Корея республикаси. Пойтахти Сеул шаҳри. Иқлими - муссонли иқлим. Давлат тузуми - парламентли республика. Майдони - 98,48 минг кв. км., аҳолиси - 47, 904 млн. киши (2001 - йил), тили - корейс, дини - буддизм, конфуцийлик, қисман христианлик, пул бирлиги - вон. Йирик шаҳарлари - Сеул, Пусан, Тэчжон, Инчхон, Кванжу, Ульсан. Миллий байрамлари: 15 августь - Корея озодлиги куни (1945 - йил) ва 3 октябрь - Давлатга асос солинган кун.
Туризми: Сеулдаги Хёнмётхал ибодатхонаси, 8 дарвозали шаҳар девори қолдиқлари, Кёнбоккун саройи мажмуйи, Вонгак ибодатхонаси пагодаси, музейлари, Олимпиада ўйинлари қишлоғи, бизнес туризм, аквариум, таътилларда Япониядан дўстлар ва қариндошлар ташрифи. Халқаро аэропорти ва отеллари.
Ўзбекистон - Корея республикаси муносабатлари. Ўзбекистон республикаси президентининг 1992, 1995, 1999 - йиллардаги Корея республикасига ва Корея республикаси президентининг 1994 - йилдаги Ўзбекистонга ташрифи.
Хитой. Пойтахти Пекин шаҳри. Иқлими - муссонли иқлим. Дунёдаги энг қадимий миллатлардан ва давлатлардан бири эканлиги. Давлат тузуми - Халқ республикаси. Давлат ҳокимиятининг Олий органи - Бутун Хитой халқ вакиллари Кенгаши. Майдони - 9,6 млн. кв. км., аҳолиси - 1 млрд. 292 млн. 750 минг киши (2003 - йил), тили - хитой, дини - буддизм, даосизм, конфуцийлик, пул бирлиги - юань. Йирик шаҳарлари: Пекин, Шанхай, Тянь - цзинь, Люйда, Ухань, Чунцин. Миллий байрами - 1 октябрь - Республика эълон қилинган кун (1949 - йил).
Сайёҳлик йўналишлари ва турлари: Хитой инсоният цивилизациясининг қадимий маданият бешикларидан бири бўлганлиги сабаб, асосий туристларнинг шу мақсаддаги ташрифи. Археологияси, меъморчилиги. Хэтао, Яншао, Луншань - ибтидоий маданият манзилгоҳлари. "Буюк ипак йўли" объектлари, динлари, давлатчилиги, санъати, хунармандчилик марказлари, чинни идишлари, ипак матолар. Пекинда Император саройи Гугун музейи, Тянь Тань ибодатхонаси, Буюк Хитой девори, Ёзги Император саройи, Мин сулоласи даври ер ости қабрлари, Зоопарки, парклари, аквариум. Шанхай порти, Юйфослар ибодатхонаси, "Шарқ марвариди" телеминораси, Юйюань парки, музейи, Акванариум, қирғоқлари, пионерлар саройи. Лоян тош ғори, Дэнфен шаҳридаги Шаолинь монастирига экскурсия. Гунфу таълимоти. Урумчи "Хун Шан" парки, "Нан Шан" яйлови, 3 - 4 юлдузли отеллари. Гонконг йирик порти, савдо, молиявий ва туризм маркази. Шоп тур, маданий (опера, театр) тур. Истироҳат боғлари, от спорти, фестиваллар. Океанариум. Макао туризм маркази. Туристларнинг Гонконг орқали катерларда ташрифи. Казино ўйинлари.
Ўзбекистон - Хитой муносабатлари. Хитой элчиси Чжан Цяннинг қадимий Фарғона (Давань) давлатига келиши (мил. ав. 128 - йил). Ўзбекистон Республикаси президенти И. А. Каримовнинг 1992, 1994, 1999, 2000 - йилларда Хитойга сафари.
Do'stlaringiz bilan baham: |