Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Интуитив услубда
аудит риски текширувни режалаштириш жараёнида 
аудиторнинг тажрибаси ва мижоз фаолияти билан яқиндан танишиши, ҳамда 
мижоз раҳбарияти ва бухгалтерия хизмати ходимлари билан оғзаки суҳбат 
олиб бориш асосида умумий молиявий ҳисоботлар ёки уларнинг асосий 
гуруҳлари бўйича аниқланади. Аммо аудит рискини баҳолаш мақсадида 
интуитив услубни фақатгина кичик корхоналарга нисбатан қўллаш мумкин. 
Шу сабаб ушбу услуб халқаро амалиётда қўлланилмайди.
Ҳисоблаш услубида
аудит риски қуйида келтирилган нисбий 
катталикларнинг махсус факторли модели асосида баҳоланади:
Аудит риски = 
DR x NR x AR 
Ушбу моделда: 
DR – доимий риск (Inherent risk);
NR – назорат риски (Control risk);
AR – аниқланмаслик риски (Detection risk).
Доимий риск
– бирор счётга нисбатан ҳеч қандай ички назорат 
тизимининг ўрнатилмаганлиги сабабли шу счётда муҳим хатоликнинг юзага 
келиш риски. 
Назорат риски
– бирор счётга нисбатан ички назорат тизими 
ўрнатилган бўлса ҳамки, шу назорат тизимининг сифатли ишламаганлиги 
сабабли счётда муҳим хатоликнинг юзага келиши риски.
Аниқланмаслик риски
– аудитор текширувни ўтказгач, аслида муҳим 
хатоликларга эга счётларга нисбатан, билмаган холда, ижобий хулоса бериб 
юбориши риски.
Аудитор
текширувни режалаштириш жараёнида бу рискларни 
ўрганиши, баҳолаши ва тегишли ишчи қоғозларда ҳужжатлаштириши лозим.


91 
Аудиторлик риски даражаси 0 < АР < 1 нисбатда ифодаланиши мумкин. 
Бунда 0 кўрсаткич аудиторнинг молиявий ҳисоботларга нисбатан ҳеч қандай 
хатолик йўқлигига ишончи комиллигини билдиради. Аммо аудит рискининг 
мутлақо мавжуд бўлмаслиги мумкин эмас. 
Эътибор берсак, аниқланмаслик риски бевосита аудитор текширувига 
боғлиқ бўлсада, доимий ва назорат рисклари мижоз билан боғлиқ. Аудит 
текширувини режалаштириш жараёнида аудитор молиявий ҳисоботлардаги 
ҳар бир муҳим элементга нисбатан доимий ва назорат рискини баҳолаши, 
бунинг асосида эса аниқланмаслик риски даражасини максимал қисқартириш 
учун зарур бўлган текширув ҳажмини белгилаши лозим. Бунинг натижасида, 
аудиторнинг, молиявий ҳисоботларда келтирилган маълумотлар корхонанинг 
ҳақиқатдаги молиявий ҳолати ва операцияларининг натижалари билан мос 
тушиши юзасидан берган хулосасини асослаш учун умумий аудит рискини 
минимал миқдорга тушириш имконияти юзага келади. 
Мисол учун, аудитор мижознинг дебиторлик қарзларига нисбатан 
назорат риски юқори деб баҳоласа, дебиторлик қарзлари бўйича текширув 
кўламини кенгайтиради ва бунинг натижасида, аниқланмаслик риски 
даражаси қисқариши орқали умумий аудит риски камайтирилиши мумкин.
Аудит рискини минималлаштириш учун аудитор аввало доимий рискни 
ўрганиши ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаши лозим. Бу омиллар 
қаторига ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари; раҳбариятнинг 
ҳалоллиги; олдинги аудит текшируви натижалари; мижоз фаолиятига хос 
бўлмаган операцияларнинг амалга оширилиши; раҳбарият ва ходимлар 
ўртасидаги ўзаро муносабат ва бошқалар киради.
Ушбу омилларнинг доимий рискка салбий таъсири бўлмаган тақдирда 
ҳам доимий рискни 50 фоиз деб белгилаш мақсадга мувофиқ. Доимий 
рискнинг юқори бўлишига олиб келувчи омиллар мавжуд бўлган тақдирда 
ушбу кўрсаткични 100 фоиз деб қабул қилиш тавсия этилади.
Доимий рискни баҳолагач аудитор мижознинг ҳар бир операциялари 
бўйича назорат рискини баҳолаши лозим. Бу мақсадда, аудитор томонидан: 


92 
мижоз раҳбариятининг корхонада самарали ички назорат тизимини ташкил 
этишга муносабати; ички назорат тизимининг тузилиши ва корхона ички 
аудиторларининг малакаси, бўлимларга нисбатан мустақиллиги аниқланади.
Назорат риски текширувдан олдин 100фоиз деб баҳоланади ва аудитор 
томонидан назорат рискини пасайтириш учун асос бўлувчи далиллар 
тўплангач ушбу кўрсаткич 100фоиз дан пасайтириб борилади.
Доимий ва назорат риски юзасидан баҳолашни амалга оширгач аудитор 
аниқланмсалик рискини баҳолашни бажаради ва шунинг асосида тўпланиши 
лозим бўлган далиллар ҳажми белгиланади.
Аудиторлар режалаштириш ва текширув жараёнида алоҳида эътибор 
қаратиши лозим бўлган яна бир муҳим масала, мижоз томонидан 
ҳисобланган бухгалтерия таҳминлари ҳисобланади. Бунда аудитор, мижоз 
қанчалик консерватизм тамоилига амал қилган ҳолда иш олиб борганини 
ўрганиши лозим.
Мисол учун, ноаниқлик шароитида, мижоз актив ва даромаднинг
мавжуд вариантлар ичидаги энг кам, мажбурият ва харажатларнинг эса энг 
юқори миқдорини танлаши керак. Бундай таҳминларни белгилаш мижоз 
мажбурияти ҳисобланади ва улар одатда таҳмин қўлланилмаган счётларга 
нисбатан муҳим хатоликларга анча сезувчан бўлади. Бухгалтерия таҳминлари 
юзасидан текширув ўтказиш жараёнида аудитор:
1. барча зарурий таҳминлар мижоз томонидан ишлаб чиқилганини;
2. бу таҳминлар асосли эканлигини;
3. таҳминлар ҳисобга тўғри олинганини ва зарурат бўлса иловаларда 
тўлиқ келтирилганини текшириши лозим.
Барча зарурий таҳминлар ишлаб чиқилганини ва ҳисобга тўғри 
олинганини текшириш учун аудитордан мижоз фаолият юритаётган тармоқ 
ва БҲМС билан яқиндан таниш бўлиш талаб этилади. Таҳминларнинг асосли 
эканлигини ўрганиш учун эса қуйидагилардан бири ёки бир нечтасини 
танлаш мумкин: 


93 
1. мижоз томонидан бундай турдаги таҳминларни ишлаб чиқиш 
босқичининг ҳар бирини алоҳида ўрганиш;
2. таҳминни аудиторнинг ўзи мустақил равишда ишлаб чиқиши ва ҳосил 
бўлган миқдорни мижоз томонидан чиқарилган миқдор билан солиштириш; 
3. ушбу таҳминлар асосида содир бўлган натижаларни таҳлил қилиш.
Мижоз томонидан таҳминларнинг қўлланилиши аудитор текширувини 
мураккаблаштириб бораверади. Маълум бир таҳминларнинг қанчалик асосли 
эканлигни ўрганиш учун аудитор операцияларнинг хусусиятидан келиб 
чиққан холда иш тутиши лозим.
Аудит риски муҳимлик кўрсаткичига ҳам боғлиқ. Бу икки кўрсаткич 
ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд:
1. муҳимлик даражаси қанчалик юқори бўлса, умумий аудит риски 
шунчалик паст бўлади; 
2. муҳимлик даражаси қанчалик паст бўлса, умумий аудит риски 
шунчалик юқори бўлади. 
Аудиторлик риски – аудитор томонидан субъектив равишда 
белгиланадиган, аудиторлик текшируви якунлари бўйича молиявий ҳисобот 
унинг ишончлилиги тасдиқланганидан кейин аниқланмаган жиддий 
камчиликларни ўз ичига олиши мумкинлигини эътироф этиш ёки аслида 
бундай камчиликлар молиявий ҳисоботда бўлмасада, унда жиддий 
камчиликлар мавжуд деб эътироф этиш эҳтимолидир. 
Аудиторлик риски ўз ичига учта таркибий қисмни олади: 
Ажратиб бўлмайдиган риск; 
Назорат риски; 
Молиявий ҳисоботдаги хатолар ва бузилишларни топмаслик риски. 
Аудитор аудитни ўтказиш пайтида аудиторлик рискини кам даражагача 
пасайтириш учун зарур чораларни кўриши керак. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish