Ўзбекистон Республикаси бўйича зарарли моддалар чиқиндилари динамикаси (1999-2004 йиллар), (минг. тонна)
Чиқинди манбалар
|
Йил
|
1999
|
2000
|
2001
|
2002
|
2003
|
2004
|
Станционар манбалар
|
776.9
|
755.5
|
711.8
|
729.4
|
672.6
|
646.5
|
Харакатланувчи манбалар
|
1 520.0
|
1 593.0
|
1 583.5
|
1 453.0
|
1 348.6
|
1 310.9
|
Жами
|
2 296.9
|
2 348.5
|
2 250.3
|
2 182.4
|
2 021.1
|
1 957.4
|
Маълумотлар таҳлили шуни кўрсатади-ки, 1999 йилда атмосферага чиқарилган чиқиндиларнинг умумий хажми 2.296.900 т ни ташкил қилди, улардан 776.900 т (тахминан 34%) ни станционар манбалар чиқиндилари ташкил қилди. 1999 йилдан 2004 йилгача бўлган даврда атмосферага чиқарилган чиқиндиларнинг умумий ҳажми 1 957 400 тоннагача ёки 14.8% га камайди. Бу асосан, саноат ва энергетика секторларига ишлаб-чиқаришнинг пасайиши, шунингдек ҳавони муҳофазаловчи тадбирларнинг бажарилиши билан тушунтирилади. Шуни таъкидлаш лозим-ки, 2004 йилда станционар манбалардан зарарли моддалар чиқиндилари қисми (33.0 %) 1999 йилдагидек эди (33.8%).
Умуман, 1991 йилдан бошлаб, атмосфера ҳавосини ифлослантириш тенденциясига эга. Зарарли моддалар чиқиндиларининг умумий миқдори ингредиентлари бўйича 2004 йилда 2000 йилдаги билан таққослаганда, бир хил чегарада тебранади ва қуйидагича тақсимланади: углерод оксиди учун 50.3% га қарши 50.9%; углеводородлар 15.2 % га қарши 14.5%; диоксид олтингугурт – 16%; азот ишқори – 8.5% га қарши 8.9%, қаттиқ жисмлар – 6.6% га қарши 6.1%;бошқалар 3.4% га қарши 3.6% га мос равишда.
Бу давр мобайнида станционар манбалар чиқиндилари орасида диоксид сера (41.2%); углеводородлар (21.9%); қаттиқ жисмлар (16.5%); азот оксидлари (9.1%) каби моддалар мавжуд. Диоксид сера, азот оксидлари ва қаттиқ жисмлар чиқиндиларнинг асосий манбалари бу иссиқлик электр станциялари (ИЭС), туман иссиқхоналаридир. Металлургия саноати диоксид сераси, фторли водород, оғир металлар; нефт ва газ саноати корхоналари – углеводородлар; қаттиқ жисмлар ва чанг қурилиш соҳаси корхоналари чиқиндиларидир. Махсус зарарли моддалар: аммиак, фенол, формальдегид кабиларни кимё саноати корхоналари ажратиб чиқаради.
2004 йилда харакатланувчи манбалар чиқиндилари 1310.9 минг тоннани, ёки атмосферага чиқарилган зарарли моддалар чиқиндилари умумий хажмининг 67% ини ташкил қилади. Уларнинг асосий қисми Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона шахарларига тўғри келган, бу ерларда 80% ни харакатланувчи манбалар чиқиндилари ташкил қилади. 1996-2000 йиллар даврида зарарли моддалар чиқиндиларининг сезиларли ошиши кузатилди (1316 дан 1593 минг т.), бу шахсий автомобил транспорти сонининг ўсиши билан боғлиқ. 2001 йилдан бошлаб, автотранспорт чиқиндилари ўртача 3-5% га камайган. Харакатланувчи манбалар чиқиндиларида углерод оксиди (70.4%), углеводородлар (13.2%) ва азот оксидлари (8.2%) кўпроқ (2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |