Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Аниқлай олмаслик риски
. Аниқлай олмаслик риски аудитор 
томонидан субъектив равишда белгиланадиган, аудиторлик текшируви 
жараёнида қўлланиладиган аудиторлик амалларининг бухгалтерия ҳисоби ва 
молиявий ҳисоботда ҳақиқатан мавжуд бўлган ҳар бири алоҳида-алоҳида ёки 


96 
биргаликда жиддий ҳисобланган хатолар ҳамда камчиликларни аниқлаш 
имкони йўқлигининг эҳтимолидир. 
Аниқлай олмаслик риски аудитор ишининг сифат кўрсаткичи бўлиб, 
аудитор малакаси ва муайян аудиторлик текширувини ўтказиш 
хусусиятларига боғлиқдир. 
Аудитор ажратиб бўлмайдиган ва назорат рискларини баҳолаш асосида 
ўз ишида йўл қўйиладиган аниқлай олмаслик рискини белгилаши ва 
топмаслик таваккалчилигини иложи борича камайтиришни ҳисобга олган 
ҳолда тегишли аудиторлик амалларини режалаштириши шарт. 
Аниқлай олмаслик риски билан ажратиб бўлмайдиган ва назорат 
рискларининг ҳар хил комбинациялари ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: 
Агар аниқлай олмаслик ва назорат рисклари юқори бўлса, аудиторлик 
риски мақбул бўладиган паст даражагача аудиторлик рискини камайтириш 
учун етарлича паст бўлиши керак. 
Агар ажратиб бўлмайдиган ва назорат рисклари паст бўлса, аудитор 
аниқлай олмаслик рискининг анча юқори даражасини белгилаши ва шу 
тарзда аудиторлик рискини мақбул бўладиган паст даражагача камайтириши 
мумкин. 
Аниқлай олмаслик рискини пасайтириш учун аудитор қуйидагиларни 
бажариши шарт: 
- қўлланилаётган аудиторлик амалларини модификациялаб, улар 
миқдорини кўпайтиришни ва (ёки) улар моҳиятини ўзгартиришни назарда 
тутиш. 
- текшириш вақтини кўпайтириш. 
- аудиторлик танлашлари ҳажмларини ошириш. 
4.4. Муҳимлик билан аудиторлик риски ўртасидаги
ўзаро боғлиқлик
Аудитни режалаштириш пайтида аудитор қандай ҳаракатлар ва 
операциялар молиявий ҳисоботни жиддий чалкашликларга олиб келишини 
кўриб чиқади. Алоҳида ҳисоб-варақлар ва битимлар турлари бўйича 


97 
қолдиқларга доир муҳимликнинг аудиторлик баҳоси аудиторга қандай 
масалалар ва қандай моддаларни ҳал этиш, қандай танлашдан фойдаланиш ва 
қандай таҳлилий амалларни бажаришни ҳал этишда ёрдам беради. Бу ҳол 
аудиторга умумий аудиторлик рискини мақбул бўладиган паст даражага 
камайтиришда ёрдам беради. 
Аудиторлик рискининг билан жиддийлик даражаси ўртасида тескари 
боғлиқлик мавжуд: жиддийлик даражаси қанча юқори бўлса, аудиторлик 
риски шунча паст бўлади ва аксинча. 
Агар аудиторлик амаллар режалаштирилганидан кейин аудитор 
жиддийликнинг мақбул даражаси пастлиги хусусида қарор қабул қилса, 
аудиторлик риски камаяди. Аудитор буни: 
- имкони бўлган ерда назорат рискининг баҳоланаётган даражасини 
пасайтириш ва назоратнинг чуқурлаштирилган ёки қўшимча тестларини 
бажариш йўли билан пасайтирилган даражани қўллаб туриш; 
- мустақил (асосий) амаллар тавсифи, вақти ва даражасини 
модификациялаш (ўзгартириш) йўли билан аниқлай олмаслик рискини 
камайтириш воситасида аниқлаштириши керак. 
Бунда шуни назарда тутиш керакки, ажратиб бўлмайдиган риск 
кўрсаткичлари доимий бўлиб қолади ва улар умумий текшириш режасини 
тайёрлаш давомида ҳисобга олинмаган, объектив равишда мавжуд фактларни 
текшириш давомида аниқланган тақдирда ўзгариши мумкин. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish