6. 4. Туристнинг ирқи, миллати, жинси, тили, ёши ва дини
Туризм ишида халқаро ва миллий ҳуқуқ меъёрлари бўйича ҳамда кишилар эркинлиги ва туристик хизмат қабул қилиш бўйича турист ирқи, миллати, жинси, ёши, тили ва дини бўйича чегараларга ва тўсиқларга учрамаслиги керак. Барча меъёрлар бўйича - туризм умуинсоний ҳодисадир ва ҳеч ким туризмни амалга оширишда чегараланмаслиги керак. Бу муҳим тамойил 1954 - йилда БМТнинг туризм бўйича конференциясида мустаҳкамланиб қўйилган. Шу тарзда, халқаро меъёрлар бўйича турист учун умуман унинг миллати ёки ирқи муҳим эмас. Муҳими - у фойдаланган туристик ресурсларда қонуний пул тўлаши ва маҳаллий қонунларни бузмаслиги ва ўз вақтида чиқиб кетиши керак.
Туристик миллат
Цивилизациялашган муносабатларда ва меҳмондўстликда 1 - тамойил бу: туризм мақсадларида - турист халқародир.
Турист туризм мақсадларида юридик категория кабидир, у ирқ, миллатга эга эмас ва турист сифатидаги исталган одам, фуқаролик бўйича қатнашади, яъни Ўзбекистондан чиқиб кетган туристик гуруҳга таълуқли. Масалан, рус, бошқир, татар ёки яҳудий Испанияда ўзбек туристлари ҳисобланади. Агар инсон бирор мамлакатга чиқиб кетиб, у ерда 12 ойдан кам муддат туриб ва яқин 12 ой ичида унга қайтмокчи бўлса у ҳам шу мамлакат истиқоматчилари таркибига киритилади. Аммо, халқаро туризм анъаналарига кўра ҳеч қачон жойлаштиришда бир гуруҳ турист ичига бошқа гуруҳни қўйилмайди, бошқа миллатли турист ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Бир неча ҳолатлар учун хизмат кўрсатиш ташкилоти туристнинг одатий ҳуқуқини, одатини, гигиена удумларини, овқатланишини билиш учун унинг миллатини билиши керак. Масалан, илиқ ўлкалар аҳолиси кондиционерларга ўрганиб қолишган, европаликни душсиз, иссиқ сувсиз номерларга қўйиш қийин. Бразилиялик меҳмонхонага келгандан кейин зудлик билан уйига - Бразилияга телефон қилиши ва онасига ёки қариндошига ҳаммаси қандайлигини айтиши керак. Овқатлантиришни ташкил этишда Осиё мамлакатлари аҳолиси учун муоммолар мавжуд, масалан япония ва хитойлик.
Бироқ шунга қарамай, туристик формалликларни амалга ошириш ҳужжатларида, масалан, меҳмонхоналарда жойлашишда, чегарадан ўтишда ва бошқаларда, паспорт эгаси паспортида кўрсатилган миллати талаб қилинади. Баъзи мамлакатлар ирқлар бўйича вақтинчалик мамлакатга ташрифни чегаралашади. Масалан, шундай мисоллар борки, Араб Амирликлари еврейларга ва шу каби паспортида Исроилга борганлигини тасдикловчи белгилар бўлса, киришга рухсат этишмайди.
Покистон, Эрон , Ироқ ва Туркия мамлакатлари фуқаролари учун Швецарияга виза олиш деярли мумкин эмас. Чунки, бу мамлакатлар туристлари кўпинча қайтиб кетишмайди ва қочоқ сифатида қайтиб келишмайди. Туристик ва бошқа визалар бўйича АҚШ энг шавқатсиз сиёсатни олиб бормоқда, бу Россия фуқароларига ҳам таълуқлидир. Бироқ, бу тўғридир, чунки келган туристлар эмиграция қонунчилигини ва режимини бузишади. Хусусан, эмиграция ёки иш топиш мақсадларидадир.
Турист жинси
Туризмда аёл ва эркаклар тенгдир. Аммо амалиётда бундай эмас. Бир қатор мамлакатлар ёлғиз аёлларни эмиграция меъёрлари бўйича ёки жуда шафқатсиз назорат қилади, шу тартиб туристларга ҳам тарқалган.
Жинсий белгилар туристни жойлаштиришда асосий ўрин тутади. Умум қабул қилинган меъёрлар бўйича туристларни жинси бўйича жойлаштиришади, эр - хотин ва оилаларнинг хоҳиши ҳам бунда инобатга олинади. Худди шу тамойил халқаро темир йўл ташишларда қўлланилади. Аёл ва эркак купъелари ташкил этилади, бола 12 ёшдан жинсда фарқи борлиги ҳисобга олинади.
Агар туристик саёҳат кўп жисмоний фаолият талаб қилса, дастурни қатнашувчиларнинг имкониятларидан келиб чиқиб тузиш керак.
Алоҳида ҳолларда юқори жисмоний ҳаракатларни талаб қилувчи туристик саёҳатларни амалга ошириш учун докторларнинг кўриги керак бўлади. Бу хусусан, тур ёки транспортда юришларда қатнашиш тўғридан - тўғри таъқиқланган ёки тавсия этилмаган ҳомиладор аёлларга таълуқлидир. Албатта, кекса кишилар учун чегараловлар мавжуд, масалан, суғурта компанияларининг кўп қисми 70 ёшдан ошган қарияларни суғурта қилишмайди.
Туристик зиёрат объекти сифатида туристлар зиёрати учун очиқ бўлган эркаклар ибодатхоналари аёл бўлган туристлар учун ёки чекланган ёки умуман таъқиқланган, шунга ўхшаш эркак туристлар учун аёллар черковига зиёрат қилишда чекловлар мавжуд. Кийимлар кийиш талаби, туристларнинг ўзининг тутиши, овқатланиши, диний - маданий маросимларни амалага оширишда диний чекловлар назарда тутилади. Масалан, Эронни зиёрат этишга борган Европа аёлларини хулқи ва кийимиларига талаблар шунчалар каттаки, туристлар ўзларини туризмни амалга оширмаётгандек ҳис этишади. Туристларнинг хулқи худога ишонувчиларининг ҳис - туйғулари ва диний маросимларини камситмаслиги керак. Бу асосан, аёлларга нисбатан чекловлар қаттиқ ҳисобланган ислом мамлакатлари ва маданий объктлари зиёратида муҳимдир. Австралия ва Араб Амирликларига ёлғиз туристик саёҳатга чиққан ёш аёлларга чекловлар мавжуд. Буларнинг кўп қисми ноқонуний эмиграцияни вужудга келтиради.
Ёш
Ёш ҳам баъзи белгиларга кўра туристик саёҳат учун тўсиқ бўлиб хизмат қилиши мумкин. Одатда 70 ёшдан ошганлар медицина суғуртасига таълуқли бўлмайди ёки бундай суғурта жуда қиммат туради. Маълумки, фаол ҳаракат усулларини ва юқори жисмоний ҳаракатни талаб қилувчи турлар қари кишиларга тавсия этилмайди ёки умуман таъқиқланади. Аммо, шуғулланган мутахассислар ва спорт усталари, масалан, альпинистлар юқори ёшларда ҳам жисмоний ҳаракатларни талаб этувчи саёҳат ва сайрларда иштирок этишади. Масалан, 1998 - йили алъпинизм ветеранлари гуруҳи навбатдаги анъанавий Элбурсга чиқишни амалга оширишди. Иштирок этганларнинг ёшлари деярли 70, ҳатто ундан ҳам юқори эди.
Туризм мақсадлари ва статистикаси учун қуйидаги ёш тоифалари ажратилади:
0 - 2 ёш - инфант
3 - 12 ёш - бола
14 - 18 ёш - мактаб ўқувчиси
18 - 25 ёш - ўсмир
18 - 25/26/28 - студент
26 - 44 ёш - катта
45 - 64 ёш - катта
65 ёш ва ундан катта - нафақахўр
Баъзи мамлакатларда студентлар тоифасига фақат кундузги олий ўқув юртлари бўлимлари қатнашувчилари киради.
Ёш туризмни режалаштиришда, туризм тури ва усулларининг фаоллигини баҳолашда ва саёҳат қилувчининг иқтисодий мустақиллиги ва эркинлигини характерловчи иқтисодий категория сифатида керакдир. Инфант ва ёши кичик болалар оила таркибида саёҳат қилишади, улар қарор қабул қилишда ва иқтисодий тарафдан мустақил эмас. Мактаб ўқувчилари ҳам оила таркибида, ҳам туристик гуруҳ таркибида саёҳат кила оладилар, бироқ чегеранланган иқтисодий мустақилликка эга бўладилар. Ота - онасиз саёҳат қилинганда олиб бориб келувчи шахс (туристик гуруҳ раҳбари)га ишонч билдиришлари керак. Олиб бориб келувчи шахс синф гуруҳи раҳбарлари ёки ўқитувчиси бўлиши мумкин.
Ўсмирлар пулдорлар синфи ҳисобланмайди, аммо қарор қабул қилишида мустақил ва саёҳатни амалга оширишда фаолдир. Ўттиз ёшдан катта одамлар оила билан ёки болалари билан саёҳатни амалга оширишади. Ўрта ва катта ёшдаги туристлар иқтисодий эркин ва фаолдир, кўпинча болаларсиз дам олишади.
Тил
Маҳаллий тилни билиш туристнинг шахсий иши ҳисобланади. Ҳеч ким уни билишга, ўрганишга мажбурламайди. Шунинг учун туристик хизматлар таркибига зарур бўлганда гид - таржимон хизматлари, шунингдек, турли юзага келувчи муаммоларни ҳал этувчи туристик гуруҳни етакловчи (турлидер, гуруҳ бошлиги, гид - таржимон) хизматини киритиш керак. Тур қоида бўйича, агар унинг таркибига бошқа тилга ўтказиш хизматлари кўрсатилмаган бўлса, аниқ бир тилда амалга оширилади. Россия ва Ўзбекистон туристик гуруҳлари учун одатда хорижий давлатларда рус тилида экскурсиялар олиб борилади. Туристик марказларда изоҳловчи ахборот ёзувлари, кўрсаткич ва табличкалар, буклет ва йўл кўрсатувчи ашёлар, туристларнинг миқдорига боғлиқ равишда турли тилларда сотилади. Ҳозирда Россия туристлари доимий зиёратчиларга айланган ва улар учун рус тилидаги ахборот ашёлари тарқатилган. Ўзбекистон туристлари учун ҳам асосан рус тилида тарқатилади.
Дин
Шуни айтишимиз керакки, туристик аҳамиятдаги объектларнинг 90 % ёки дин, ёки маданият билан боғлиқдир. Улар ҳозирда ўзининг ўрнига эга, ёки ўз мазмунини йўқотган, ёки унитилган. Булар маданий - тарихий бойликлар ва умуминсоний мерослардир. Масалан, Парижда христианликка таълуқли туристик объектлар 45 % дан юқори. Қандайдир диний конфессияга таълуқли бўлиши туризмни амалага оширишда тўсиқ бўлолмайди. Турист қонунлар билан танишган ҳамда қонун ва одатларни ҳурмат қилиши керак. Бу ҳолат уни бирор маросимни бажаришга, у ёки бу дин ёки маданиятни агар туристнинг мақсади - хоҳиши бўлмаса мажбурламайди. Агар диний қарашлар бўйича бошқа динни ҳурмат қилишга руҳий кучи етмаса, унда турист ўша жойни ёки мамлакатни зиёрат қилишни рад этиши керак.
Халқаро меъёрлар бўйича турист қаршилиқсиз диний маросимларни ва ибодатларни амалага ошириш ҳуқуқига эга, бироқ, бу туристларга ҳалакат бермаслиги ва меҳмонхона ҳамда бошқа жамоат жойларида бўлиш қоидаларини ва маҳаллий одатларни бузмаслиги керак. Масалан, йирик халқаро аэропортларда камида уч конфессия вакилларига хизмат қила оладиган диний маросимларни - ибодатларни бажариши учун мўлжалланган махсус жойлар мавжуд.
Одатда черковлар, ибодатхоналар ва бошқа объектлар туристлар зиёрати учун қулайдир, уларга эгалик қилувчи жамият ва секталар туристларни улар бундай зиёратларга тўлов амалга оширганлари учун иқтисодий тасаввурларидан келиб чиқиб, жон деб қўйишади. Улар зиёратчиларга мавжуд қоидалар ўрнатишади, хусусан кийим борасида, тартиб борасида, суратга олиш бўйича, ўз экскурция олиб борувчисини таклиф этиш бўйича.
Ислом мамлакатларида хорижий туристларга диний қонун - қоидаларга мувофиқ жуда катта талаблар қўйилади. Араб Амирликларида жамоат жойларида маст ҳолда бўлиш, яланғоч ёки очиқ чўмилиши, кийимлари билан чўмилиши таъқиқланади, бошқа чекловлар ҳам мавжуд. Қоидани бузганлар қамоққа қамалади, жарима ундирилади ва ҳаттоки калтакланади.
Диний чекловлар овқат турларига ҳам кўйилган. Диний чекловларга кўра, мусулмонлар ва яҳудийлар чўчқа гўшти ва у аралашган маҳсулотларни истеъмол қилишмайди. Динига қаттиқ амал қилган яҳудийлар диний қоида ва удумларга риоя қилиб тайёрланган махсус таомларни талаб қилишади. Нафақат таом турлари, ҳатто, кўнгил очиш турларини чегаралайдиган тўсиқлар ва даврлар ўрнатишади. Буларнинг ҳаммаси аҳолининг алоҳида гуруҳлари учун туристик маҳсулотни лойиҳалаштиришда ҳисобга олиниши керак. Айтиб ўтиш керакки, кўп миллатлар чўчқа гўштини истеъмол қилишни исташади, буни ҳам инобатга олиб қўйиш керак.
Диний парҳез (тоза) таомлар алоҳида баҳога ва олдиндан келишилган асосда таъминланади. Ҳамма умумий овқатланиш ташкилотлари ҳам бундай тур таомларини таъминлай олишмайди. Агар бу талабларни ҳисобга олган ҳолда бутун гуруҳ ташкил этилса, парҳез таомлар тайёрловчи мусулмон ва яҳудийлар учун махсус ресторанлар очишга тўғри келади. Билиб олиш керакки, яҳудийнинг столига бир вақтнинг ўзида гўшт ва сут маҳсулотларини ёки уларнинг аралашмасини қўйиб бўлмайди. Туристик саёҳатни ташкил этишдаги бундай талаблар жиддий тўсиқлар бўлиб хизмат қилиши ёки турнинг ва овқатлантириш хизматининг қиммат бўлиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Хулоса
Турист туризмнинг юрагидир, у бўлмаса туризм ҳам бўлмайди. Шу боис, туристларни кўпроқ жалб қилиш ҳамон долзарб масала ҳисобланади. Туристларни излаб топиш, уларнинг ҳис - туйғуларини ўрганиш, керакли шарт -шароитларни яратиб бериш, ҳордиқларини кўнгилдагидек ташкил этиш - буларнинг бари бир мақсадга қаратилиши керак. Туристнинг ирқи, миллати, жинси, ёши, тили ва дини ўрганилиб қаралиши лозим. Унинг ҳуқуқлари, бурчлари ва эркинликлари ҳақида ҳам пухта билимга эга бўлиш шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |