Америка мамлакатлари туризм марказлари
Шимолий Америка мамлакатлари туризм марказлари
Америка Қўшма Штатлари (АҚШ). Пойтахти Вашингтон шаҳри. Иқлими - асосан континентал иқлим. Давлат тузуми - федератив республика. Майдони - 9373000 минг кв. км., аҳолиси - 271,6 млн. киши (1999 - йил), тили - инглиз, дини - христиан, пул бирлиги - АҚШ доллари. Жаҳондаги энг ривожланган давлатлардан бири. У 50 та штат ва Колумбия федерал округидан ташкил топган. Йирик шаҳарлари: Нью - Йорк, Чикаго, Лос - Анжелес, Филадельфия, Хьюстон, Детройт, Сан - Франциско, Вашингтон, Бостон, Даллас, Кливленд, Балтимор. Миллий байрами - 4 июль - Мустакиллик куни (1776 - йил).
Сайёҳлик йўналишлари ва турлари: халқаро туризм марказлари асосан учта худуд (Флорида, Калифорния ва шимоли - шарқий штатлар)га таълуқли эканлиги. Қишда - спорт туризми, ёзда - денгиз бўйлари пляжлари. Нью - Йоркнинг замонавий маданият ва бизнес билан машҳурлиги. Пляж ва курорт шаҳарлари - Кейп - Код, Кейп - Хаттерас, Виржиния - Бич, Ошн - Сити, Уилдуд, Атлантик - Сити, Лонг - Айленд. Давлатманд туристларнинг хусусий пляжлардаги дам олишлари. Мен штати миллий истирохат боғи. Флорида қишки дам олиш маскани. Атлантиканинг Флорида қирғоқларидаги Майами - Бичдан то Дейтон - Бичгача бўлган кўплаб курортлари, отеллари. Орландодаги диснейленд, Канаверал бурнидаги Космик тадқиқотлар марказининг машҳурлиги. Майами порти. Лос - Анжелес туристик маркази. Голливуднинг машҳур кино студияларига экскурсия. Диснейленд. Сан - Диего, Сан - Франциско, Лас - Вегас қимор бизнеслари. Гран - Каньон миллий истирохат боғи. Техас пляжлари, тоғли - Вайоминг, Колорадо, Монтано штатларидаги рекреацион туризм. Кембридж, Оксфорд, Сарбон маданий туризми. Отеллар хизматининг олий даражада ривожланганлиги. Масалан, Шератон Аэропортда (Фладельфия) - бейсбол ўйинининг яхши йўлга қўйилганлиги. Нью - Йорк, МGM (Лас - Вегас) отеллари.
Ўзбекистон - АҚШ муносабатлари. 1996 - йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг АҚШ га расмий ташрифи. 1997 - йилда АҚШ президентининг рафиқаси Хиллари Клинтоннинг республикамизга ташрифи. 1999 - йилда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида товар айланмаси 282 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Канада. Пойтахти Оттава шаҳри. Иқлими - мўътадил континентал иқлим. Давлат тузуми - федератив республика. Майдони - 9971 минг кв. км., аҳолиси - 31,59 млн. киши (2001 - йил), тили - инглиз ва француз, дини - христиан, пул бирлиги - Канада доллари. Йирик шаҳарлари: Монреаль, Калгари, Торонто, Ванкувер, Виннипег, Гамильтон. Миллий байрами - 1 - июль - Канада куни (1867 - йил).
Сайёҳлик йўналишлари ва турлари:
Онтарио, Квебек, Альберта провинциялари туризм марказлари. Англия, Франция, Германия ва Япониядаги қариндошлар ва дўстларнинг қисқа таътилларда, якшанба кунлари автомобиллардаги саёҳати. Пляж туризм. Отеллар. Халқаро порт. Аэропортлар. Ўрмонлар.
Оттава халқаро аэропорти, музейлари, миллий санъат маркази, Онтарио орқали транс - Канада йўллари, Буюк кўллардаги кемалар қатнови. Альбертанинг Эдмонтон марказий майдони, нефт бизнеси, темир йўллари, Эдмонтон - Фэрбенкс автострадасининг Аляска (АҚШ) билан боғланиши. Ванкувер порти. Монреаль Нафис санъат музейи. Меъморий ёдгорликлари, черковлар.
Ўзбекистон - Канада муносабатлари. 1996 - йилдан амалга оша бошлади. 1999 - йил якуни бўйича мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 15,68 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |