Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ 
УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
АХМЕДЖАНОВ К.Б.
 
 
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ МИЛЛИЙ 
СТАНДАРТЛАРИ 
 
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА 
 
Тошкент давлат иқтисодиёт университети К
енгаши томонидан 5А230902 - 
«Аудит» (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислиги магистрлари учун 
ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент 2019 



УДК: 658.1(575.1) 
ББК 65.053 (5Ў)я7
Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари. Ахмеджанов К.Б. 
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва 
ў
рта маxсус таълим вазирлиги
 

Т.:
 
«ТДИУ»,
 
2019. - 285 бет. ISBN: 978-9943-316-7-0 
Мазкур ўқув қўлланмада хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини 
ўтказишда аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларининг роли, аудиторлик 
ташкилотларининг касбга доир хизматлари, аудитни режалаштириш, муҳимлик ва 
аудиторлик риски, аудиторлик ҳужжатлари ва далиллари, аудиторлик танлаш, эксперт 
ишидан фойдаланиш, аудитда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини текшириш, 
аудитор иш сифатини назорат қилиш, аудиторлик текширувлар натижаларини 
умумлаштириш ва баҳолаш, аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини аудиторлик 
фаолиятининг миллий стандартлари бўйича тайёрлаш каби масалалар очиб берилган. У 
5А230902 - «Аудит» (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислиги магистрлари учун 
“Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари” фанидан ўқув қўлланма сифатида 
тавсия этилади. 
В данном учебном пособии описывается роль национальных стандартов 
аудиторской деятельности в аудиторских проверках хозяйствующих субъектов, 
использование профессиональных услуг аудиторских фирм, планирование аудита, 
существенность и аудиторский риск, документирование аудита и аудиторские 
доказательства, аудиторская выборка, проверка соблюдения нормативно-правовых актов 
при проведении аудиторской проверки, контроль качества работы аудитора, обобщение и 
оценка результатов аудита, подготовка аудиторского отчета и заключения в соответствии 
с национальными стандартам аудиторской деятельности. Оно рекомендовано в качестве 
учебного пособия по «Национальным стандартам аудиторской деятельности» для 
магистров специальности 5А230902 - «Аудит» (в отраслях и сферах). 
This textbook
describes
the role of National auditing standards in audits of economic 
entities, the use of professional services of audit organizations, audit planning, materiality and 
audit risk, audit documentation and audit evidence, auditing sampling, verification of 
compliance with regulatory acts during the audit, quality control of the work of the auditor, the 
synthesis and evaluation of the results of the audit, preparation of the audit report and 
conclusion in accordance with National auditing standards. It is recommended as a textbook on 
“National Standards of Auditing” for Masters in specialty 5A230902 - “Audit” (in industries and 
fields). 
©
Ахмеджанов К.Б., 2019 
© «ТДИУ», 2019 



КИРИШ 
Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлашиши шароитида ҳамда 
Ўзбекистон Республикасида бозор иқтисодиётини жадаллаштириш ва 
эркинлаштиришда 
ҳамда 
хусусий 
тадбиркорлик 
секторининг 
барқарорлигини таъминлашда аудит тизими муҳим аҳамият касб этади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида аудит фаолият кўрсатаётган хўжалик 
субъектларининг асосий кўрсаткичлари самарадорлигини баҳолашда катта 
рол ўйнайди ва корхоналарнинг молиявий фаолияти, бошқаруви, муаммоли 
саволлари уларни ечими бўйича асосий тавсияларни беради. Бу ўз навбатида 
эса миллий иқтисодиётнинг хусусий секторини ривожлантиришда, шу 
жумладан молиявий муносабатлар ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-
қувватлашда муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёев 
таъкидлаганидек, “Биз 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар 
ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном бериб, Давлат дастури 
доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта 
лойиҳани амалга оширганимиз ўтган йили яхши ният билан бошлаган 
ишларимизнинг натижасини кўрсатиб турибди. Аҳоли фаровонлигини 
ошириш мақсадида жорий йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий 
нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди. 
Хусусан, педагог ходимларнинг иш ҳақи сўнгги 10 йилда биринчи марта 50 
фоизгача кўпайтирилди. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли аҳолининг реал 
умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди. Бу йилдан 
бошлаб, солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 
ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилди. Бу, ўтган йилга 
нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан эса – шунга эътибор беришингизни 
сўрайман – 32 баробар кўпдир”
1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
1
Ш.М.Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари 
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 
декабрь. 



стратегияси тўғрисида»ги
1
ПФ-4947-сонли Фармонида белгиланган 2017–
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
2
белгиланган 
вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотлар даврида аудиторлик фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий 
ва услубий базаси такомиллаштирилмоқда, шунингдек, аудиторлик 
фаолиятини лицензиялашнинг соддалаштирилган ва муддатсиз тизими 
жорий этилмоқда, бу аудиторлик хизматлари бозорининг шаклланишига ва 
маҳаллий аудиторлик ташкилотлари аудиторлик компанияларининг йирик 
халқаро тармоқларига киришини таъминлашга имкон яратади. 
Жаҳон иқтисодиётига жадал суръатлар билан интеграциялашаётган 
Ўзбекистонда ҳозирги кунда халқаро молиявий ҳисоботлар ва аудит 
стандартларига ўтиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. 
Мамлакатимизда аудиторлик фаолиятини янада такомиллаштириш зарурати 
бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган тижорат директори, молия 
директори, мижозлар билан ишлаш ва харидлар бўйича лойиҳа менежери ва 
бошқа янги лавозимларни халқаро амалиётга мос равишда, уларнинг мансаб 
мажбурияти ва вазифаларини аниқ белгилаган ҳолда, кенг жорий этиш 
вазифалари орқали ҳам намоён бўлади.
2018 йил 19 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ-3946-сон «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 
Қарорда белгиланганидек, қатор муаммолар ва камчиликлар аудиторлик 
фаолиятининг янада ривожланишига, бошқаришга оид қарорларни қабул 
қилиш ва корпоратив бошқарув сифатини ошириш учун аудиторлик 
хизматларининг аҳамиятини оширишга тўсқинлик қилмоқдалиги, уларни 
бартараф этиш учун эса аудиторлик хизматлари бозорининг ривожланиши 
учун шароитларни янада яхшилаш ва аудиторлик фаолиятини тартибга 
солишда халқаро стандартларга мувофиқ замонавий ёндашувларни жорий 
этиш мақсадида аудиторлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони. 



йўналишларини амалга оширишни таъминлаш белгиланган. 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи 
субъектлар аудитнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш, унинг мақсади, 
вазифалари, тамойиллари, усуллари ҳамда ахборот-таҳлил базасини 
ўрганиш, назоратдаги ўрнига объектив баҳо бериш; халқаро илғор тажриба 
ва миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда 
хўжалик юритувчи субъектларда аудитни самарали ташкил этиш; миллий 
иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда 
аудиторлик хизмати фаолиятини тартибга солувчи халқаро стандартларни 
амалиётга жорий этиш борасида кенг миқёсда ишлар олиб боришни тақазо 
этади. 
Аудиторлик текширувида асосий эътибор хўжалик-молиявий фаолият 
кўрсаткичларини 
аудитига 
қаратилиб, 
бу 
ўз 
навбатида, 
ушбу 
кўрсаткичлардан фойдаланувчиларга ишончли хулоса беришда ўз аксини 
топади. “Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари” фани ҳозирги 
иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида аудиторлик фаолиятининг миллий 
стандартлари асосида аудиторлик текширувини ўтказишнинг хусусиятлари, 
иқтисодий маълумотларни умумлаштириб, таҳлил қилиб, корхонанинг 
молиявий иқтисодий кўрсаткичлари бўйича хулоса ва таклифлар беришда 
етарли даражада билимларни беради. 
Ўқув қўлланма 14 бобдан иборат бўлиб, унда аудиторлик фаолияти 
миллий стандартларининг моҳияти, мақсади ва вазифалари, хўжалик 
юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик 
фаолиятининг миллий стандартларининг роли, молиявий ресурслардан 
оқилона фойдаланиш даражаси, фойдаланилмаган ишлаб чиқариш 
резервларини аниқлаш, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари 
асосида кўрсатиладиган аудиторлик хизматида фойдаланиладиган ахборот 
манбалари, комплекс аудиторлик текширувини мазмуни ва асосий 
тамойиллари, аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари, 
хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти билан танишиш, аудитни 
режалаштириш, муҳимлик ва аудиторлик риски, аудиторлик ҳужжатлари ва 
далиллари, аудиторлик танлаш, эксперт ишидан фойдаланиш, аудитда 



меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини текшириш, аудитор иш 
сифатини назорат қилиш, молиявий ҳисобот таркибидаги бошқа 
маълумотлар, махсус саволларни текшириш натижалари бўйича аудиторнинг 
ҳисоботи, аудиторлик текширувлари натижаларини умумлаштириш ва 
баҳолаш, аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини аудиторлик 
фаолиятининг миллий стандартлари асосида тайёрлаш каби масалалар ўз 
аксини топган. 
Аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик фаолиятининг миллий 
стандартлари асосида кўрсатиладиган аудиторлик хизмати хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятини яхшилашда ва уларни самарадорлигини 
оширишда муҳим шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. У хўжалик юритувчи 
субъектларни молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш даражасини, 
фойдаланилмаган ишлаб чиқариш резервларини аниқлашда, хўжалик 
юритувчи субъектларни келгусида молиявий ҳолатини янада яхшилаш 
бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имконини яратади. Шунинг учун ҳам мазкур 
ўқув қўлланма аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган 
аудиторлик хизматларини сифатини оширишни чуқур ўрганишда муҳим 
аҳамият касб этади. 
Ўқув қўлланмани тайёрлашда бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик 
фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан, шу соҳа бўйича МДҲ 
давлатлари ва Республикамиз иқтисодчи олимларининг ўқув-услубий, 
назарий ва амалий қўлланмаларидан кенг фойдаланилди. 
Ўқув қўлланма 5А230902 - «Аудит» (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 
мутахассислиги бўйича таълим олаётган магистрлар учун мўлжалланган. 
Мазкур ўқув қўлланмани яратишда муаллиф ўз олдига қўйган асосий 
мақсад – бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида етишиб келаётган янги 
кадрлар аудиторлик фаолияти асосларини чуқур ва самарали ўрганишларида 
кўмаклашишдан иборат экан, Сиз муҳтарам ўқувчига ана шундай улкан 
режаларингизнинг амалга ошишида муваффақиятлар тилаб қоламиз! 




Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish