Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультети



Download 0,69 Mb.
bet4/74
Sana14.07.2022
Hajmi0,69 Mb.
#795060
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Педагогик тех пед махорат УМК 2020

Таянч тушунчалар: Техника. технология. педагогик технология. таълим жараёни. инновация. метод. ривожланиш. усул. восита. тамоил.
МАВЗУНИНГ ҚИСҚАЧА БАЁНИ
Таълим технологиялари фанининг вужудга келиши ва шаклланиши.

Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот-ресурс базасини мустаҳкамлашни давом эттириш, ўқув-тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар билан таъминлашга алоҳида эътибор бериш зарурлиги таъкидланади. Ҳозирги кунда педагогик адабиётлар, таълим муаммоларига оид маърузалар ва расмий ҳужжатларда “янги педагогик технология”, “илғор педагогик технология”, “таълим технологияси”, “замонавий педагогик технология” иборалари кенг қўлланилмоқда.


Педагогик технология нима ва у анъанавий таълим методларидан нимаси билан фарқланади? Айнан таълимга тизимли ёндашув педагогик технология асосида ўқитишни бошқа ёндашувлардан фарқловчи асосий белги ҳисобланади. Таълим мақсадлари, унинг мазмуни, ўқитиш ва таълим бериш методлари, назорат ва натижаларни баҳолашни ўзаро алоқада ва бир-бири билан боғлиқликда лойиҳалаш – кўпинча анъанавий ўқув жараёнида етишмайдиган жиҳатлардир. Масалан, кўп ҳолларда таълим, асосан, ахборотни эслаб қолишга йўналтирилган, таълим олувчининг бўлажак фаолияти эса муайян ишларни бажариш ёки ташкилий, бошқарув ва касбий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлади. Аслини олганда, педагогик технология – бу ўқитишнинг янгича, ўзига хос (инновацион) ёндашувдир. У педагогикадаги таълимни технологик ташкил этиш тафаккурининг ўзига хос ифодаланиши, технократик онгнинг педагогика соҳасига кўчирилган тасвири, таълим жараёнининг муайян стандартлашуви ҳисобланади.
Технология” тушунчаси юнонча икки сўздан “технос” (“techne”) – маҳорат, санъат, тушунча, ўрганиш, “логос” – (logos) – фан, таълимот сўзларидан ташкил топган. Технология тушунчаси ишлаб чиқариш жараёнидаги технологик операциялар ва маҳсулотни тайёрлаш мазмуни (сирлари) биланбоғланган. “Технология” атамаси замирида жараёнларни амалга ошириш усуллари ва воситалари ҳақида билимлар йиғиндиси, шунингдек, объектда содир бўладиган сифат ўзгаришлари тушунилади.
Педагогик технология деганда, технологик (ишлаб чиқаришдаги) ёндашувларга айнан ўхшаш бўлган таълимда қўйилган мақсадларга эришиш кафолатланган (якуний натижани олиш) таълим жараёни тушунилади. Бундай таълим технологиялаштирилган ҳисобланади. Технологиялаштирилган таълим ўқитувчи шахсига боғлиқ бўлмаган, фақат ўқувчи-талабанинг шахсий эҳтиёжлари, талаблари ва хислатларига асосланган таълим жараёнидир. Ўқувчи-талаба таълим жараёни марказида туради, ўқитувчи эса фақат ижрочи вазифасини бажаради.
Педагогик технология ижтимоий зарурият бўлгани боис даставвал XX асрнинг 30-йилларида АҚШда “таълим технологияси” сифатида қўлланиб, ўқув жараёнида аудиовизуал техника воситаларидан фойдаланишни ифодалаган.
Бунда “таълим технологияси” тушунчаси инглизча “an educational technology” – таълим (ўқитиш) жараёнини юксак назорат, санъат даражасида ташкил этиш борасида маълумотлар берувчи фан ёки таълимот маъносини англатади.
Фан техника ва таълим тизими тараққиёти туфайли таълим технологияси тушунчаси ҳам такомиллашиб ва мазмунан чуқурлашиб борган. Педагогик технология тушунчаси мазмунининг тадрижий ўзгариши тахминан тўрт даврни ўз ичига олади.
Биринчи давр (50-йилларнинг боши ва ўрталари) таълим муассасаларида ахборотларни тақдим этишнинг техник воситалари – товушни ёзиб олиш ва қайта эшиттириш воситалари, бошқача айтганда “аудиовизуал воситалар”нинг пайдо бўлиши билан характерланади.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish