Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультети


Мавзу: Интерфаол методлар ва таҳлилий органайзерлар (2 сота)



Download 0,69 Mb.
bet15/74
Sana14.07.2022
Hajmi0,69 Mb.
#795060
TuriСеминар
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74
Bog'liq
Педагогик тех пед махорат УМК 2020

Мавзу: Интерфаол методлар ва таҳлилий органайзерлар (2 сота)

Режа

  1. Интекактив методлар ҳақида тушунча

  2. Интерактив дарсларни ташкил этиш босқичлари

  3. Таълим жараёнида қўлланиладиган интерактив методлар



Таянч тушунчалар: интерактив, самарадорлик, метод, восита, жадвал, график органаезерлар, таълим сифати, технология, фаол методлар.
Интекактив методлар ҳақида тушунча
Бугунги кунда бир қатор ривожланган мамлакатларда таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи замонавий педагогик технологияларни қўллаш борасида катта тажриба асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи билан юритилмоқда. Лекин “Интерактив” дарс методини “интерфаол” деб чала таржимасини амалиётда қўллаш мазмунан ва мантиқан хатодир. Чунки “Интерактив” атамаси инглизча “Interaktive” – “ўзаро ҳаракат ва таъсирланиш” деган қўшма сўздан иборат, агар таржима қилиш зарур бўлса, унда ҳар бир сўзни таржима қилиш керак.
Интерактив таълим методлари ўқувчи-талабаларнинг мулоқот ва ўзаро баҳс-мунозарада фикрлашиш асносида, дарс жараёнини амалга оширишдир. “Интерактив” атамаси инглизча “Interakt”, яъни “Inter” – “ўзаро”, “akt” – “ҳаракат, таъсир, фаоллик” деган маъноларни англатади.2
Интерактив таълим методларидаги дарслар ўқувчи-талабаларни ижодий фикрлашга, олинган ахборотларни фаолликда ҳал этишга, фикрни эркин баён этишга, ташаббускорликка, гуруҳларда масалалар ечимини топишга, ҳамкорликда иш юритишга, фикрни ёзма равишда баён этишга чорлайди.
Дарсни интерактив методларда ташкил этиш, анъанавий усуллардан воз кечиш дегани эмас. Балки мазмунни ўзаро фаолликда ҳал эта олиш демакдир. Интерактив таълим шакли қуйидагича намоён бўлади:


3-шакл



Интерактив метод – ўзаро фаоллик, харакат, таъсирчанлик, у ўқувчи-талабаларнинг мулоқотларида содир бўлади. Интерактив таълимнинг бош мақсади ўқув жараёни учун энг қулай вазият яратиш орқали ўқувчи-талабаларнинг фаол, эркин, мустақил фикр юритишига муҳит яратишдир. Ўқувчи-талабалар ўзларини интеллектуал салоҳиятини, имкониятларини намоён этади ва ўқув сифати ва самарадорлигини оширади, таъмин этади.


Интерактив метод асосида ўтган дарсни ташкил этиш шундай кечадики, бу жараёнда бирорта ҳам ўқувчи-талаба четда қолмайди, яъни улар кўрган, билган, ўйлаган фикрларини очиқ-ойдин билдириш имкониятига эга бўладилар.
Ўқувчи-талабалар ҳамкорликда ишлашда мавзу мазмунини билиш ўзлаштиришда ўзларининг шахсий хиссасини қўшиш имкониятига эга бўладилар. Ўзаро билимлар, ғоялар, фикрларни алмашиш жараёни содир бўлади. Бундай ҳолатлар ўзаро самимийликни таъминлайди, янги билимларни олиш, ўзлаштиришга ҳавас ортади, шу жараёнда бир-бирларини қўллаб-қуввватлаш, ўзаро дўстона муносабатлар вужудга келади. Бунинг тарбиявий аҳамияти катта.
Диалог асосида кечган ўкув жараёнларида ўқувчи-талабалар танқидий фикрлашга, мураккаб масалаларни таҳлил асосда ечимини топишга, шунга яраша ахборотни излаш, айрим альтернатив фикрларни ўзаро мунозараларда эркин баён қилишга ўрганади ва шундай кўникмалар шаклланади.
Интерактив метод асосида дарсларни ташкил этишда ўқув жараёнида якка тартибда, жуфт бўлиб ишлаш, гуруҳларда ишлаш, изланишга асосланган лойиҳалар, ролли ўйинлар, ҳужжатлар билан ишлаш, ахборот манбалари билан ишлаш, ижодий ишлашдан фойдаланиш мумкин.
Интерактив метод нималарни ўз ичига олади? Ҳозирги кунда методистлар, амалиётчи ўқитувчилар томонидан қуйидаги турли шакллар таклиф этилган.

