Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари



Download 1,47 Mb.
bet26/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

6. 2. Туристнинг мақсадлари

Кишиларнинг узоқ вақт пул йиғиб, кейин қисқа вақтга уйидан саргузашт излаб кетиши ва иқтисод қилиб йиққан пулларини оз кунлар ичида кўнгилочар тадбирларга ва дам олишга сарфлаши учун унга қандайдир кучли ундовчи сабаб керак. Туризмнинг хорижий туристларни ўзига жалб қилувчи сабабларини кўриб чиқамиз. Экспертлар энг асосий сабаблар қаторига қуйидагиларни киритадилар:


а) янги маданият ва турмуш тарзи, янгича таом турлари ва анъаналари билан танишиш ва уларни ўрганиш;

  • б) кўнгилхушликлар, тунги ҳаёт билан танишиш, сифатли ресторан, дансинглар ва бошқа кўнгилочар муассасаларга
    бориш имконияти;

  • в) озроқ вақт бошқача ҳаёт кечириш, ўйин - кулгига берилиш, узоқ вақт тежамкорлик билан тўпланган пулларни эркин сарфлаш имконияти, оз бўлсада, ўзини бошқачароқ, юксакроқ инсон сифатида ҳис этиш истаги, умумий вазиятни ўзгартириш, зўриқишдан ҳалос бўлиш, дам олиш;

г) театрлар, томошалар, фестиваллар, карнавалларга бориш, янги танишлар орттириш, қизиқарли кишилар билан мулоқотда бўлиш, мазкур мамлакатда иш юритиш учун имкониятларни ўрганиш, шоппинг мақсадлар;
д) эсдалик совғаларини ҳарид қилиш;
е) денгиз бўйида дам олиш, спорт;
ж) қишки спорт ва дам;
з) даволаниш, соғломлаштириш мақсадлари;
и) диний мақсадлар, зиёрат;
к) яқинлар ва дўстлар билан учрашув.
Турли мамлакат туристлари учун мазкур сабаблар турлича нисбий кўрсаткичга эга. Таажжубки, туристлар одатда битта агентликнинг хизматларидан фойдаланадилар. Агар биринчи гал улар тўланган маблағга яраша саёҳатдан, кўрсатилган хизматлардан қониқиш ҳосил қилган бўлса, кейин ҳам улар айнан шу агентлик ёки туризм компаниясига мурожаат этадилар, албатта, агар компания туристик сафар йўналишида уларнинг хоҳиш - истакларини тўлиқ қондира олса. Айнан шу сабабга кўра, йирик компаниялар ҳар йили янги йўналишларни ишлаб чиқмоқдалар. Бу етарли даражада мижозларнинг доимийлиги ва агентликнинг уларга бирорта янгилиқ таклиф қилиши, мижозларни йўқотмаслик истаги билан изоҳланади. Масалан, немис маркетологлари туризм маҳсулотига бўлган талабни ўрганиб, муҳим хулосаларга ҳам келдилар. Яъни, немис туристлари ўзларининг доимий агентлигига мурожаат этганда, улар айниқса қуйидагиларга эътибор берар эканлар:
а) қаерга саёҳат қилиш афзал ва дам олишни қандай ташкил этиш маъқул, - деган саволга жўнли маслаҳат бера оладиган малакали экспертларнинг мавжудлиги - 68%;
б) агентликнинг манзили - 51%;
в) фирма офисидаги ёқимли муҳит -51%;
г) сифатли хизмат кўрсатиш - 46%;
д) мақбул нарҳлар - 42%;
е) таклиф этилаётган хизматлар ва турларнинг кўплиги - 42%
Аммо, ҳар қандай турист ҳам туризм фирмасининг ишончлилигини биринчи ўринга қўяди. Туристлар берадиган анъанавий савол: "Туризм фирмаси ишончлими, алданмаслик учун қаерга мурожаат этиш керак?". Бу масала ҳаммани ташвишга солади. Дам олишга маблағ йиғишнинг машаққати жуда юқори, шу сабабли табиийки, одамлар сифатсиз хизмат кўрсатилишидан, туризмдан кутилган таъсурот олмаслигидан доимо ҳавотирда бўладилар.
Туризм соҳасидаги чигаллашиб кетган муносабатларнинг асосий субъекти бўлмиш турист учун ҳам, фойда олишни кўзлайдиган ташкилотчилар учун ҳам асосий мақсад - туристнинг мириқиб дам олиши, шунингдек, билимларини орттиришидир.
Статистика идоралари бу мақсадларни алоҳида бўлимга ажратиб, унга қуйидагиларни киритадилар: бўш вақт, рекреация, дам олиш - диққатга сазовор жойларни томоша қилиш, спорт ва маданий тамоша тадбирларига бориш ва уларда иштирок этиш, спорт билан шуғулланиш, пиёда ва альпинистик сафарга чиқиш, соҳилда дам олиш, дўконларга бориш ва товар ҳарид қилиш, қимор ўйинлари, ҳарбийлар учун дам олиш ва рекреация, мактаб ўқувчилари ва ёшлар учун ёзги оромгоҳлар, асал ойлари ва бошқалар.
Ҳордиқ чиқариш ва дам олиш - инсоннинг табиий эҳтиёжи бўлиб, жисмоний ва руҳий кучини тиклашга, узоқ вақт ишлаш оқибатида пайдо бўлган зўриқишдан ҳолос бўлишга ёрдам беради. Одатда нормал ишлайдиган киши бир йилда бир ҳафтадан бёш ҳафтагача (масалан, Буюк Британияда) дам олади. Баъзи мамлакатларда, масалан, Хитойда таътилнинг ижтимоий - ҳуқуқий институти ҳам, аксарият маҳаллий халқ учун туризмнинг ўзи ҳам йўқ. Маълум тоифа кишилар, масалан, фермерлик билан шуғулланувчилар учун дам олиш мақсадларида ҳақ тўланадиган режали йиллик таътил белгиланмаган. Чунки, бошқа сабабларни бир четга қўйсак, сигир фермерга таътилга чиқиш имконини бермайди, чунки уни ҳар куни соғиш керак. Туризмнинг ҳар бир иштирокчиси, яъни турист ўзи учун жисмоний, маънавий, иқтисодий, сиёсий жиҳатдан ва имкониятлари доирасида энг қулай ва мақбул бўлган дам олиш турини танлайди.
Соғломлшатириш ва даволаниш мақсадлари аҳамияти бўйича иккинчи ўринда туради: курорт, пансионат, санаторий, даволаш - соғломлаштириш муассасаларида дам олиш, саломатликка фойда бўладиган саёҳатга чиқиш, даволовчи сувлардан фойдаланиш, даволашнинг бошқа турлари. Айтиш жоизки, дам олишнинг ўзи саломатликка ижобий таъсир кўрсатади ва шунинг учун дам олишнинг бундай тақсимланиши шартлидир.
Кейинги ўринда касбий - хизмат мақсадлари туради: хизмат сафаридаги мутахассислар, масалан, ускуналарни йиғиш ва ўрнатиш учун юборилган хизматчилар, йиғилиш, мажлис, анжуман, конгресс ва қурултойларда, савдо ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этувчилар, корхона ходимлари учун рағбатлантирувчи сафарлар (инсентив туризм), маъруза ва концертларда қатнашувчилар, туризм сафарлари дастурларини тайёрлаш (реклама турлари), жойлаштириш ва транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш, гид вазифасида ва туризм соҳасидаги бошқа касбларда ишлаш, профессионал спорт тадбирларида иштирок этиш, пуллик таълим, ўқув ва тадқиқот фаолияти, қариндош ва дўстларникига меҳмонга бориш, ватанини зиёрат қилиш, дафн маросимларида қатнашиш, ногиронларни парваришлаш, диний мақсаддаги зиёрат сафари ва диний маросимларда иштирок этиш.
Бошқа мақсадлар: йўловчи, ҳаво ва сув кемалари экипажи фаолияти, транзит сафарлар ва бошқалар. Мазкур мақсадларга эришилса, туризмдан кўзланган мақсад, яъни фойда олиш учун имконият туғилади. Туризм хизматларини ташкил этиш ва кўрсатиш борасида бажарилган машаққатли меҳнат ўзини оқлайди.
Турли мамлакатлар туризмнинг қайси тури кўпроқ ривожланганига қараб у ёки бу тоифага киритилади, улар статистикада кўрсатилади ёки кўрсатилмайди. Масалан, Санкт - Петербургда йирик порт шаҳри сифатида денгиз сафари туризми муҳим ўрин тутади (денгиз туристларининг сони мавсум ва минтақадаги вазиятга қараб 150 - 250 минг атрофида). Халқаро туризмнинг барча қонунларига кўра денгиз туристлари экскурсантлар тоифасига киритилсада, улар турист сифатида ҳисобга олинади ва статистик ҳисоботда алоҳида бўлимга ажратилади. Бир кунда 21 % россиялик туристлар Финляндияга товар ҳарид қилгани чегара яқинидаги савдо марказларига ташриф буюрадилар. Вақт кўрсаткичлари бўйича улар мамлакатга бир неча соатга ҳаридор сифатида кириб келган экскурсантлардир. Аммо, уларнинг мазкур минтақа иқтисодиётига қўшган иқтисодий ҳиссаси шундай каттаки, бу минтақа маъмурияти уларни бажонидил туристлар тоифасига киритади. Бу ҳар томонлама қулайдир, унинг минтақа иқтисодиётидаги салмоқли улуши мамлакатдаги туризмнинг самарадорлиги кўрсаткичини ҳам орттиради, туризм соҳасини давлат даражасига кўтаради.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish