Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


- мавзу. "Туризм асослари'' фанининг мақсад ва вазифалари



Download 1,47 Mb.
bet2/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

1 - мавзу. "Туризм асослари'' фанининг мақсад ва вазифалари

1. 1. ''Туризм асослари'' фанининг мақсад ва вазифалари


1. 2. Фаннинг бошқа билимлар тизимида тутган ўрни
1.3. Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги давлат сиёсати (меъёрий ҳужжатлар асосида)


1. 1. "Туризм асослари'' фанининг мақсад ва вазифалари

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бозор иқтисодиётига асосланган жамият қуришни ўзининг асосий мақсади қилиб белгилаб олди. Бу ишда туризм соҳаси ҳам етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Туризм нафақат ўтмишни ўрганиш, ўзга халқлар ва элатлар билан танишиш, уларнинг маданий ёдгорликларидан баҳраманд бўлиш, шунингдек, у катта бизнес ҳамдир. Мазкур фаолиятни йўлга қўйиш эса мутахассисларга боғлиқ. Бунинг учун малакали кадрларни тайёрлаш ҳозирги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг "Халқаро туризм" факультети ва Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, қолаверса, қатор Туризм касб - хунар коллежлари бу ишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Бу ўқув масканларида қатор фанлар, жумладан, мутахассислик фанлари ҳам бўлиб, уларда касб илмига тааъллуқли муаммолар ўз ечимини топади. Шундай фанлар ичида "Туризм асослари" ўз ўрнига эга янги ўкув фанларидан бири бўлиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг "Халқаро туризм" факультетида 2002 - 2003 ўқув йилидан эътиборан машғулотлар олиб борилмоқда.


Тажрибалар шуни кўрсатадики, туризм тарихи, унинг асосий йўналишлари, турлари, категориялари, туристик хизматлар, умуман туризм илми билан боғлиқ барча масалалар ҳақида билим бериш, ҳатто туризмга оид тушунча ва атамаларнинг ҳар бирини таърифу таснифлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу алоҳида предмет даражасидаги масала ҳисобланади. Шуларни эътиборга олган ҳолда, таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, "Туризм асослари" туризмга оид барча мутахассислик фанларининг алифбоси сифатида ташкил этилди. Маълумки, туризм йўналишидаги фанларининг ҳаммасида ҳам ўрганиладиган масалага тўғридан - тўғри ёндашилади, яъни соҳанинг ибтидосини ўргатиладиган, унинг "об - ҳаво"сини белгилаб берадиган фан керак эди. "Туризм асослари" эса айнан шундай предмет ҳисобланади. Уни пухта эгалламай туриб, мутахассисликка оид бошқа фанларни ўзлаштириб олиш жуда қийин кечади.
Ҳўш, "Туризм асослари" фанининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат? - деган ҳақли савол туғилиши табиий. Масалага ойдинлик киритиш учун уларни қуйидаги тарзда белгилаб олдик.
Фаннинг мақсадлари сифатида:
- туризмнинг асл моҳиятини очиб бериш;
- туризмнинг тараққиёт йўли, тажрибаси, ҳозирги кундаги муаммоларини аниқлаб олиш;
- туризмнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва ижтимоий аҳамиятини ёритиб бериш;
- соҳага оид тушунча ва атамаларни таърифлаш;
- Ўзбекистон ва жаҳон туризм бизнесининг илдизларини ўрганишга асосий эътибор қаратилди.
Фаннинг вазифаларида эса:
- туризм ва турист тушунчаларини таърифлаш, уларнинг илк кўринишлари, тараққиёти, шаклланиши ҳақида илмий ва далилий манбалар келтириш;
- Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги Давлат сиёсати ҳақида (меъёрий ҳужжатлар асосида) маълумотлар бериш;
- жаҳон туризм тажрибасининг илғор намуналари билан ўртоқлашиш;
- туризм ва туристнинг мақсадларини аниқлаб олиш;
- туризмнинг ташкилий тузилиши ва асосий категорияларини билиб олиш;
- туристик индустрия ва унга бўлган талабларни ўрганиш;
- туризм инфратузилмаси ҳақида маълумот олиш;
- туризм турлари ва унинг асосий кўринишларини белгилаб чиқиш;
- туристик ресурсларни тушунтириб бериш;
- туристик товарлар ва маҳсулотлар ҳақидаги тушунчаларни эгаллаш;
- туристик хизматлар ва сервис даражасини такомиллаштириш сирларини очиб бериш;
- туризм маршрутлари ва махсус маршрутлар ҳақидаги билимларга эга бўлиш;
- туризмда солиқ, суғурта ва молиявий масалаларни ўрганиш долзарб масала, - деб билинди.
Мазкур фанни пухта эгаллаш ва келажакда етук мутахассис бўлиш учун студентлар биринчи навбатда Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, географияси, уларнинг табиий - иқлимий ресурслари, археологик ва меъморий ёдгорликлари, музей ва маданият кошоналари, айниқса, иқтисодиёт фанларининг - маркетинг, менежмент, сервис, бухгалтерия, солиқ, бож йўналишлари ҳақида маълум тушунчаларга эга бўлишлари лозим. Шунингдек, "Буюк ипак йўли", савдогарлик тарихи, диний билимлар бўйича ҳам етарли фикр - мулоҳазалар талаб этилади. Ўқув қўлланмани тайёрлаш жараёнида ушбу масалалар ҳам четда қолгани йўқ.
"Туризм асослари" мутахассислик фанлари ичида "Халқаро туризм", "Туристик маршрутларни ташкил этиш", "Туризм иқтисоди", "Экскурсияларни ташкил этиш" каби ва бошқа фанлар билан узвий алоқада ҳисобланади.
Фанни ўзлаштириш жараёни - ўқитишда туристик экскурсия, экспедиция ва махсус турлар ташкил этиш; туризм бозори (Халқаро Тошкент туризм ярмаркаси)да иштирок этиш; меҳмонхоналар фаолиятини, туристик фирмалар ишини, ресторан хизматини амалий тарзда намойиш этиш; экологик, тарихий - маданий ёдгорликларни акс эттирувчи видео кассеталар, буклетлар, тарихий хариталар ишлаб чиқиш; интернет алоқа тизимидан турли маълумотлар олиш муҳим аҳамиятга эга.
"Туризм асослари" фанидан ўқув машғулотларини "Туризм менежменти", "Халқаро туризм" йўналишлари 1 - ва 2 - босқич бакалаврлари учун олиб борилади. Унда хорижий давлатлар ва республикамизда нашр этилган туризм соҳасига оид илмий, ўқув, услубий қўлланмалардан ҳамда журнал ва газеталардаги мақолалардан, туристик фирмаларнинг намунавий маршрутлари, буклетлари ва йўл кўрсаткичларидан фойдаланиш тавсия этилади.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish