Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


Тошкент шаҳри ва вилояти ёдгорлик ресурслари



Download 1,47 Mb.
bet51/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

Тошкент шаҳри ва вилояти ёдгорлик ресурслари
Тошкент (Шош, Чоч) тарихи. Қанғ давлатчилиги. Археологик ёдгорликлари, илм - фани, ҳунармандчилиги, санъати. Савдогарлик. Тошкентнинг 4 даҳаси ва 12 дарвозаси. Мустақиллик йиллари қурилган маданий - маиший иншоотлар.
Меъморчилик: Хўжа Аламбардор мақбараси. Хўжа Аламбардор (10 - аср) - Моварауннаҳрда исломни илк даъватчиларидан бўлган - Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал - Қаффол ал - Шошийнинг сафдоши аламбардор (байроқдор) шарафига қурилган. Унинг таҳмин қилинган қабри шаҳарнинг эски Бешёғоч қисмида, Камолон дарвозаси ортида бўлиб, зиёратгоҳ мемориал мажмуага асос бўлган. Унинг ер ости чиллахонаси ҳозиргача сақланган. Хўжа Аламбардор мақбараси қабристоннинг марказида жойлашган.
Қаффол Шоший мақбараси. Унинг тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал Қаффол аш - Шоший бўлиб, яшаган даври 10 - асрдир. Тошкентнинг етук олимларидан бири ҳисобланиб, шофиъия (сунийликдаги оқим) мазҳабининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Қуръон, ҳадис, шариат илми билимдони бўлган. Унинг "Одоб ул - қози" ("Қозо одоби") асари машҳурдир. Мақбара халқ тилида Ҳазрати Имом (Ҳастимом) дейилади. У 0,5 граммгача оғирликдаги қулф - калитларни ясаганлиги учун "Ал - Қаффол" ("Қулфчи") нисбати берилган. Унга атаб қурилган дастлабки мақбара сақланиб қолмаган. Гулом Ҳусайн номли меъмор кейинроқ уни қайта қурган. Эшикнинг тепасидаги китоба сақланиб қолган. Мақбаранинг ўртасида каттагина хона бор. 16 - асрда мақбара ёнида Бобохўжа мақбараси ҳам бунёд бўлган.
Шайх Зайниддин бобо Орифон мақбараси. Шайх Зайниддин бобо (13 - аср) асли Бағдод (Ироқ) лик бўлиб, у кишининг оталари Шаҳобиддин Орифон Бағдоднинг энг катта мутассаввуфларидан бири бўлганлар. 1214 - йилда туғилган Зайниддин бобо кейинчалик Тошкентга кўчиб келганлар. Мазкур мақбаранинг чиллахонасида ҳаёт кечириб, тасаввуф тариқатини ривожлантиришга ҳисса қўшганлар. Ривоят қилишларича, у киши Ҳасти Имомда ётган Қаффол Шошийга жуда иҳлосманд бўлган эканлар. Шу боис, ушбу мақбарадан Ҳасти Имомга ер ости йўли бўлган экан. Мақбара соҳибқирон Амир Темур фармони билан қурилган, - дейилади.
Занги ота ҳимматий ёдгорлик мажмуи. Занги ота (13 - аср) нинг асл исмлари Ойхўжа ибн Тож Хўжадир. Занги (арабча сўз) ота дейилишига сабаб, у киши қора танли бўлганлар. Шунинг учун Занги ота нисбати берилган. Туркистон ислом оламида улуғ мутафаккир ва мутасаввуф донишмандлардан ҳисобланадилар. Устозлари Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний), завжалари Анбар отиндир. Ул зот қўй боқиб ўстирганлари учун чўпонларнинг пири, - дейишган. Амир Темур ушбу обидани бунёд этган. Мажмуа дарвозахона, минора, масжид, мадраса, хонақоҳ, шийпон, ҳовуз, Анбар отин мақбараларидан иборат.
Чўпон ота мажмуи. Мазкур мажмуанинг қурилиши Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ (15 - аср). Қўйчивон чўпонлар ҳомийси Чўпон отага атаб қурилган. У масжид, мақбара, ҳужралар, дарвозахонадан иборат.
Шайҳ Ҳованди Тоҳур мажмуи. Мажмуада асосан учта мақбара бор: Шайҳ Ҳованди Тоҳур, Юнусхон, Қалдирғочбий.
Шайҳ Ҳованди Тоҳур мақбараси. Шайҳ 14 - асрда яшаб ўтган диний арбоблардан, илоҳиёт ва тариқат илми намоёндаларидан бири бўлиб, валиуллоҳ даражасига етган. Отаси Шайҳ Умар Боғистонийдир. Хўжа Аҳрор валий уларнинг қариндоши бўлган. Шайҳ мақбараси бир неча бор қурилган ва унча катта бўлмаган. Икки хонадан иборат: биринчи - катта хона 12 қиррали гумбазли зиёратхона; иккинчи - кичик хона 8 қиррали гумбазли гўрхонадир. Мақбарани ёнида иккита чиллахона бўлган. Уларни Хўжа Аҳрор қурдирган, атрофи мозор бўлган. Масжид ҳам бўлган. Мақбара 14 - 15 - аср обидасидир.
Юнусхон мақбараси. Юнусхон Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойнинг наслидан ҳисобланади. 15 - асрда яшаб ўтган. У Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигорхонимнинг отасидир. Яъни, Бобурга бува ҳисобланади. Тошкентнинг 1485 - 1487 - йилларидаги ҳокимидир. Мақбара Юнусхоннинг ўғли Аҳмадхон томонидан қурдирилган. Тархи тўғри тўртбурчак, ўртасида хонақоҳ бўлиб, гумбазли. Залнинг бурчакларида икки қаватли ҳужралар бор. Гумбаз кейинчалик бузилиб кетган.
Қалдирғочбий мақбараси. Мақбара 15 - асрнинг биринчи ярмида бунёд бўлиб, ким томонидан қурдирилганлиги номаълум. Ривоятларга кўра, бу ерга Қалдирғочбий исмли қозоқ шаҳзодалардан ёки бийлардан бири дафн этилган. Кубик шаклидаги мақбара 12 қиррали пирамидалик гумбаз билан ёпилган.
Бароқхон мақбараси. Бароқхон (16 - аср) - шайбонийлар сулоласидаги хон бўлиб, ўз даврида Моварауннаҳрни бошқарган. Унинг номи билан танга пуллар зарб этилган. Ободончилик ишлари қилган. Хусусан, мадраса қурдирган. Ҳозир ушбу бинода Ўзбекистон мусулмонлари диний ишлари идораси жойлашган.
Кўкалдош мадрасаси. Ушбу мадраса 16 - асрга оид бўлиб, уни Тошкент хонларидан бирининг вазири Кўкалдош қурдирган. Муқимий, Фурқат, Ҳамза, Ҳислат каби шоирлар ушбу мадрасада бўлишган, яшашган, илм олишган. Мадраса Ўзбекистон мусулмонлари диний ишлари идораси тасарруфидадир.
Ҳофиз Кўҳакий мадрасаси. Ҳофиз Кўҳакий (16 - аср) - Султон Муҳаммад Ҳофиз Тошкандий тарихчи, ҳуқуқшунос, таржимон бўлиб, Мирзо Улуғбекнинг севимли шогирди Алиқушчининг набирасидир. У Ҳиндистонга 1528 - йили Бобур Мирзо ва 1569 - йили Акбаршоҳ ҳузурига элчи бўлиб борган. Ушбу ном билан мадраса қурдирган ва талабаларга илм ўргатган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, уни қайта тиклашга эришилди. Ҳозир масжид вазифасини ўтамоқда.
Абдулқосим Шайҳ мадрасаси. Абдулқосим (19 - аср) Тошкент шаҳрида маърифатпарварлик ишлари билан ном қозонган бўлиб, илми толибларга бепул илм ўргатган. Ушбу мадраса ҳам унинг томонидан бунёд бўлган. Ҳовлида гир айлана икки қаватли ҳужралар бор. " Ҳонақои Мўйи Муборак" ичидаги равоқли меҳроби тепасида араб тилида "Бу арк каби бинода Расулнинг латиф мўйи бор", - деб ёзилган сўзлар бор.
Мустақиллик йилларида ўзбек халқининг миллий қаҳрамони - Амир Темур ва миллатимиз донишманди - Алишер Навоийга атаб ажойиб ҳайкаллар бунёд этилди.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish