Индонезия. Пойтахти Жакарта шаҳри. Иқлими - экваториал иқлим. Давлат тузуми - унитар республика. Майдони - 1904,6 минг кв. км., аҳолиси - 228,4 млн. киши (2001 - йил), тили - индонезия, дини - ислом, пул бирлиги - Индонезия рупияси. Йирик шаҳарлари: Жакарта, Сурабайя, Бандунг, Семаранг, Медан. Миллий байрами - 17 августь - Мустақиллик куни (1945 - йил).
Туризми: туризм - биринчидан, ишчи ўринларини таъминлаш ва иккинчидан, хорижий сармояларни киритиш асосида йўлга қўйилганли. Туризмни хорижий валюта тушуми бўйича нефть, газ, ёғоч, текстил маҳсулотларидан кейин бешинчи ўринда туриши. Асосий туристларнинг жанубий Корея ва Тайвандан ташрифи. 82 % туристларнинг дам олувчилар эканлиги.
Таиланд. Пойтахти Бангкок шаҳри. Иқлими - суб экваториал иқлим. Давлат тузуми - конституцион монархия (қироллик). Майдони - 514 минг кв. км., аҳолиси - 62,4 млн. киши (2002 - йил), тили - таи, дини - буддизм, пул бирлиги - бат. Йирик шаҳарлари - Бангкок, Чиангмай, Чонбури. Миллий байрами - 5 декабрь - қирол туғилган кун (1927 - йил).
Туризми: тарихий, маданий, этник ва пляж туризмнинг йўлга қўйилганлиги. Бангкокдаги шоҳ саройи ва будда ибодатхонаси, ювелир фабрикаси, Сафари парки. Паттайадаги "Кобра ферма" - даволаш - сайёҳлик маркази, акваланг билан сузиш, миллий боғи, меъморий ёдгорликлари, филлар билан чангалзор (жунгли)га саёҳат, Ко - самег оролидаги миллий қўриқхона, маймунлар билан шоу. Экзотикаси. Отеллари: Мanohra*****, Palace*****.
Филиппин. Пойтахти Манила шаҳри. Давлат тузуми - республика. Иқлими - экваториал иқлим. Давлат тузуми - республика. Майдони - 300 минг кв. км., аҳолиси - 84,526 млн. киши (2002 - йил), тили - тагал (пилипино) ва инглиз, дини - христиан (90 %), ислом (10 %), пул бирлиги - песо. Йирик шаҳарлари: Манила, Кесон - Сити, Себу, Давао, Сан - Фернандо. Миллий байрами - 12 июнь - Мустақиллик куни (1898 - йил).
Туризми: Филиппин Испан мустамлакачиларидан мерос бўлиб қолган меъморчилик обидалари туфайли тарихий туризм манзили ва экотуризм. Асосий талабгор туристлар давлатлари - АҚШ ва Япония.
Малайзия. Пойтахти Куала - Лумпур шаҳри. Иқлими - экваториал тропик иқлим. Давлат тузуми - конституцион монархия. Майдони - 332,8 минг кв. км., аҳолиси - 22,2 млн. киши (2001 - йил), тили - малайя, дини - ислом, пул бирлиги - ринггит. Йирик шаҳарлари: Куала - Лумпур, Жоржтаун, Ипох, Жохор - Бару. Миллий байрами - 31 августь (1957 - йил).
Туризми: Малайзия дунё цивилизацияси ва динининг барчасини мужассам эта олган мамлакат эканлиги. Шарқ экзотикаси, пляжлар, тропик чангалзорлар, шаршаралар, сифатли отеллар. Куала - Лумпурдаги индуист ибодатхонаси, исломий масжидлар. Шоҳ саройидаги миллий байрамлар. Диксон портида дам олиш. Пенанг оролидаги экзотика, қушлар боғи. "Санвэй Лагун" сув парки, "Темплера" парки, Пинанг оролидаги "Кек Лок Си" будда ибодатхонаси, Ланкави ороли. Concoloe ***** отели.
Do'stlaringiz bilan baham: |