  • жуфтликда ишлаш;

  • тарози;

  • корусель;

  • елпиғич;

  • кичик гуруҳларда ишлаш;

  • қизил ва яшил рангли карточкалар билан ишлаш;

  • аквариум;

  • нуқтаи назаринг бўлсин;

  • тугалланмаган гаплар;

  • ақлий ҳужум;

  • янги фикрий ҳужум;

  • фикрларнинг шиддатли ҳужуми;

  • 6 х 6 х 6;

  • кластер;

  • қарорлар шажараси;

  • тажриба воситасида ўқитиш цикли;

  • броун харакати;

  • йўналтирувчи матн;

  • дарахт ечими;

  • бешинчиси (олтинчиси, еттинчиси, ортиқча);

  • ўз номимдан сўзлайман;

  • 3 х 3; (4 х 4; 5/5, ...);

  • фуқаролар эшитуви;

  • ролли ўйинлар;

  • ишбоп ўйин;

  • пресс метод;

  • ўз позициясини эгаллаш;

  • баҳс-мунозара;

  • муаммоли вазият;

  • дебатлар;

  • давра суҳбати

  • лойиҳа.

Юқоридаги интерактив методлардан фойдаланишда қандайдир бир мақсадни кўзда тутиб, муаммони келтириб, ўқувчи-талабаларни шу жараёнда ишлашга тайёрлаб, уни маълум малакаларга эга бўлган ҳолатларда қўлланилса кутилган натижаларни олиш мумкин.
Умуман юқорида баён этилган интерактив методлар асосида дарсни ташкил этиш учун ҳар бир машғулотнинг концепцияси яратилиши, шу асосда унинг кетма-кетлиги, регламенти, иш тартиби, мақсад, вазифалари, кутилаётган натижалар олдиндан белгилаб олиниши ва ундан ўқувчи-талабалар бохабар этилиши керак.
Интерактив методда ўқувчи-талабаларни ўқитишда ўқитиш муҳити ташкил этилади, қулай муҳит яратилади, бу эса:

  • Ўқиш ва тадқиқотларга кўмаклашади;

  • Турли тадқиқотлар олиб бориш учун материалларга эга бўлади;

  • Ижодкорлик қобилиятларига рағбат беради;

  • Ижтимоий ва коммуникатив кўникмаларни ривожлантиради;

  • Фикрлар ва ахборотлар алмашинувига имкон яратади;

  • Нутқий ривожлантиришни рағбатлантиради;

  • Маълумотларни мустақил олиш кўникмаларини шакллантиради;

  • Узлуксиз таълим олиш кўникмаларини ривожлантиради;

  • Турли усуллар билан маълумот олиш учун ресурсларни ўз ичига олади;

  • Маълумотномалар, луғатлар, энциклопедиялар, географик хариталар, компьютер, тажриба ўтказиш учун турли асбоблар, материаллар билан ишлаш имкониятига эга бўлади.

Ўқув материали мазмуни, нимага ўргатилиши, таҳлили, мотивацияси, ўқитувчи, ўқувчи-талабаларни кетма-кетликдаги ҳаракатлари кўзда тутилади.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish