Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

1. Индуктив
услуб – молиявий ҳисоботнинг ҳар бир элементи бўйича 
алоҳида равишда муҳим бўлган кўрсаткични аниқлаш ва бу кўрсаткичларни 
қўшиш орқали умумий муҳимлик кўрсаткичини ҳосил қилишни назарда 
тутади. Аммо, бу услубиятни амалиётда қўллашда эҳтиёткорлик билан 
ёндошиш зарур. Чунки, бу услуб алоҳида олинган муҳимлик 
кўрсаткичларини умумийлаштиради ва олинган натижа молиявий 
ҳисоботнинг бир элементи бўйича муҳим бўлмаса-да, бошқа элементга 
нисбатан муҳим бўлиши мумкин. 
2. Дедуктив
услуб – бутун молиявий ҳисобот ёки унинг асосий 
бўлимлари бўйича умумий муҳимлик кўрсаткичини аниқлаш ва бу 
кўрсаткични молиявий ҳисоботларни ташкил этувчи элементлар ўртасида 
тақсимлаб юборишни назарда тутади.


86 
Аудитда 
муҳимлик 
кўрсаткичини 
белгилашда 
бирор 
асос 
кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мисол учун, баланс 
ҳисоботи ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг суммаси ёки 
баланс ҳисоботининг бирор гуруҳининг умумий суммаси. Бу кўрсаткичлар 
жорий йил молиявий ҳисоботларидан олиниши ёки жорий ва аввалги йил 
кўрсаткичларини умумийлаштириш натижасида белгиланиши мумкин.
Халқаро амлиётда муҳимлик кўрсаткичини белгилашда дедуктив услуб 
қўлланилади ва муҳимлик қуйидаги уч босқичда янгидан аниқланади:
1. режалаштириш жараёнида;
2. аудит текширувини ўтказиш жараёнида;
3. аудиторлик хулосасини тайёрлаш жараёнида.
Биринчи босқичда аудитор ўз малакаси ва молиявий ҳисоботларнинг 
дастлабки таҳлили асосида қабул қилиниши мумкин бўлган ва молиявий 
маълумотлардан фойдаланувчиларнинг қарорига таъсир этмайдиган 
хатоликнинг энг юқори ва қуйи чегараларини белгилайди. Минимал 
чегарадан паст бўлган хатоликлар муҳим бўлмаган хатоликлар ҳисобланади. 
Максимал кўрсаткичдан юқори бўлган хатоликлар эса муҳим хатоликлар 
бўлади. Хатолик максимал ва минимал кўрсаткичлар орасида бўлса, аудитор 
бу хатоликни муҳим бўлган ёки муҳим бўлмаган хатолик қаторига киритиш 
учун таҳлилий мулоҳазани қўллаши керак. 
Аудиторлик ташкилотлари мижоз – корхоналарда муҳимлик 
даражасини аниқлаш услубиятини ишлаб чиқишлари, бу услубият 
ҳужжатлаштирилиши ва барча аудит текширувларида бирдек қўлланилиши 
мақсадга мувофиқ. Бу услубият очиқ характерга эга бўлиши ва зарурат 
бўлганда ташқи қизиқувчилар учун асослаб берилиши зарур. Муҳимлик 
даражаси аудит текширувини режалаштириш жараёни якунида аниқлаб 
бўлинган бўлиши ва аудит режасида кўрсатилиши лозим. Аудитор 
текширувни режалаштириш жараёнида, мижоз - корхона фаолияти билан 
боғлиқ аммо маълум бўлмаган маълумотларни текширув жараёнида аниқласа 
ва бу молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ маълумот бўлса, аудитор дастлабки 


87 
муҳимлик даражасини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Аммо, бу ўзгартириш 
фақатгина катта аудиторнинг рухсати билан, тегишли ишчи қоғозларда ўз 
ифодасини топган ҳолда киритилиши керак. 
Хўжалик юритувчи субъект аудитини ўтказиш давомида пайдо 
бўладиган аудитда жиддийлик даражасини баҳолаш масалалари бўйича 
аудиторлик ташкилотининг ҳатти-ҳаракатларини белгилаш 9 сонли АФМС 
нинг мақсадидир. 
Қуйидагилар стандартнинг вазифалари ҳисобланади: 
Аудитда жиддийлик даражаси тушунчасини белгилаш ва уни ҳисоблаш 
тартиби. 
Аудитда риск тушунчаси ва унинг асосий таркибий қисмларини 
белгилаш. 
Ана шу тушунчалардан аудитни амалга ошириш давомида фойдаланиб, 
аудиторлик ташкилотлари риоя қилишлари шарт бўлган ягона талабларни 
таърифлаш. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish