Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультети



Download 0,69 Mb.
bet14/74
Sana14.07.2022
Hajmi0,69 Mb.
#795060
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   74
Bog'liq
Педагогик тех пед махорат УМК 2020

Мавзунинг қисчқача баёни
Муаммоли таълим янгилик эмас, унга 1894 йилда америкалик файласуф, психолог ва педагог Дж. Дьюри (1895-1925) томонидан асос солинган. У Чикагода эксперементал мактаб ташкил этар экан талабаларни кобилиятларини урганиб, уларни турт гурухга ажратади: ижтимоий, конструкциялаш, бадиий, тадкикотчилик.
Тадкикотчилик хусусиятига эга булган болаларга тадкикот олиб бориш, муаммоларни ечимини топиш, амалий тажрибалар утказиш асосида таълим уюштирилади. Талабалар ўзларини кизиктирган саволларига узлари мустакил жавоб топишга харакат киладилар. Бундай ёндашув жуда яхши натижаларни курсатди.
1923 йили СССРда хам шундай йуналиш «комплекс-проект» номи остида ривожлантирила бошланди. Дьюи гоялари асосида синф-дарс тизими эскириб колган деган фикр вужудга келди. Аммо 1932 йили ЦК ВКПб карорига биноан бу йуналиш самарасиз деб топилди ва унинг ривожланишига йул бекилди.
Бугунги кунда муаммоли таълим тушунчаси остида укув жараёнида укитувчи томонидан вужудга келтирилувчи муаммоли масалаларга ечимни топиш ва укувчини актив ижодий мехнати тушунилади. Муаммоли вазиятларни ечимини топиш талабаларда мустакил фикр юритиш, иш жараёнида вужудга келувчи турли муаммоларни ечимини тез топиш кобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун хам фан – техника тез ривожланаётган ва билимларимиз тез узгараётган бир даврда муаммоли таълим масаласи долзарб булиб бормокда.
Бугунги кунда олимларимиз миянинг ишлаш механизмларини урганар эканлар куйидаги хулосаларга келмокдалар:
Бугунги кунда касбий тайёргарлик жараёнида талабаларни айнан муаммоларни хал этишга, масаланинг ечимини мустакил топишга ургатиш долзарб масала эканини биламиз. Чунки бугунги кунда фан-техника тараккиёти жадал суръатлар билан ривожланиб борар экан мавжуд билимларимиз тез-тез янгиланиб боради. Бу холат биздан факат фундаментал билимларни тушуниб урганишни эмас, балки фикрлаш рефлексини ривожлантиришни хам талаб этади. Муаммоли таълим тизими айнан ана шу фикрлаш рефлексини ривожлантиришга каратилган булиб, аклий фаолиятни активлаштиради. Маълумки аклнинг уч тури ажратилади:
1.Концептуал, эстетик, ижтимоий акл. Муаммоли таълим хам ана шу аклнинг кай бирини ривожлантиришга каратиганлиги билан бир – биридан фарк килиши мумкин. Лекин таълим жараёнида биз купинча концептуал аклни ривожлантиришга интиламиз. Бу борада куплаб педагогик технологиялар ишлаб чикилган, амма ижтимоий аклни ривожлантиришга жуда кам эътибор каратилади. Агар ижтимоий акл жамиятни ривожида жуда катта ахамият касб этишини эсласак бу кечириб булмас камчилик эканини англаб етамиз.
2. Муаммоли таълимни куллаш технологияси.
Муаммоли таълим мураккаблигига кура турли даражада булиши, яъни ташкил этилиши мумкин. Бу талабаларнинг тайёргарлик даражасига, билим даражасига ва фикрлаш кобилиятининг ривожланганлик даражасига боглик холда танланади.
Муаммоли таълимнинг биринчи даражаси – уз холича вужудга келиб колган муаммолар булиб, турли дарс типларида ва турли вазиятларда сурункали холда вужудга келади ва уз ечимини кутади.
Муаммоли таълимнинг иккинчи даражасида – Укитувчи томонидан муаммо вужудга келтирилади ва талабалар томонидан ечилади. Бу холда талабалар муаммони ечиш усулини кузатадилар ва пассив холатда буладилар. Улар муаммони ечиш малакаси билан танишадилар.
Муаммоли таълимнинг учинчи даражасида – талаба томонидан муаммоли вазият ташкил этилади ва муаммо уртага ташланади. Талабалар томонидан мустакил равишда ечим топилади. Бунда талабалар актив иштирок этадилар ва уларда мустакил ва ижодий фикрлаш рефлекси ривожланади.
Муаммоли таълимнинг туртинчи даражасида - муаммоли вазиятни хам муаммонинг ечимини хам талабалар узлари ташкил киладилар.Улар мавзудаги мавжуд муаммони кура олишга ва уни ечимини мустакил равишда топа олишга урганадилар. Бу муаммоли таълимнинг энг юкори даражаси хисобланади. Чунки талабалар ижодий фиклашга урганадилар. Бу холда укувчилар ута актив холатда буладилар. Укитувчи эса кузатувчи ва баъзан йуналтирувчи сифатида майдонга чикадилар.
Муаммоли таълимни ташкил этишга купгина омиллар таъсир курсатади.Шунинг учун укитувчм хохлаган вактида уни ташкил этиш имконига эга булмайди. Муаммоли таълимни ташкил этиш учун, айникса учинчи туртинчи даражасини алохида шароит талаб этилади. Муаммоли таълимни ташкил этиш учун шарт – шароитлар куйидагилардан иборат:
1.Талабалар маълум билимлар билан куролланган бўлиши ва ана шу билимлардан фойдалана билиши лозим.
2.Талабалар муаммони ечиш малакасига эга булиши талаб этилади.
3.Танланган мавзу муаммоли характерга эга булиши талаб этилади.
4.Укитувчидан мавзуни тула урганиш ва муаммоли вазиятларни ишлаб чикиш талаб этилади.
5.Талабалар сони чегараланган булиши лозим.
Муаммоли вазиятлар мазмунига кура куйидагича тавсифланади:
Максад номаълум – уни аниклаш керак.
Фаолият объекти номаълум – уни аниклаш керак.
Фаолият усули номаълум – уни аниклаш керак.
Фаолиятни бажариш шартлари номаълум – уни аниклаш керак.
Укув жараёнида укитувчи муаммоли вазиятларни вужудга келтириш учун уларни ташкил этиш технологияси билан таниш булиши керак. Албатта бу вазифа мавзунинг характеридан келиб чиккан холда бажарилади. Муаммоли вазиятларни куйидаги турлари бор :
Кутилмаган фавкулотда – хайратланарли вазият.
Низо вазияти.
Фараз килиш вазияти.
Инкор килиш вазияти.
Номуттаносиблик вазияти. (амалий ва назарий билимларнинг бир-бирига тугри келмаслиги, ёки эски билимларнинг янги билимларга тугри келмаслиги.
Танлаш вазияти.
Изланувчи ва тадкикот ишлари ўтказиш хам муаммоли вазиятларидан булиб хисобланади.
3. Муаммоли таълимни куллаш махорати.
Муаммоли таълим бир канча ижобий хусусиятларга эга. У талабаларни мустакил фикрлашга ургатади. Бу эса бугунги ахборотлар окими даври учун ута мухим. Фикрлаш рефлексини ривожлантиради. Ижодкорликни ва кизикишни ривожлантиради. Узлаштирилган билимларни пухта булишига ёрдам беради. Укувчиларни активлаширади ва касбий тайёргарликни мустахкамлайди. Аммо бу таълимнинг бир мунча чегараланганлик томонлари хам йук деб булмайди. Муаммоли таълимни ташкил этиш ва утказиш бир мунча купрок вакт талаб этади. Барча мавзуларни бу усулдан фойдаланган холда ташкил этиб булмайди. Талабалар сони чегараланади. Укитувчи дифференциал ва индивидуал ёндашувни ишлаб чикмаса, баъзи пассив талабалар четда колиб кетади.
Талабалар муаммоли таълимга тайёр булмаса бу усулда укув жараёнини ташкил этиш кийин.

Муаммоли таълимнинг тузилиши мазмунга кура.



Максад-х

Фаолият объ-
екти –х

Фаолият усули-х

Фаолият шарти-х

Муаммоли таълимнинг даражлари- талабаларнинг активлик даражасига кура.



1-даража- уз холича стихияли вужудга келувчи муаммоли вазиятлар.

2-даража- укитувчи актив, талабалар эса пассив холатда .

3-даража- укитувчи ва талабалар хамкорликда ишлайди.

4- даража талабалар актив фаолиятда, укитувчи йуналтирувчи.

Муаммоли вазиятлар.



Фавкулот-да холат



Низо



Фараз
вазияти

Инкор



Танлаш



Номуттано- сиблик



Хулоса.
Муаммоли таълим америкалик олим томонидан 1894 йили асосланган.Муаммоли таълимнинг мазмуни янги мавзуни узлаштириш жараёнини муаммоларни ечимини топиш оркали ташкил этишдан иборат. Бу жараён тарбияланувчиларни фаолиятини активлаштиради.Талабаларда фикрлаш рефлексини ривожлантиради, уларни мустакил фикр юритишга ва муаммоларни ечимини тез топишга ургатади.
Муаммоли таълимнинг турт даражаси ажратилади. Муаммоли таълимни ташкил этишда муаммоли вазиятларни ташкил этиш лозим. Муаммоли вазиятларни ташкил этиш турлари бир канча:
1.Фавкулоттда вазият.
2.Фараз вазияти.
3.Инкор вазияти.
4.Танлаш вазияти.
5.Низо вазияти.
6.Номуттаносиблик вазияти.
Ўқитувчи бир неча назарий саволлар бериб талабаларни фаоллаштириб олгая кичик гурухларда фаолият ташкил қилади.
1.Талабалар 4 гуруҳга бўлиниб муаммоли таълим даражаларига иззох берадилар. Ҳар бир даражага эришиш учун педагогдан қандай фаолият талаб этилишини тушунтирадилар.
2. Талабаларни 6 гурухга бўлинади ва хар бир гурухга тегишли муаммоли вазият тузиш вазифаси берилади. Тузилган хар бир муаммоли вазият ечими бошқа гурухлар томонидан ечилади. Муаммони тузган гурух аъзолари энг тўғри ечимни аниқлаб унинг тўғрилигини асослаб беришлари талаб этилади.
3. Дарс сўнгида муаммоли вазиятларни барча талабаларига кўра тўғри тузган каманда аниқланади ва тақдирланади.
4. «Нима учун?», «Қандай?», “Балиқ суяги”, “Каскад”, “Лотос” каби органайзерлар асосида мустақил фаолият белгиланади.
Адабиётлар:
1.Брушлинский А. В. Проблемное обучение. М. 2000
2.Ильиницкя И. А. Проблемнўе ситуации и пути их создания на уроке. М. 1995
3.Саидахмедов Н. Янги педагогик технологиялар(назария ва амалиёт).Т, 2003.
4.Саидахмедов Н. Педагогик амалиётда Янги педагогик технологияларни куллаш намуналари.Т.2000.
5.Исмоилова З. (БМИ). Иктисодиёт фанларини укитишда муаммоли таълимдан фойдаланиш. Т .2005



  1. Download 0,69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish