Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Ажратиб бўлмайдиган риск. 
Ажратиб бўлмайдиган риск баланс ёки 
операциялар тоифасининг моддий тусга эга бўлиши мумкин бўлган 
чалкашликка учрашидан иборатдир. Ажратиб бўлмайдиган рискка 


94 
бухгалтерия баланси ёки операциялар тоифасининг характери таъсир 
кўрсатади.
 
Ажратиб бўлмайдиган рискни баҳолаш аудиторнинг мижоз фаолияти 
хусусиятлари, унинг ташкилий тузилиши ва корхонанинг бошқарув 
хусусиятларини билишига асосланади. 
Аудитор аудитнинг умумий режасини тайёрлаш пайтида, ўз касбий 
малакасидан фойдаланиб, баланс моддалари ва молиявий ҳисобот 
кўрсаткичларига доир ажратиб бўлмайдиган рискни баҳолаши керак. 
Ажратиб бўлмайдиган рискни баҳолаш пайтида аудитор ўтган йилларда 
ўтказилган аудит материалларидан фойдаланиши мумкин, бунда у ана шу 
рискни баҳолашнинг текширилаётган йил учун ҳам тўғрилигига ишонч ҳосил 
қилиши керак. 
Ажратиб бўлмайдиган рискка қуйидаги омиллар таъсир кўрсатиши 
мумкин: 
Мураккаб ҳисоб-китоблар моддий жиҳатдан чалкаш бўлиш эҳтимоли 
даражаси, оддий ҳисоб-китобларга қараганда катта бўлади. 
Нақд пуллар ўғирланиши. 
Аниқлиги нисбатан барқарор бўлган маълумотлардан иборат ҳисобварақ 
(счёт)ларга қараганда, смета таҳминларидан келиб чиқадиган суммалардан 
иборат бўлган ҳисоб-варақлар нисбатан каттароқ риск даражасини юзага 
келтиради. 
Технологик ютуқлар заҳираларнинг анчагина кўпайиб қолишига сабабчи 
бўлиб, ҳар қандай муайян маҳсулотни эскиртириб қўйиши мумкин. 
Пасайиш 
ҳолатида 
бўлган, 
бизнесда 
анчагина 
миқдорда 
муваффақиятсизликларга ва оборот капитали етарли бўлмаган тармоқ мижоз 
компаниясининг раҳбарияти молиявий ҳисоботни бузишга бориши учун 
мойиллик туғдиради. 
4.3. Назорат риски. Аниқлай олмаслик риски
Назорат риски хўжалик юритувчи субъектда мавжуд ва мунтазам 
қўлланилиб келинаётган бухгалтерлик ҳисоби тизими ва ички назорат 


95 
тизими воситалари алоҳида-алоҳида ёки биргаликда жиддий аҳамиятга эга 
бўлган камчиликларни ўз вақтида аниқлай олмаслик ва тузата олмаслик (ёки 
бундай камчиликлар вужудга келишининг олдини олиш) эҳтимолининг 
аудитор томонидан субъектив тарзда аниқланадиган кўрсаткичдир. 
Назорат риски хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби 
тизими ва ички назорат тизимининг ишончлилик даражасини тавсифлайди. 
Аудитор ўзининг касб маҳоратидан фойдаланиб, аудит давомида 
хўжалик юритувчи субъектнинг назорат тизими, назорат муҳити ва 
назоратнинг алоҳида воситаларини баҳолаши шарт. 
Назорат воситалари рискини баҳолаш учун аудитор назорат 
воситаларини тест синовидан ўтказиш керак. 
Назорат воситаларини тест синовидан ўтказиш қуйидагилардан ташкил 
топади: 
Молия-хўжалик 
операцияларининг 
амалга 
оширилишини, 
акс 
эттирадиган ҳужжатлари текшириш ва шу муносабат билан назорат 
воситалари тегишли тарзда фаолият кўрсатишининг аудиторлик далилларини 
олиш; 
Тўғридан-тўғри ҳужжатли тасдиқ олиш имкони бўлмаган ҳолларда 
назорат воситалари фаолият кўрсатишининг аудиторлик далилларини олиш 
мақсадида операцияларни расмийлаштириш устидан кузатишлар ва сўров 
ўтказишлар. 
Назорат воситаларининг лаёқатлилиги тўғрисидаги маълумотларни 
олиш учун бошқа аудиторлик амаллари натижаларидан фойдаланиш. 
Назорат рискини баҳолаш натижаларини аудитор аудитнинг умумий 
режасида акс эттириши керак. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish