Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


Махсус ва ижтимоий туризмнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,47 Mb.
bet23/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

5. 3. Махсус ва ижтимоий туризмнинг ўзига хос хусусиятлари

Ижтимоий туризм - бу давлат ёки бошқа жамоат ташкилотлари томонидан моддий ва маънавий таъминлаб туриладиган туризмдир. Бунда дотациялар, енгилликлар ва рағбатлантирувчи имтиёзлар нафақат қонун ва нодавлат жамғармалари белгилаган шахслар ва туристлар категориясига, шунингдек, шу турдаги туристик ташкилотчиларга ҳам берилади. Энг кенг тарқалган турларга болалар ва ёшлар туризми киради. Улар туризмда алоҳида саёҳат турларини ташкил этади.
Ёшлар ва болалар туризми - одатда мактаб ўқувчиларига таълим бериш мақсадида қўшимча маълумотларни олиш учун уюштирилади (гербарий йиғиш, ўз ўлкасини ўрганиш ва бошқалар). Асосий ўрин ўқувчи ва ўсмирлар орасидаги мулоқотни эгаллайди. Болалар ва ўсмирлар туризми махсус эътибор ва қобилият талаб этади. Ташкилотчилар яхши педагогик тайёргарликка эга бўлиши керак. Бундай туризм ижтимоий туризм асосида ташкил этилиб, дотация ва чегирмалар билан кенг таъминланади. Масалан, халқаро студентлар билети - ISIC, EU ўсмирларга арзонлаштириш ҳуқуқини беради.
Ёшлар учун туризм бу - юксак даражада тараққий топган жамиятнинг ҳаёт мазмунидир. Бунга 25 ёшгача ва оила қурмаган шахслар киради. Туризм уларга ҳаётда тўғри йўл танлашга ва ҳаётий тамойилларни шакллантиришга ёрдам беради. Кундузги таълим тизимида ўқийдиган ва 25 ёшгача бўлган ёшларга дунёнинг барча жойларида амал қиладиган имтиёзли таърифлар мавжуд. Бу имтиёзлар ҳар - хил транспорт турларига, махсус ёшлар ётокхоналарида яшашга, музейларни, паркларни, кўргазмаларни томоша қилиш учун берилади. Энг асосийси шуки, нархларда чегирмалар берилади. Баъзи ҳолларда турист ота - онасига қўнғироқ қилиши мумкин. Ёш туристлар ўқитувчи - кузатувчи ёки махсус шу соҳада ишловчи мутахассис томонидан саёҳатга олиб чиқилади. Кўп ҳолларда талабалар 3 - 5 киши бўлиб бирлашишади ва мустақил равишда шаҳарга ёки хорижий давлатга саёҳат қилади. Бунда талабалардан бири, ёки ўз ўқитувчиси саёҳатга олиб борувчи бўлиб иштирок этади. Шунингдек, бунда саёҳат олиб борувчи шахсга ҳам чегирмалар берилади.
Бундай туризмга имтиёз яратувчи ташкилотлар - Халқаро ёшлар ташкилоти, Халқаро ёшлар туризми федерацияси (Federation of international youth travel organization) дир. Бу федерация 1951 - йилда ташкил топган бўлиб, асосий қўмитаси Копенгагенда жойлашган ва ЮНЕСКО раҳбарлигида иш олиб боради.
Хостел - ётоқхона сифатидаги, арзон ёшлар меҳмонхонасидир. У одатда каридор системасида бўлиб, умумий ҳожатхона, ювиниш хоналари, ўз музлатгичларига, микротўлқинли печларга эга бўлган ошхоналарга, умумий телевизорга эга бўлган дам олиш хоналари ва таксафонларга эга бўлади. Овқатланиш кафе ёки ошхонада ташкил этилади. Хостеллар хоналари 2 кишилиқдан 6 кишиликкача (баъзи ҳолларда кўпроқ) бўлади. Хостеллар кам қулай бўлсада, лекин доим тозадир. Нисбатан ёшроқ туристлар яшайдиган хостеллар шовқинлироқ бўлади, ёшлар тез - тез шўхлик қилишади ва бу ярим кечагача чўзилиши мумкин. Шунга қарамасдан кўпгина ёш бўлмаган туристлар ҳам хостелларда яшашади. Улар ёшлар ҳаётига кўникиб қолишган ва бунда хостеллар арзон хизмати ҳам роль ўйнайди. Шундай хостеллар борки, у ерда туристнинг ўзига тегишли бўлган ўрин - жой чойшабларидан фойдаланиш мумкин. Кўп хостеллар кундузи тозалаш учун ёпиб кўйилади, бу пайтда туристлар юки ва буюмлари махсус хоналарда сақланади.
Хостеллар хизматига: чойшабларни ювиш, чегирмаларга эга бўлган музей, театр, кинотеатр, автобус, поезд чипталарини сотиш ва умумий экскурсия ташкил этиш, интернет хизмати кабилар киради.
Хостеллар бутун дунё бўйлаб тарқалган, лекин улар Европада оммалашган. Катта шаҳарларда бир нечта хостеллар фаолият олиб боради, ёзда улар сони кўпайиб студентлар ётоқхоналари сифатида фойдаланилади. Хостеллар шаҳар марказларидан узоқ бўлмаган темир йўл ва автобус вокзаллари яқинида жойлашади.
Студентлар учун хостеллар дейилганда, унда фақат талабалар яшаши мумкин,- деган хулоса келиб чиқмайди. Бу хостелларда катта ёшдаги туристлар ҳам жойлашиши мумкин. Скандинавия мамлакатларида хостелларга жойлашиш учун "Халқаро хостеллар уюшмаси" аъзолик карточкаси бўлиши керак. Халқаро ва миллий студент йўлланмалари билан ҳамма хостелларда катта чегирмага эга бўлган меҳмонхона ва овқатланиш хизматларига эга бўлиш мумкин. Хостеллар йирик меҳмонхоналар тармоғига қўшилган ва улар Европанинг ҳар бир катта шаҳарларида бўлиб, улар томонидан хостеллар каталогларини чоп этиш ва жойларни банд этиш хизмати ташкил қилинган.

  • Ёшлар хостелларининг пайдо бўлиши ХХ асрнинг бошларида Германияда вужудга келган. 1901 - йилда "Кўчманчи қушлар" ("wonder - vogel") жамияти ташкил топди ва бунда бошқалар ҳаётини ўрганиш мақсадида узоқ муддатли пиёда саёҳат қилишни ҳоҳлаган шахслар иштирок этишган.Улар алломаларнинг халқ оғзаки ижодиётини ва халқ рақсларини ўрганишган. 1910 - йилда ушбу жамият ташаббуси билан махсус хостел очилди. Бу оддий ва арзон ёшлар тунаш жойи деган маънони англатган. Хостелларни ташкил қилиш ғояси тез тарқалди ва улар нафақат Германияда, балки бошқа давлатларда, жумладан, Нидерландия, Швейцария каби Европанинг бошқа давлатларида пайдо бўла бошлади. Биринчи жаҳон уруши хостеллар барпо этилиши жараёнига таъсир этди, лекин ундан олдин 1930 - йилда Англияда биринчи хостеллар уюшмаси, 1932 - йилда Халқаро хостеллар федерацияси ташкил топди. Ёшлар хостеллари уюшмаси бу - ёш туристларни меҳмонхоналар, ётоқхоналар ва турбазаларга ўртамиёна нархларда жойлаштириш фаолиятини олиб борувчи ташкилотдир. Уюшма дунёдаги 5500 дан ортиқ хостелларни ўз ичига олади. Австралияда уюшма тизимида 140 хостел мавжуд. Бугунги кунда федерацияга 70 та мамлакат аъзо. 1934 - йилда АҚШда ҳам хостеллар уюшмаси ташкил топди.

Россия ёшлар хостеллари уюшмаси 1992 - йилда ташкил топди. Уюшма маркази Санкт - Петербургда жойлашган бўлиб, у ўз ичига 7 та хостелни олади. Уюшма 1993 - йилдан бошлаб Халқаро хостеллар федерацияси (IYHF) аъзоси ҳисобланади. Ҳозирги кунда Россияда IYHF ва RYHA аъзолари учун чегирмаларга эга бўлган хостел карточкаларини (RUHA card) жорий этиш давом этмоқда. Бу карточкалар дунёнинг 3500 хостелларида чегирма олиш ҳуқуқини беради.
Россия ёшлар хостеллари уюшмасига қарашли Санкт - Петербург халкаро студентлар туризми хостели бор. Бу меҳмонхона 1991 - йилда ташкил топган бўлиб, у Москва вокзали ва Невск проспектидан узоқда бўлмаган шаҳар марказида жойлашган. У Россиядаги биринчи хостел номини олиб, Россия хостеллар уюшмасига аъзо. Меҳмонхонада 56 та жой бўлиб, улар 2 ва 5 кишилиқ хоналардан иборат. Хостел туристик гуруҳларга арзон хизмат кўрсатади ва ҳар бир қаватдаги душлар, ювиниш хоналари, ҳожатхоналардан ташқари интернет кафелар хизмати мавжуд. Яшаш тўлови 12 АҚШ долларидан 15 АҚШ долларигача. Хона нархига нонушта ҳам киради. Хостелда "Симбад травел" туризм идораси хизмат кўрсатади ва бу идорада 77 та мамлакатдаги 5500 та хостелларда жойларни банд қилиш мумкин. Булардан ташқари, визалар очиш, махсус чегирмаларга эга бўлган авиачипталар сотиш йўлга қўйилган.
International student idenity card (ISIC)
Дунёнинг исталган жойига саёҳат қилиш учун кенг имкониятлар яратиб берадиган махсус студентлар ва ёшлар учун карточкалар (ISIC, GO 25) мавжуд. ISIC - бу халқаро студентлар гувоҳномасидир. Карточка (INTERNATIONAL YOUTH TRAVEL CARD (GO 25) студентлардан ташқари 25 ёшгача бўлган ёшларга ҳам берилиши мумкин. Ёшларни олиб борадиган ўқитувчиларга карточкалар берилади (INTERNATIONAL TEACHER IDENITY CARD (ITIC). Бу карточкаларга эга бўлганларга ҳар - хил имтиёзлар ва чегирмалар берилади. Масалан, хостелларга жойлашиш ва уларда овқатланиш, транспортларда юриш учун махсус чипталар (STA ёки KILBOY). ISIC карточкаларига эга бўлган ёшларга салбий вазиятларда тиббий, молиявий ва бошқа ёрдамлар берилади.
ISIConnect.
ISIConnect - бу ISIC карточкаси ёрдамида алоқа хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи карточка. Бу карточка орқали телефон, телефакс, электрон почта орқали бепул ёки арзон баҳоларда фойдаланиш мумкин.
Ёшлар учун автобус хизмати
Европага саёҳат қилувчилар учун энг қулай транспорт воситалари автобус йўналишларидир. Улардан бири ЕВРОЛАЙНС йўналиши бўлиб, Европанинг 30 та катта шаҳарларини боғлаб туради ва ҳар бир шаҳардан деярли ҳар куни, катта шаҳарларда кунига 5 мартагача автобус йўналишлари қатнайди. Турист автобус йўналишларини ўзи танлайди, масалан, 2 соатдан кейин сиз Амстердамда бўлишингиз керак, агар ҳаво бузилиши кўрилса, сиз қуёшли Испанияга саёҳат қилишингиз мумкин. ЕВРОЛАЙНС чипталарини 309 кунга ёки 60 кунга олиш мумкин бўлиб, унинг нархини чиптанинг амал қилиш муддати белгилаб беради. Саёҳат қилиш учун жойларни бир сутка давомида ЕВРОЛАЙНС идораларида банд қилиш мумкин. Туризм энг авжига чиққан пайтда жойларни эртароқ банд қилиш лозим. Жойни банд килгач, сизга махсус купон берилади. Бу купон сиз автобусга чиқаётган пайтингизда кўрсатилади. Биринчи автобус йўналишини сиз чипта сотиб олаётган пайтингизда банд қилишингиз мумкин.
Саёҳат қилаётган пайтда чипталарни ва пулларни хавфсиз жойларга қўйиш тақазо этилади. Йўқолган ЕВРОЛАЙНС чипталари ва пуллари тўланмайди. Сотилган ЕВРОЛАЙНС чипталари қайтиб олинмайди.
Contici системаси бўйича Европа бўйлаб асосий саёҳатлар
Контики - бу дунё бўйлаб автобусда саёҳат қилиш тизими бўлиб, унда 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган шахслар саёҳат қилишлари мумкин. Туристлар ҳамма шароитларга эга бўлган махсус автобусларда саёҳат қилишади ва уларга малакали менежерлар ёлланади. Туристлар ўз саёҳатларини 50 кунгача давом эттиришлари мумкин. Бошқа томондан қараганда Контики тизими бир неча кунлик турларни таклиф этади. Бу студентларни имтихондан кейин саёҳат қилиш имкониятини яратиб беради.
Контики ва Евролайнс автобус йўналишларини банд қилиш тўловларини тўлаш "Симбад травел" туризм агентлиги томонидан амалга оширилади.
Дунёнинг исталган бурчагига студент чегирмаларига эга бўлган авиачипталар
Дунё бўйлаб саёҳат қилиш самолётларда бошқа транспорт воситаларига қараганда анча қулайдир. Самолёт учиш тезлиги, қулайлиги, ички хизматлари студентлар учун қимматга тушиши мумкин. Шу сабабли, ёшлар ва студентлар уюшмаси бу муаммони ечишнинг чегирма йўлидан фойдаланишни жорий этмоқда. Шарқ авиакомпаниялари студентлар ва ёшларнинг ички ва ташқи авиарейслари учун ҳар - хил турдаги имтиёзларни яратиб берган. Булардан ташқари, авиарейсларда жойларни банд қилиш ва почта орқали авиачипталар сотиб олиш хизматлари яратиб берилган. Студентлар чегирмасига эга бўлган авиачипталар ISIC ёки GO 25 карточкалари орқали сотилади.
Ижтимоий туризм яна ногиронларга ва қарияларга, нафақахўр ва шу каби тоифалардаги ижтимоий енгиллик ва имтиёзларга эга бўлганларга ҳам мўлжалланган.
Тузилиши жиҳатидан нотижорат ёки тижорат йўналишли туризм ҳам мавжуд: нотижорат туризм - ўз маъносига кўра дам олиш, кўнгилхушлик ва хушчақчақлик учун уюштирилади; тижорат ва ишбилармонлик туризми - мақсади кичик ҳажмдаги буюмларни улгуржи сотиб олишдан иборат. Тадбиркорлик мақсадидаги туризм - саёҳатнинг кенг тарқалган тури бўлиб, бизнес хизмат кўрсатиш билан туристик фирмаларга анчагина фойда келтиради. Уларнинг кўпчилиги одатда расмий идоралар вакилларидир. Ишчи сафарлари билан бошқа ҳудуд ёки давлатларга борувчилар, тадбиркорлар - нотижорат ташкилотлари вакиллари бўлиб, улар business travellers тоифасига киради. Туризмнинг бу тури жаҳонда кенг тарқалган, улар туризм статистикасида қатнашадилар, чунки унинг иштирокчилари ўз давлатидан маблағ оладилар ва уни туризм марказларига олиб келишади. Тадбиркорлик туризмида туристлар туристик хизматларнинг катта қисмидан фойдаланишади. Энг қимматли меҳмонхоналарда туришади, бой маданий дастурлардан фойдаланишади, сувенир ва совғаларни фаол сотиб олишади. Бу хилдаги туризм баҳоси юқорилиги, унда фойдаланиладиган товар ва хизматлар қимматлигидан келиб чиқади. Баъзи давлатлар бундай туризм учун махсус визалар беришади. (Эстония, Финляндия ва ҳ. к.).
Конгресс туризм - махсус туризм бўлиб, унда съезд ва семинарлар ўтказиш ташкил этилади. У ҳам ишбилармонлик туризмига киради. Бу турдаги сайёҳлик дунёда машҳур бўлиб жуда қулайдир. Одатда, бунда конференция иштирокчилари ҳаражатларини уни юборган ташкилот ёки фирма тўлайди. Шунинг учун АҚШ, Швейцария ва Финляндияда бу турдаги саёҳат давлат туризм дастури асосини ташкил этади. Катта меҳмонхоналарда барча зарур нарсалар билан таъминланган катта ва кичик конгресс - холлар, мажлис заллари, бизнес марказлар, банкет заллар, транспорт хизмати ва шу каби конференция ва съезд ўтазиш учун керакли хизмат турлари ва бинолар қурилади.
Дунёга машҳур конгресс марказлари анчагина тиғиз иш тартибига эга ва ҳар куни 2 - 3 та катта йиғилишлар уюштирилади, шу билан улар аҳоли бандлиги ва юқори даромад олишни таъминлайди.
Конгресс ташкил этишда учрашувдан олдин ва кейин иштирокчиларга катта миқдорда қўшимча хизмат турларидан фойдаланиш имконияти яратилади (кўргазмалар, банкетлар, концерт ва ҳ. к.). Шуни эътиборга олиш керакки, 55 % дан юқори конгресс ва съездлар иштирокчилар сони кўпи билан 200 - 500 гача бўлади ва фақат 15 - 20 % и 100 кишилик иштирокчига мўлжалланади. Жуда катта конференциялар (1000 кишидан кўп) анча кам ўтказилади ва умумий сонининг 10% ини ташкил этади. Қўшимча қулайликлардан яна бири шундаки, конгресслар одатда туризм мавсуми орасида бўлиб, меҳмонхона ва ресторанлардан унумли фойдаланиш имконини беради.
Конференциялар анчагина олдин, учрашувдан 2 - 3 йил олдин режалаштирилади. Баъзи съездлар ва учрашувлар доимий ўтказилиб келинади. Конгресс туризмда унинг ташкилотчиларидан махсус маҳорат талаб қилинади. Чунки, жуда кўп ташкилий муаммолар юзага келиши мумкин. Шунинг учун бу турдаги туризм билан махсус фирмалар шуғулланади. Масалан, Буюк Британияда 100 дан ортиқ шу каби фирмалар бор. Улар иштирокчиларга хизмат қилувчи ва ўзлари алоҳида учрашувлар уюштирувчи фирмалардир (масалан, маркетинг, реклама, таклиф, доклад ва кузатувчиларни танлаш ва ҳ. к.).
Шоппинг туризм - ҳарид мақсадидаги туризмдир. Унда савдо дўконларидан, супермаркет, минимаркетлардан ҳарид мақсадида товарлар сотиб олинади.
Хулоса
Ушбу мавзуда туризм турлари ва унинг турли кўринишлари баён қилиниб, унда туризм шартли равишда икки турга
бўлиб ўрганилди: актив (фаол) туризм ва пассив (нофаол) туризм. Актив туризмда туристлардан катта жисмоний куч талаб этилиши, бундай туризм билан асосий туристлар қатлами шуғулланиши, альпинизм ҳамда тоғга чиқиш каби кўп жисмоний куч ва зўриқиш бўладиган саёҳатлар бунга мисол бўлиши таъкидлаб ўтилган.
Пассив туризмда эса бунинг акси бўлиб, бундай туризм билан қариялар, пенсионерлар, ногиронлар шуғулланиши, бунга соғломлаштириш туризми мисол бўла олади.
Шунингдек, туризмнинг бошқа хиллари - кўринишлари сифатида: саргузаштли, темир йўл, автойўл, сув йўли, ҳаво йўли туризмларига ҳам алоҳида эътибор берилган, ҳамда дам олиш, роҳатланиш ва кўнгил очарлик, соғломлаштириш, ўрганувчи, қишлоқ, таьтил кунларидаги дам олиш, гўзал тоғларга саёҳат, сафари тур, экотуризм, ҳарбий, этник, қариндошларни ва дўстларни кўриш, тарихий, диний - зиёрат, маросим, фалокат жойларига бориш, хазина излаш, ишқий, спорт туризмлари каби саёҳатларни батафсил ёритиб берилган.
Мавзуни ўрганиш жараёнида махсус ва ижтимоий туризмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ҳам маълумотлар берилган.


Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish