтиш асосий ролни ўйнади. Айнан шу вақтда кўчманчи чорвачиликка ўтишга кенг имкониятлар яратилди. Бу жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётида туб ўзгаришлар юз беришига олиб келди. Ана шу туб ўзгаришларнинг меваси сифатида ибтидоий чорвадор жамоалари таркибида бадавлат мулк эгалари: ўнлаб, юзлаб атар мол-қўйга эга жамоа сардорлари етишиб чиқади. Демак, орийлар Марказий Осиё чорвадор қабилаларнинг иқтисодий юксалишидаги кўчманчилик ҳаёт босқичининг ижтимоий маҳсули, уларнинг ташаббускор ва тадбиркор ишбиларманд қатлами, туғилиб келаётган дастлабки синфий жамиятнинг аслзодалар табақаси эди. Ёзма манбаълардаги орийларга берилган бу тавсифлар археологик ёдгорликлар мисолида ҳам ўз аксини топган Орийлар масаласига келсак, куйидаги хулосага келиш мумкин: Орийлар Евраосиё чўл ва дашт минтақалари чорвадор қабилаларининг иқтисодий юксалишидаги кўчманчилик ҳаёт босқичининг ижтимоий маҳсули, уларнинг ташаббускор ва ишбиларманд тадбиркор жангавор қатлами, туғилиб келаётган дастлабки синфий жамиятнинг аслзодалар табақасидир.Улар тарихий тилшунослик ва археологик тадқиқотларга кўра, аслида келиб чиқиши жиҳатидан эроний тиллар соҳиблари эмас, балки қадимги хитой кичик подшоликлари “ши”ларининг йилномалари тахлилига кўра, туркийда сўзлашганлар. Уларнинг милоддан аввалгиII- минг йилликнинг ўрталаридан ҳаёт тақозасига кўра, жанубий ўлкаларга, айниқса Ўрта Осиё минтақаларига оммавий равишда кириб келганликлари археологик материалларда ҳам кузатилади. Улар кенг кўламда тарқалган ва доимий кириб келиб ўрнашиб қолганҳудудларда(жанубий Туронда) илк ўрта асрларга келиб турко-суғдий ижтимоий этномаданий майдон таркиб топди. Оқибат натижада, бу тарихий майдон доирасида ўзбек ва тожик халқлари шаклланди. Эрон, Афғонистон, Покистон ва Шимолий Ҳиндистон ҳудудларига орийларнинг кириб бориши археологик материалларда яхши кузатилмасада, баъзи бир олимлар (С.П.Толстов, М.А.Итина) ҳинд водийси цивилизациясининг ҳалокатини орийларнинг хужуми билан асослашга уринадилар. Бошқа гурух олимлар эса (Г.М.Бонгард-Левин, Г.Ф.Ильин) хараппа цивилизацияси ҳалокати билан орийларнинг Ҳинд водийсига кириб келиш вақтига тўғри келмаслигини таъқидлайдилар. Бизнингча, милоддан аввалги II-минг йилликнинг иккинчи ярми давомида орийларнинг қайси бир бўлаги Эрон, Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистон ҳудудларига кириб борганлар. Буни қадимги ёзма манбаълар-Ригведа ва Авесто ҳам тасдиқлайди. Аммо, орийлар на Ҳиндистон, на Шарқий Хуросон ва умуман Эроннинг маҳаллий аҳолиси тилини ўзгартириб юбара олмаган. Аксинча, Жанубий-Ғарбий Эрон-Парсда маҳаллий асосда таркиб топган қадимги форс-дарий тили орийларнинг маҳаллий жамоалар устидан ўрнатган ҳукмронлик сиёсати туфайли ўсиб ва ривожланиб борган ва унинг географик доирасини кенгайишига кейинги тарихий жараёнлар кенг имкониятлар яратган. Демак, Эрон учун эроний тил ташқаридан кириб
келмади, аксинча ўзга юртларнинг истилочилари тили маҳаллий аҳоли тили
томонидан ютиб юбарилди, ассимиляция қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |