6. 3. Туристнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикасининг 1999 - йил 20 - августда қабул қилинган "Туризм тўғрисида"ги Қонунининг 14 -моддаси "Туристнинг ҳуқуқлари", - деб номланиб, у қуйидаги тарзда баён қилинади: турист - шартномада назарда тутилган туристик хизматлар мажмуидан тўла фойдалниш, саёҳатга таълуқли тўлиқ ва ишончли ахборот олиш, шахсий хавфсизлик, ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, шунингдек, ўз мол - мулкининг асралиши, шошилинч тиббий ёрдам олиш, шартнома бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда моддий зарарнинг тўланиши, шунингдек, маьнавий зиённинг ўрни қопланиши, агар турнинг умумий қиймати ошиши унинг шартлашилган қийматидан ортиб кетса, шунингдек, форс - мажор ҳолатлари рўй берган тақдирда туристик фаолият субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қопламасдан шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
15 - модда "Туристнинг мажбуриятлари", - деб номланиб, у қуйидаги тарзда баён қилинади: турист - шартнома шартларига, божхона ва чегара назрати қоидаларига, борилган мамлакатнинг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши шарт.
Ҳаракат эркинлиги - туризмни аниқловчи муҳим омилдир, у саёҳатларда қатнашиши учун туризмнинг гармоник ривожланиши ва индивидуал юксалиши учун муҳимдир.
Ҳукумат миллий қонунчиликда туристик чегара ва божхона муаммоларини енгиллаштириши муҳим аҳамиятга эга. Виза олишдаги қийинчиликлар, чегарадан ўтиш қийинчиликлари мураккаб божхона ва бошқа жараёнлар туризм ривожига тўсқинлик қилади. Бошқа тарафдан туристларни жалб этишни хоҳловчи мамлакатда соддалаштирилган чегаравий режим қўлланилади, масалан, виза россияликлар учун Миср, Туркия, Кипр, Араб Амирликлари каби қатор бошқа мамлакатларга визасиз режим ёки ташриф аэропорти жойида виза тўғрилаш режими ўрнатилган. АҚШ 26 мамлакат фуқароларидан виза тўғрилашни талаб қилмайди. Ҳозирда рус туристлари жалб этувчи контингент ҳисобланади, чунки улар бошқа мамлакатларга нисбатан 3 баробар кўп ҳаражат қиладилар. Бироқ, агар биз ноқонуний эмиграция учун туристик визалардан фойдаланишни кўрадиган бўлсак, туристларга виза бериш хайратланарлидир. 1998 - йил сентябрда туризм каналлари бўйича ноқонуний эмиграция учун Швейцария Россия туристларга виза бериш тартибини мураккаблаштирди.
Туристик проспектларни кузатиб кўрамизки схемаларда қизил белги билан кўрсатилган ҳудудлар ҳарбий объектлар ҳисобланади, туристларга зиёрат таъқиқланади. Бошқа мамлакатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам туристларга саёҳат таъқиқланган ҳудудларни аниқловчи меъёрий ҳужжатлар мавжуд. Агар керак бўлса, туристик фирма вакиллари мутасадди ташкилотлардан маслаҳат, қонун - қоидаларни олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |