8-илова
10-илова
Атмосфера ҳавосининг иктисодий зарарлари.
Атмосферанинг ифлосланиши турар жой ва коммунал ҳўжаликка, қишлоқ ва ўрмон ҳўжалигига, саноатга, тарихий табиий ёдгорликларга ҳам таъсир этади. Натижада халқ ҳўжалигига катта зарар етади. Атмосфера ифлосланишига сабаб бўладиган зарарларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
а) атмосферанинг ифлосланиши туфайли материалнинг емирилиши ва темирни коррозияга учраши. Бунда атмосферадаги чанг, қурум, қаттиқ заррачалар ва баъзи газларнинг таъсирида бинолар, иншоотлар, металлар емирилади. Кийим-кечак ва газмолларнинг бўёклари бузилади, кадимий тарихий ёдгорликлар нурайди. Маълумотларга қараганда саноат ривожланган атмосфера ифлос катта шаҳарда темир коррозиясининг тезлиги кичик шахарларга нисбатан 3 баробар, қишлоқ жойларига нисбатан 20 баробар, алюминийда эса юз баробар тез боради. Қадимий архитектура ёдгорликлари жумладан, Ўзбекистонда қадимий обидалар мармар ва бронзадан ишланган обидалар емирилади.
б) шаҳарларда айниқса саноатлашган жойларда, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши корхона усбоб-ускуналарининг капитал ремонтига фойдаланиш муддатини ўрта ҳисобда 1,5 баробар камайтиради.
в) атмосферанинг ифлосланиши натижасида жуда кўп оғир касалликлар вужудга келмокда, кишилар жисмоний ва рухий касалликларга дуч келмокда, аччик туман (смог) дан кўплаб одамлар касал бўлмоқда.
Булар жуда катта ва тиклаб бўлмайдиган зарардир. Ҳавонинг ифлосланишидан вужудга келган касалликлар туфайли одамларнинг ўлимидан ташқари уларнинг даволашга касаллик варақасига, ишга яроксиз бўлиб қолганлиги учун нафақа бериш ҳисобига давлатлар катта зарар кўрмокда.
11-илова
Атмосфера ҳавосини ифлосланишидан муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар.
Агар атмосферада ўз-ўзини табиий тозалаш жараёни бўлмаганда эди, ер куррасида ҳаво жуда ифлосланиб хаёт учун ҳавф вужудга келган бўлар эди. Табиий тозаланиш жараёни шундан иборатки, атмосфера ҳавоси таркибини секин ёққан ёмғир (2 мм соатда) 28%, қор 80-90%, ўсимликлар 70% тозалайди. Бир пуштали дарахтзорлар 10% га икки полосалилари 65% тозалайди. Бир гектар ўрмон дарахтларининг барглари орқали атмосфера ҳавосини, 2 тонна аммиакдан, 80 тонна СО (олтингугурт оксиди) дан тозалайди. Атмосфера ҳавосини тозалашда тол дарахти энг яхши тозалагич ҳисобланади. Бир гектар толзор 3-4 га сосна, ел дарахтларининг ҳусусиятларини бажаради. Ўсимликлар ўзидан фитоницит ферментини ажратиб чиқаради, бу фермент ўз навбатида юқумли касаллик тарқатувчи микробларни йўқотиш хусусиятига эга. Шу сабабли ўрмон ҳавосининг 1 м да 100-300 саноат корхоналари атрофидаги ҳаво таркибида 6000-10000 тагача бактериялар, микроблар мавжуд бўлади.
Тупрокда яшовчи микроорганизмлар ҳам атмосфера ҳавосини захарли чикиндилардан тозалаш хусусиятига эга. 1 гектар майдонда яшовчи шундай микрорганизмлар 8 тоннагача углерод олтингугурт, азот оксидларини зарарсизлантириш қобилиятига эга. Ёғинлар ифлос моддаларни ҳаводан ювади, шамоллар ифлословчи моддаларни учириб, бир жойдан иккинчи жойга кўчиради. Тупроққа ёки сув юзасига тушган ифлос моддалар вақт ўтиши билан реакцияга киради. Янги конcероген моддаларни ҳосил қилади ёки нейтраллашада. Лекин саноат, айникса ёқилғи саноати тараққий этган, транспорти ривожланган, қишлоқ ҳўжалиги механизаcиялашган, химиялашган, ахолининг кўпайиб, урбанизация жараёни кечаётган бизнинг асримизда атмосферанинг сунъий ифлосланиши табиий тозаланишга нисбатан устунлик қилмокда.
Шу сабабли атмосфера ўз-ўзини табиий ҳолда тозалайди деб хотиржам бўлиш жуда катта салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Шу туфайли атмосферанинг сунъий ифлослинишидан тозалаш йўлларини жорий этиш, уни олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |